Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети доривор ўсимликлар кафедраси


Эфир мойи таркибидаги сувни аниқлаш


Download 1.9 Mb.
bet27/64
Sana04.01.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1077792
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   64
Bog'liq
ФИТОТЕХмажмуа (2)

Эфир мойи таркибидаги сувни аниқлаш

1 мл эфир мойи пробиркага қуйиб унга сув билан тўйинтирилган бензолдан 3 мл қўшиб чайқатилади. Агар эфир мойи таркибида сув бўлса, пробиркадаги аралашма лойқаланади.




Эфир мойларининг физик константаларини аниқлаш Буларга:

  1. Зичлиги

37


  1. Қутбланган нур текислигини оғдириш кўрсатгичи

  2. Ёруғликни синдириш коэффициенти

  3. Қотиш температураси

  4. Фракцион ҳайдаш

  5. Эрувчанлик ва бошқа кўрсатгичлар киради.

Бу кўрсатгичлар эфир мойларини идентификация - чинлигини ва сифатини аниқлашда
катта аҳамиятга эга.
Зичлиги - пикнометр;
Ёруғликни синдириш коэффициенти - рефрактометр;

Қутбланган нур текислигининг оғдириш кўрсатгичи - поляриметр ёрдамида аниқланади. Эфир мойларининг спиртда эрувчанлигини аниқлаш учун 1 мл мой 10 мл хажмдаги


цилиндрга қуйилади ва мой тўлик эриб кетгунча чайқатиб туриб, унга бюреткадан маълум даражадаги спирт кўшиб турилади. Сўнгра батамом эфир мойи эриб кетиши учун қонга спирт кетганлиги аниқланади. Фракцион хайдаш йўли билан унинг таркибидаги барча қисмларнинг қайнаш температураси ва миқдори аниқланади.


Эфир мойини қотиш температурасини аниқлаш таркибида стереоптеин кўп мойлар учун катта роль ўйнайди.




Эфир мойларининг кимёвий константаларини аниқлаш
Буларга: кислота сони, эфир сони, ацетиллашдан сўнгги эфир сони,совунланиш.



  1. Кислота сонини аниқлаш учун 1,5 - 2 г (аниқ қисм) эфир мойи 5 мл нейтрал спиртда эритилади ва мунтазам чайқатиб туриб, калий ишқорининг 0,1 спиртдаги эритмаси билан титрланади. (э.м. таркибида феноллар кўп бўлса, ишқорнинг бир қисми фенолят ҳосил қилишга сарф бўлади, натижада кислоталар миқдори сунъий кўпайиб кетади. Шунинг учун титрлашда фенолфталеин ўрнида фенол - қизил индикатори ишлатилади).



К, С ёрдамида эфир моий таркибидаги соф ҳолдаги кислотани % миқдорини топса
бўлади.
V - кетган ишқорнинг хажми, мл; 1 мл 0,1н ишқор 5,61 мг КОН га тўғри келади.
m - эфир мойи оғирлиги, г.


Демак, кислота сони деб, 1 г эфир мойи таркибидаги соф кислоталарни нейтраллаш учун кетган калий ишқорининг миллиграм - миқдорига айтилади.


Совунланиш сони деб: 1 г эфир мойи таркибидаги соф кислоталарни нейтраллаш ва мураккаб эфирларни совунлаш учун кетган калий ишқорининг мг миқдорига айтилади.


V1 - контроль тажриба учун кетган ишқорнинг (кислота) хажми, мл.
V2 - тажриба учун кетган ишқорнинг (кислота) хажми, мл.
28,05 - КОН 0,5 н эритмасининг 1мл да эритилган КОН нинг мг миқдори.

  • - анализ учун олинган эфир мойи миқдори.



Эфир сони :1 г Э.М.таркибидаги мураккаб эфирларни совунлаш учун кетган КОН нинг мг миқдорига айтилади.

38
Э.С = С.С - К.С.





Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling