Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/109
Sana24.12.2022
Hajmi1.72 Mb.
#1050215
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   109
Bog'liq
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


84 
10-мавзу. Кўчмас мулкни баҳолашнинг даромадли усули 
 Режа: 
1. Пулларнинг вақт мобайнида нотенг қиймати. 
2. Кўчмас мулкни баҳолашнинг даромадли усули. 
 
1. Пулларнинг вақт мобайнида нотенг қиймати 
Сармоядорнинг энг қадрли заҳираларидан бири - бу вақт. Йўқотилган вақтни 
қайтариб бўлмайди. Бенжамин Франклин шундай дерди: «Вақт - бу пул». Нотўғри 
ишлатилган вақт пулларни йўқотишни англатади. Молиявий ишларда вақт омилини 
ҳисобга олиш зарурияти молиялаштириш жараѐнининг моҳияти билан аниқланади ва 
вақтнинг турли паллаларига тегишли пулларнинг нотенг қиймати тамойили кўринишида 
ифодаланади. Ҳатто инфляция ва таваккал эътиборга олинмаса ҳам, бугун олинган маблағ 
эртангисига тенг келмайди, - унинг ҳарид қилиш қобилияти камроқ бўлади. 
Пулларнинг ҳарид қилиш қобилиятини сақлаб қолиш ѐки ҳатто уларни 
кўпайтиришнинг ягона йўли - уларни ишга солиш, сармояни ишлашга мажбур этишдан 
иборат. 
Инвестицион даромадни олиш вақти манфаатлар ѐки кун, ой, квартал, йилга тенг 
даврлар билан аниқланади. Давр қанчалик қисқароқ ѐки фоиз қанча юқорироқ бўлса, 
инвестициялар шунчалик афзалроқ бўлади. 
Инвестициялар даромадининг қўйилмаси маблағлар таваккалига жудаям 
боғлиқдир. Биз таваккал деганда инвестициялар ва улардан келган даромад билан боғлиқ 
бўлган ўзгарувчанлик ва номаълумликни тушунамиз. Ахир, даромад кўпроқ ѐки камроқ 
бўлиши мумкин. Таваккал қанчалик катта бўлса, даромад миқдори ҳам шунга яраша 
кўпроқ бўлади. Инвестициялар учун даромад қўйилмаси соф даромад ва қўйилган сармоя 
ўртасидаги фоизий муносабатни акс эттиради. 
Қўйилма ижобий ѐки салбий бўлиши мумкин. 
Даромаднинг ижобий қўйилмасида пул маблағларининг тушиши уларнинг 
кетишидан ошади. Фоизлар қўйилмаси бир хил бошланғич маблағ учун бутун 
инвестициялар муддати давомида (оддий фоизли пул миқдорлари) ѐки ўтган даврлар учун 
ҳисоблаб устига қўшилган фоизларга эга маблағ учун қўлланилиши мумкин (мураккаб 
фоизли пул миқдорлари). 
Инвестицияларнинг бошланғич суммаси одатда жорий қиймат деб аталади ва РV 
билан белгиланади. 
Орттирилган сумма - муддат охирига ҳисоблаб устига қўшилган фоизлар билан 
биргаликдаги бошланғич ѐки жорий қиймат - келгуси қиймат деб аталади ва FV каби 
белгиланади. 
Тўпланган (орттирилган) сумма бошланғич суммани ортишнинг кўпайтувчисига 
кўпайтириш орқали аниқланади ва у тўпланган сумма бошланғичидан неча марта каттароқ 
эканлигини кўрсатади. 
Фоизлар устига қўшиб ҳисобланганда негизий пул миқдори учун жорий ва келгуси 
қиймат қабул қилинади. Фоизларга кўра аниқланувчи суммалар негиз қийматларига 
қўшилиши ѐки улардан айирилиши мумкин. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling