Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти
Download 1.72 Mb. Pdf ko'rish
|
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9.4-жадвал. Қиѐсий таркибий қисм Бозорга асосланган тузатишлар Сотилиш нархи учун тузатиш
- ЖАМИ 220068
- 2. Даромадларни қиѐслаш усули
Тузатишлар тартиби
Тузатиш тартиби асосан бозор маълумотларининг таҳлили ва бозорда шаклланган анъаналарга кўра аниқланади. Муайян тартиб қабул қилинганидан сўнг қиѐслаш объектининг сотилиш нархига қадам-бақадам тузатишлар қўлланилади. Тузатишлар натижалари мисол сифатида қуйидаги жадвал кўринишида тақдим этилади: 9.4-жадвал. Қиѐсий таркибий қисм Бозорга асосланган тузатишлар Сотилиш нархи учун тузатиш Сотилиш нархи 200000 Мулк ҳуқуқлари учун тузатиш +6% +12000 Тузатилган нарх 212000 Молиялаштириш шартлари учун тузатиш -3% 6360 Тузатилган нарх 205640 Сотилиш шартлари учун тузатишлар +5% +10282 Тузатилган нарх 215922 Бозор шартлари учун тузатишлар +4% +8637 Тузатилган нарх 224559 Тузатишлар: Жойлашиш ўринлари +3% +6737 Жисмоний хусусиятлар -5% -11228 Иқтисодий хусусиятлар -5% -11228 Фойдаланиш +2% +4491 Кўчмас мулкка боғлиқ бўлмаган компонентлар +3% 6737 ЖАМИ 220068 Тақдим этилган тузатишлар тартиби бир томондан, амалиѐтда ўзини анча дуруст кўрсатди, бошқа томондан эса, ишончли ички мантиқга эга. Биринчи тўртта тузатиш олди-сотди келишуви шартларига тааллуқли ва баҳолаш санасида сотилиш нархларини бозор шартларига келтиради. Мазкур тузатишлар қилинганда келтирилган тартибга риоя қилиниши лозим. Шу билан бирга, ҳар бир кейинги тузатиш аввалгисининг натижаси негизида бажарилиши даркор. Бозор шартлари учун тузатилган нарх бевосита баҳолаш объектига алоқадор бўлган барча қолган тузатишлар учун асос бўлади. Уларни бажариш тартиби ихтиѐрий бўлиши мумкин. 2. Даромадларни қиѐслаш усули Кўчмас мулкнинг бозор қийматини баҳолаш имконини берувчи яна бир ѐндошиш бозорда фаол сотилаѐтган қиѐслаш объектларининг даромад кўрсаткичларини таҳлил этади. Бундай кўрсаткичларга қуйидагилар киради: - ялпи рента мултипликатори (GRM); - капиталлаштиришнинг умумий коэффициенти (Rо). 83 Ялпи рента мултипликатори сотилиш нархининг ѐ салоҳиятли ялпи даромадга, ѐки ҳақиқий ялпи даромадга нисбати билан аниқланади. Салоҳиятли ѐки ялпи даромаднинг танлови бозорда шаклланган анъаналарга боғлиқ. Баҳолаш вақтида ҳар доим фақат улардан бирини ишлатиш керак. Ялпи рента мултипликатори ѐрдамида қийматни аниқлаш учун: - бозор таҳлили асосида баҳолаш объекти учун бозор ижара тўлови миқдорини аниқлаш; - бозор таҳлили асосида сотилиш нархининг қиѐслаш объектларининг ҳақиқий ѐки салоҳиятли ялпи даромадига нисбатини аниқлаш, яъни мулкнинг мазкур тури учун GRM ифодаларини олиш; - баҳолаш объекти учун ижара тўлови миқдорини мулкнинг мазкур турининг GRM ига кўпайтириш ва шу йўсинда баҳолаш объекти бозор қийматининг кўрсаткичини олиши зарур. Ялпи рента мултипликатори ҳеч қандай тузатишларни талаб қилмайди, негаки у сотувлар ўртасидаги ҳамма фарқларни ҳисобга олувчи бозор маълумотларига асосланади. Бу усулнинг нисбатан оддийлиги унинг камчиликлари сабабчисидир: - усул фақат даромадли кўчмас мулкнинг фаол бозорларида қўлланади; - усул қиѐслаш объекти ва баҳолаш объекти ўртасидаги таваккаллардаги фарқларни ҳисобга олмайди; - усул объектларнинг соф муомала даромадидаги тафовутни ҳисобга олмайди. Капиталлаштиришнинг умумий коэффициенти соф муомала даромадининг сотилиш нархи муносабатига тенгдир. Капиталлаштиришнинг умумий коэффициентини бозорда қўллаш учун баҳолаш объектига ўхшаш таваккал даражаси ва даромад оқимларига эга сотувлар танланади. Бу GRM га хос бўлган баъзи чеклашларни бартараф этишга имкон яратади. Сўнгра соф муомала даромадини сотилиш нархига бўлиш орқали ҳар бир қиѐслаш объекти учун Rо аниқланади ва Rо нинг ўртача ѐки ўртача улуш ифодаси чиқарилади. Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling