Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/109
Sana24.12.2022
Hajmi1.72 Mb.
#1050215
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   109
Bog'liq
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni

Тикланадиган жисмоний емирилиш 
Бу хилдаги емирилишнинг номи ўз мазмунини англатиб турибди. Тикланадиган 
емирилиш - бу унчалик катта бўлмаган, жорий таьмир билан ўз ҳолига келтириш мумкин 
бўлган емирилишдир. Бунда бино (иншоот) нинг яроқлилиги, фойдаланиш сифати бўйича 
қурилиш - таъмирлаш ишлари мажмуаси, ҳимоя қопламалари тикланади, унча жиддий 
бўлмаган шикастлар (сантехника жиҳозлари, том, сувоқ, оқлаш) тузатилади. 
Тикланмайдиган жисмоний емирилиш 
Тикланмайдиган жисмоний емирилишни қурилиш конструкциясининг хизмат 
кўрсатиш муддати бўйича иккига ажратиш мумкин: 
- капитал таъмирлаш орқали алмаштириш мумкин бўлган емирилиш. Бунга пол
дераза, эшик блоклари, том, ѐғоч қопламалар, зиналар емирилиши киради. 
- капитал таъмирлаш орқали қисман алмаштириладиган (узоқ вақт хизмат 
кўрсатувчи) қурилиш конструкциясининг эскирганлиги. Буларга девор, пойдевор
стропила қисми кабилар киради. 
Тезда ишдан чиқувчи элементлар бутун бинога нисбатан кам иқтисодий «умр 
кўради». Тикланмайдиган жисмоний емирилиш тезда ишдан чиқувчи қурилиш 
конструкциялари ҳолати ва уларни тиклаш ҳаражатлари билан аниқланади. Қайта тиклаш 
қийматини конструкция қисмларининг ҳақиқатда қанча хизмат кўрсатиши (меъѐрий 
муддати) нисбатига кўпайтириш йўли билан аниқлаш мумкин. 
Баъзан тикланмайдиган емирилиш ўлчами капитал таъмир-қайта тиклаш ишлари 
мажмуасига сарфланадиган ҳаражатлар билан аниқланади. 
Капитал таъмирлаш бутун бинони қамраб оладиган, нафақат емирилган 
конструкцияни алмаштириш, шу билан бирга қайта режалаштиришга мўлжалланган 
ишлар мажмуасини ҳам ўз ичига олади. 
Узоқ хизмат кўрсатувчи қурилиш конструкциялари, унинг элементлари бинонинг 
фойдаланиш муддатига тенг бўлган жисмоний ѐки меъѐрий хизмат муддатига эга. 
Бундай конструкцияларга деворлар, пойдеворлар, том, қопламалар киради. Уларни 
жиддий капитал таъмирлашсиз асл ҳолига қайтариб бўлмайди. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling