Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети доривор ўсимликлар кафедраси


ГОМЕОПАТИК ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИНГ ТАҲЛИЛИ


Download 1.9 Mb.
bet19/64
Sana04.01.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1077792
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   64
Bog'liq
ФИТОТЕХмажмуа (2)

ГОМЕОПАТИК ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИНГ ТАҲЛИЛИ

Гомеопатияда ишлатиладигин асосий дори турлари эссенция, тинктура, кукун, сувли ва спиртли эритмалар, мойли суртмалар, таблетка, гранула ва дражелардир.


Кукунлар-trituratio


Эритмалар-dilutio
Дончалар-anulae, pilulae, foli деб номланади.

Эссенция ва тинктуралар янги йиғилган (барра) ва қуритилган доривор ўсимлик қисмларидан, ҳайвон маҳсулотлардан, минераллар ва нозодлардан (нозодлар бу поталогик жараёнда ҳужайраларда микроорганизмлардан ҳосил бўлган токсинлар, хамда гомеопатия қоидаларига риоя қилиб таёрланган соғ ҳайвонларнинг ички азолари) тайёрланади. Ишлатиладиган моддалар барча физик – кимёвий жихатлари, таъсир этувчи моддалар ва бошқа кўрсатгичлари бўйича Швабе ва давлат фармакопеялари хамда бошқа меъёрий техник ҳужжатларига жавоб бериши керак. Одатда экстрагент сифатида турли концентрацияда олинган этил спиртидан фойдалинади. Гомеопатик дори воситаларини суюлтирилганда ўн марта ёки юз марта суюлтирилади ва х. к.


Гомеопатик дори воситалари турли шаклларда, яъни қуруқ, суюқ, мойсимон кўринишда бўлади. Улар ўз таркибида турли хилдаги биофаол моддаларни сақлайди. Гомеопатик дори воситаларини сифатини назорат қилишнинг ўзига хос томонлари мавжуд бўлиб, уларнинг таҳлил усулларини такомиллаштириш долзарб масалалардан бири бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун уларни сифатини баҳолаш катта аҳамиятга эга.


Суюқ гомеопатик дори турлари таҳлил қилинганда қуйидаги қўрсатгичлар аниқланади:





  1. Эссенция, тинктура ва суюлтирилган дори моддаларининг рангини, миқдорини аниқлаш.




  1. Солиштирма оғирлигини аниқлаш (нормал ҳарорат 17,5°С ҳароратга бўлган тузатиш 0,0007 га тенг деб қабул қилинади).




  1. Этил спиртининг миқдори, эритмани солиштирма оғирлиги бўйича ёки ҳайдаш усули ёрдамида аниқлаш.




  1. Экстрактив моддаларни тортма усул ёрдамида аниқлаш.

  2. Мойларни аниқлаш.

  3. Ёғсизлантирилган қуруқ қолдиқни аниқлаш.

  4. Эссенциядаги алкалоид миқдорини титриметрик усул ёрдамида аниқлаш.

  5. Сувда эримайдиган қолдиқни-тортма усул билан аниқлаш.

  6. Эссенция таркибидаги қайтарувчиларни Фелинг реактиви билан аниқлаш.

  7. Зичликни аниқлаш.




Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling