Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети доривор ўсимликлар кафедраси


Гидросульфат ёрдамида аниқлаш усули


Download 1.9 Mb.
bet29/64
Sana04.01.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1077792
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   64
Bog'liq
ФИТОТЕХмажмуа (2)

1. Гидросульфат ёрдамида аниқлаш усули.



  1. мл Э.М. + NaHSO3(35-40% 35-40 мл) чайқатилади ва сув хаммомида қиздирилади, сосутиб хажми ўлчанади.

39
Альдегид ёки кетон



  1. Сульфат ёрдамида аниқлаш.

Na2SO3 + НОН ф.ф. NaHSO3 + NaОH, пушти ранг СH3СООН билан нейтралланади. NaОH + СH3СООН – NaАс + H2О.





  1. мл Э.М. + 20% ли Na2SO3 (40-100 мл) + ф.ф. 1% ли эритмасидан 10 томчи, чайқатилади, қиздирилади, пушти ранг 3% СH3СООН билан нейтраллаб кассий колбасидаги Э.М. хажми ўлчанади.



Эфир мойларининг медицинада қўлланиши

Эфир мойлари медидинада ҳар хил касалликларда ичилади, баданга суртилади, инъекция қилинади, баъзи дориларни ҳидини яхшилашда қўлланилади ва ҳ.о. Кўп эфир мойлари бактерицид хоссасига эга бўлгани учун нафас йўлларини дезинфекция





  • ингаляцня қилишда қўлланилади. Эфир мойлари парфюмерияда, косметикада,

техникада, озиқ-овқат саноатида ишлатилади. Сақланиши


Оғзи маҳкам ёпилган идишларда тўла ҳолда 150дан юқори бўлмаган температурада,


салқин ҳамда қоронғи жойда сақланади. саволлар
Ароматерапия – хушбўй ифорлар билан даволаш

Ишдаги чарчоқлар, бош оғриғидан холи қилиш, эртанги кун учун куч-қувват йиғишда хушбўй ифорларнинг тутган ўрни ўзгача. Биз буни бир сўз билан ароматерапия деб атаймиз.


Қадимдан инсонлар турли ифорлар кишига шифо бағишлаши ва унинг саломатликка зарар етказмаслиги ҳақида маълумотларга эга бўлишган. Атрофимизда тасодифий ҳидлар йўқ, уларнинг ҳар бири танамиз ёки унинг бир нечта аъзосига, шунингдек, кайфиятимиз ва саломатлигимизга таъсир қилади. Баъзи ифорлар қувончли ҳолатларга сабаб бўлса, бошқаси тинч ва хотиржам ухлашга кўмак бериши билан аҳамиятли. Ароматерапия билан даволаш 3 гуруҳга бўлинади. Қуйида улар билан қисқача таништирамиз.




Ифорли ванна қабул қилиш.

Қадимдан иссиқ ҳаммом қабул қилишда эфир мойидан фойдаланиш анъанаси бўлган. Эфир мойини асал ва сутнинг косметик аралашмасига қўшишингиз мумкин. Бундай ароматик ваннани қабул қилиш 5 дақиқадан 30 дақиқагача давом этади. Унинг турли фойдали хусусиятлари бор. Масалан, бир неча томчи мандарин мойи қўшиб чўмилиш чарчоқни бартараф этади ва кайфиятни кўтаради.




Хонани хушбўй этиш.

Хонани тез-тез ароматик чироқлар, ифорли шамлар ёки ёқимли ҳидга эга таёқчалар ёрдамида хушбўй этиш мумкин. Аммо унутмаслик керакки, ҳар нарсада меъёр бўлгани маъқул. Дейлик, бундай шамлардан вақти-вақти билан фойдалансангиз, айни муддао. Лекин, уларни мунтазам равишда, кам шамоллатиш мумкин бўлган хоналарда ишлатиш тавсия этилмайди. Сабаби, ҳар қандай хушбўй шамлар парафин ва турли хилдаги бўёқлар аралашмасидан тайёрланади. Унинг ёниш жараёнида токсик (заҳарли) моддалар – бензол


40
ва толуол моддалари (зиққинафас) ажралиб чиқади. Бу эса астма, тери касалликлари, экземага сабаб бўлиши мумкин.




Ароматик ёғлар воситасида уқалаш.

Бу ёқимли ва фойдали даво саналади. Аммо, шуни унутмаслик керакки, эфир мойини тоза терига кўп суртиш мумкин эмас. Ароматерапияни қўллашга қарши кўрсатмалар кўпчиликни қизиқтириши табиий. Бу борада тўғридан-тўғри қарши кўрсатмалар мавжуд эмас. Аммо, аллергик хасталиклар билан оғриган кишилар ифор танлашда ўта эътиборли бўлишлари керак. Цитрус меваларга аллергияси бўлганларга лимон, мандарин, апельсин ва грейпфрут ҳамда бергамот ифори тавсия этилмайди.


Саволлар:





    1. Доривор ўсимлик хомашёсидан ажратиб олинган эфир мойларининг таркибида кандай ёт аралашмалар бўлиши мумкин ?




    1. Улар қандай аниқланади?




  1. Эфир мойининг сон кўрсаткичларини айтиб беринг ва улар қандай аниқланади?




Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling