Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти
Download 1.72 Mb. Pdf ko'rish
|
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳаражат усулининг чегараланганлиги
- 8.3-жадвал.
Ташқи (иқтисодий) емирилиш
Ташқи, маънавий емирилиш кўчмас мулк омиллари чегараларига нисбатан ташқи зарарларни англатади. Улар иқтисодий, сиѐсий, экологик бўлиши мумкин ва асосан кўчмас мулк жойлашган ўринга боғлиқдир. Объектнинг қийматига унинг ѐнида қурилган шовқинли ишлаб чиқариш корхоналари - аэропорт, ресторанлар салбий таъсир этиши мумкин. Ёмон ландшафт, яъни ботқоқ, жойнинг ифлосланганлиги унинг иқтисодий жиҳатдан эскирганлигини, кераксизлигини англатади. Муайян турдаги бинолар учун коммунал тўловлар, мулк солиғининг ошиши бинонинг емирилишига сиѐсий ѐки маъмурий таъсир этади. Агар ташқи емирилиш ижара тўлови тўлиқ йиғилмаганлиги билан ўлчанса, унда айтиш мумкинки, шовқинли йўллар, бензин қуйиш станциялари ва ҳоказолар яқинидаги бинолар учун ижара тўлови анча камроқ бўлади. Баъзан ижара тўлови миқдорига фойдаланилаѐтган ер майдонининг ҳажми ва сифатлари таъсир этади. Қуйида ҳаражатга ѐндошиш бўйича хулоса чиқаришга доир ҳисобларни ифодаловчи мисол 3-жадвалида келтирилган Ҳаражат усулининг чегараланганлиги Бир хил материалдан қурилган, бир хил конструктив ечимга эга эски бинони ўз афзаллик ва камчиликлари билан тиклаш қийматини баҳолаш ҳақиқатда анча муракккаб ишдир. 15-20 йил давомида фойдаланилган бинонинг жисмоний, маънавий ва ташқи емирилишлари миқдорини аниқлаш ҳам жуда қийин. Жисмоний емирилишни баҳолаш анча шартли тусга эга бўлиб, нафақат бинонинг ҳолати, балки бино тадқиқоти бўйича иш олиб борадиган баҳоловчининг тажрибасига боғлиқ. Маънавий емирилиш вақт ўтиши билан туман, шаҳар, минтақа, аҳоли машғуллиги ва фаровонлигига боғлиқ. Туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини акс эттирувчи ташқи емирилишни истиқболга мўлжаллаб баҳолаш ҳам жуда мураккаб. Кўчмас мулкни 74 баҳолашнинг ҳаражатли усули ер майдонидан энг самарали фойдаланиш вариантларини кўриб чиқишга имкон бермайди, негаки уларни бир-биридан ажратиб бўлмайдида. 8.3-жадвал. № Элементлар қиймати Қиймат Минг сўм 1. Ер майдонининг қиймати 3600 2. Айнан ўхшаш янги бино қурилиши қиймати 33308 3. Бино қурувчининг фойдаси 2100 4. Жами қурилиш ҳаражатлари, (п. 2) + (п. 3) 35408 5. Тикланадиган жисмоний емирилиш - қисқа муддат фойдаланадиган элементлар 280 6. Тикланмайдиган жисмоний емирилиш - қисқа муддат фойдаланиладиган элементлар 170 7. Тикланмайдиган жисмоний емирилиш - узоқ муддат фойдаланиладиган элементлар 110 8. Жами жисмоний емирилиш, (п.5) + (п.6) + (п.7). 560 9. Тикланадиган вазифавий емирилиш (эскириш) 450 10. Тикланмайдиган вазифавий емирилиш (эскириш) - 11. Жами вазифавий емирилиш (п.9) + (п.10) 450 12. Ташқи (иқтисодий) емирилиш 13. Ҳаражат усули билан кўчмас мулк объекти қийматини баҳолаш (п.1) + (п.4) - (п.8) - (п.П) -(п.12). 37998 Ҳаражатли усул билан аниқланган кўчмас мулк объектининг қиймати 37998 минг сўмни ташкил этади (п.13 ни қар.) Бинодан фойдаланишни қайта қуриш, қайта ихтисослаштириш имкониятларини кўздан кечира туриб, ҳаражатларни шартли равишда аниқлаш мумкин. Қурилиш якунланганида бу ҳолат баъзан олдиндан айтиб бўлмайдиган натижаларга олиб келади. Ҳаражатли усулни натижалар мувофиқлаштирилгандаги кўрсатилган хусусиятларга эътибор бериб, ўта эҳтиѐткорлик билан қўллаш керак. Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling