Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/109
Sana24.12.2022
Hajmi1.72 Mb.
#1050215
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   109
Bog'liq
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni

К
м
 = Ер + (Км
ў
 + КМОбт + Т
д
 - И), (1)
Бунда: 
Км - кўчмас мулк объектининг қиймати;
Ер - ер майдонининг қиймати; 
Км
ў
- қурилиш объектининг тиклама ѐки ўриндошлик қиймати;
КМОбт - бозор талаблари даражасига мос келтиришга кетган даврда бўлган билвосита 
ҳаражатлар; 
Тд - тадбиркорлик даромади; 
И - кўчмас мулкнинг емирилиши. 
Қурилиш қиймати таркиби. 
Қайта тиклаш ва ўриндошлик қиймати моҳиятан бугунги шароитда янги бино 
бунѐд этиш қиймати билан бир хил ва у янги қурилиш қиймати саналади. Бунда янги 
қурилиш қиймати структурасида замонавий бозор шароитида бино ва иншоот яратишда 
барча иштирок этувчилар манфаати ҳамда ҳаражатлар акс этади. 
Амалиѐтда кўчмас мулк қиймати, қурилиш ҳаражатлари ѐки чиқимлар таркиби 
қуйидагича ифодаланади 
Кмо = Бч + Бх + Тд, 
(2) 
Бунда, 
Кмо - янги қурилиш қиймати;


66 
Бч - бевосита чиқимлар;
Бх - билвосита (чет) ҳаражатлар;
Тд - тадбиркорлик даромадлари. 
Бевосита (тўғри ҳаражатлар) чиқимлар - бу объектдаги қурилиш ишлари билан 
боғлиқ ҳаражатлар, яъни: 
- қурилиш материаллари, буюмлар ва муҳандислик жиҳозлари қиймати; 
- қурувчиларнинг иш ҳақи; 
- бинони бунѐд этиш давридаги вақтинчалик бино, иншоот, муҳандислик 
тармоқлари, коммунал хизматлар қиймати; 
- пудратчининг фойдаси ва қўшимча ҳаражатлари; 
- қурилишнинг боришини назорат қилиш бўйича тадбирлар қиймати; 
Билвосита сарф-ҳаражатлар - бу қурилиш жараѐнини ташкил этиш ва уни кузатиш 
учун зарур ҳаражатлардир. Буларга қуйидагилар киради: 
- лойиҳа учун меъмор ва муҳандисларга бериладиган гонорар, лойиҳаларни 
экспертлаш, қурилиш майдонида табиий шароитда тадқиқот олиб бориш ишлари
- қўшимча иш ҳақи ва ишчиларга бериладиган ѐрдам пули; 
- суғурта, солиқ ва мажбурий чегирмаларнинг барча турлари; 
- ер учун қўйиладиган сармоя қиймати; 
- кредит бўйича фоизлар; 
- қурилиш давомидаги реклама тўловлари; 
- ижарага олинган бинога қўйиладиган қўшимча капитал; 
- қурувчининг маъмурий ҳаражатлари. 
Тадбиркор фойдаси - бу тадбиркорнинг қурилиш лойиҳасига кетган маблағидан 
фойдаланилганлиги учун мукофот(дивиденд) тарзида олиш керак бўлган суммадир. У 
бозор томонидан ўрнатилади. Тадбиркор фойдаси асосан таваккални англатади. 
Юзага келган бозор амалиѐтига боғлиқ ҳолда тадбиркор фойдаси янги қурилиш 
қийматининг турли таркибий қисмларидан келадиган фойда сифатида баҳоланади. 
Қурилишни лойиҳалаштиришда қурилиш қийматининг таркиби. 
Янги қурилиш қийматининг таркибини қурилиш лойиҳасининг мавжуд меъѐрлари 
нуқтаи назаридан кўриб чиқамиз. 
Лойиҳа материалларига мувофиқ ҳолда қурилишни амалга ошириш учун зарур 
бўлган маблағлар суммаси қурилишнинг смета баҳоси деб аталади. 
Маблағнинг технологик таркибига мувофиқ қурилиш-монтаж ташкилотлари 
фаолиятини амалга ошириш тартибига биноан қурилиш қийматининг таркиби сметада 
анъанавий равишда қуйидаги ҳаражат гуруҳларига бўлинади: 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling