Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети доривор ўсимликлар кафедраси


Эфир мойларини хоссаларини аниқлаш


Download 1.9 Mb.
bet26/64
Sana04.01.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1077792
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   64
Bog'liq
ФИТОТЕХмажмуа (2)

Эфир мойларини хоссаларини аниқлаш

Эфир мойларини хоссаларини аниқлашга уларнинг ташқи кўриниши - ранги, тиниқлиги, ҳиди ва мазаси киради. Агар эфир мойининг сифати паст бўлса унинг кўрсатгичлари ўзгариб қолади.


1. Ранги ва тиниқлиги қуйидагича аниқланади. Диаметри 2 - 3 см бўлган рангсиз, тиниқ шиша цилиндрга 10 мл мой солиб, ўтувчи нурда стандарт (солиштирувчи) эфир мойи билан солиштириб кўрилади. Иккаласи бир хил бўлиши керак.





  1. Ҳидини аниқлаш учун узунлиги 12 см, кенглиги 5 см бўлган фильтр қоғозга (четига тегизмасдан) 0,1 мл (2 томчи) мой томизилади. Ҳиди шундай 2 чи коғозга (стандарт) солиштирувчи мой томизилиб, иккаласини 1 соат давомида ҳар 15 минутда солиштириб турилади.




  1. Мазасини фильтр коғозга томизиб стандарт мой билан солиштириб аниқланади. Ундан ташқари 1 томчи мойни 1 грамм канд билан аралаштириб, стандартни хам шундай қилиб мазасини солиштириб аниқланади.

Эфир мойлари таркибидаги аралашмаларни аниқлаш

Буларга спирт, ёғлар, минерал мойлар, сув ва бошқалар киради. Булар мойларни олиш давомида, фалсификация (кўзбўямачилик) қилиш учун ҳам кўшилади. Шунинг учун бу аралашмаларни аниқлаш зарурдир.




Эфир мойлари таркибидаги спирт аралашмасини аниқлаш



  1. Соат ойнасига қуйилган сув устига 1 неча томчи эфир мойи томизиб, кора буюм устида кўрилганда мой томчилари атрофида лойқаланиш бўлмаслиги керак.




  1. Қуруқ пробиркага 1 мл эфир мойи қуйилади, сўнгра пахта устига фукциннинг кристалидан қўйилади ва эфир мойи қайнагунча қиздирилади. Агар эфир мойи таркибида спирт бўлса, унинг буғи фукцинни эритади ва у пахтани қизил рангга бўяйди.



Эфир мойи таркибидаги ёғ ва минерал мойларни аниқлаш

1 мл эфир мойи пробиркага қуйиб 10 мл спирт билан чайқатилади. Ёғ ва минерал мойлар (вазелин мойи, парафин мойи) бўлса улар спиртда эримайди ва пробиркадаги аралашма лойқаланади. Ёғлар аралашмасини яна акралеин реакцияси ёрдамида аниқлаш мумкин.





Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling