Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/109
Sana24.12.2022
Hajmi1.72 Mb.
#1050215
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   109
Bog'liq
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni

 
 
 


75 
9-мавзу. Сотувларни қиѐсий таҳлил этиш усули  
Режа: 
1. Келишувларни қиѐслаш усули. 
2. Даромадларни қиѐслаш усули. 
 
1. Келишувларни қиѐслаш усули 
Баҳолаш усули - бир қарашда оддий кўринсада, уни амалиѐтда қўллаш кўпгина 
қийинчилик ва ўзига хос шароитларга боғлиқдир. 
Биринчи навбатда бундай қийин шароитларнинг мавжудлиги, иккита ўта ўхшаш 
кўчмас мулк объектининг мавжуд бўлмаслигидир. Жойлашиш ўрни, жисмоний 
таърифлари ва ҳолати, молиялаштириш вазни (оғирлиги) ва шартлари, сотилган вақти 
объектлар ўртасидаги жиҳатлар ҳисобланади. Шу билан бирга бозордаги вазиятга қараб 
кўпгина фарқлар ўз хиссасини ўзгартириши ҳам мумкин. 
Мавжуд усулни - қўллашдаги қийинчиликлардан яна бири бозор қийматини 
аниқлашга доир ҳисоблашнинг зарурлигидир. Бунда бозор омиллари ўз таъсирини 
ўтказмайди. Катта даромадли объектларни сотиш жараѐнида сотиш шартлари ва 
иқтисодий таърифлари кам ѐки тўлиқсиз бўлади. Шунинг учун сотувларни қиѐслаш 
усулларининг ушбу ҳолатларида фақатгина бозор қиймати миқдорида бўлиши бир қанча 
ишончлироқ бўлган маълумотларни баѐн қилиш мумкин бўлади. Айнан шунинг учун 
кўчмас. мулкнинг савдо баҳосини сотувларни қиѐслаш усули билан аниқлаш 
эхтиѐткорлик билан бажарилишини талаб қилади. 
Ўхшаш объектларнинг яқиндаги сотуви ҳақидаги аниқ ва етарли маълумотларнинг 
мавжудлиги асосида сотувларни қиѐслаш усули объект баҳосига бозор муносабатини 
ифодаловчи максимал натижа олишга имкон беради. 
Сотувларни қиѐслаш усули носавдо кўчмас мулк - кўп хонали ва хусусий 
тураржойлар, коттежлар, боғ ва дала-ҳовлиларни баҳолашда энг аниқ маълумотларни 
беради. 
Сотувларни қиѐслаш усулини қўллаш тартиби 
Сотувларни қиѐслаш усули қуйидаги тартибда қўлланилади: 

объектларнинг қиѐсий фойдалилига алоқадор бўлган барча омиллар хақида аниқ 
ахборот олиш мақсадида бозорни батафсил ўрганиш; 

қиѐсий бирликларни аниқлаш ва ҳар қайси бирлик бўйича қиѐсий таҳлил ўтказиш; 

баҳоланаѐтган объектни танланган қиѐслаш объектлари билан солиштириш. 
Мақсад - уларнинг сотилиш нархларини тузатиш ѐки қиѐсланувчилар рўйхатидан 
чиқариш; 

қиѐсий объектлар қийматининг тузатилган кўрсаткичларининг бир қаторини 
биттага ѐки баҳолаш объекти бозор қийматининг диапазонига келтириш. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling