Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети доривор ўсимликлар кафедраси


Download 1.9 Mb.
bet32/64
Sana04.01.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1077792
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   64
Bog'liq
ФИТОТЕХмажмуа (2)

Доривор ўсимлик хомашёси таҳлили
Иттиканак ер устки қисми-(Herba Bidentis)


Сифат реакциялари

5 мл А эритмага 15 мл 95% спирт қўшилади; полисахаридлар чўкмага тушади. Эритма чўкмаси билан биргаликда шиша воронка орқали пробиркага ўтказилади, 5


мл суюлтирилган хлорид кислотадан қўшиб бир неча минут қайнатилади. Аралашмага 10 мл Фелинг реактивидан қўшиб яна қайнатилади; зарғалдоқ – қизил рангли чўкма ҳосил бўлади (қайтарилган шакар).


Полисахаридлар миқдори 3,5% дан кам, намлиги 13% дан кўп; умумий кули 14% дан кўп; сарғайган, қорайган ва қўнғир тусдаги ўсимлик қисмлари 8% дан кўп;


43
шохчалар бўлаклари 40% дан кўп; органик ёт аралашмалар 3% дан кўп; минерал аралашмалар 1% дан кўп бўлмаслиги керак.




Миқдорини аниқлаш:

0,5 мм ли элакдан ўтадиган қилиб майдаланган хомашёдан 10 г (аниқ тортма) олиб ҳажми 250 мл бўлган колбага жойлаштирилади. 100 мл сув қўшиб, колбага тескари совутгич улаб электр қиздиргичда аралаштириб турилган ҳолда 30 минут давомида қайнатилади. Экстракциялаш жараёни яна 4 марта қайтарилади. Сувли ажратма 5000 айл/минут тезликда 10 минут давомида центрифугаланади ва ҳажми 500 мл бўлган ўлчов колбасига 5 қават дока орқали декантация қилинади. Бунда диаметри 66 мм бўлган ҳўлланган шиша воронкадан фойдаланилади. Фильтр сув билан ювилади ва белгисигача етказилади (А эритма).


25 мл А эритма центрифуга пробиркасига жойлаштирилади, 75 мл 95% спирт солиб аралаштирилади, сувли ҳаммомда 60°С ҳароратда 5 мин давомида қиздирилади. 30 минутдан кейин аралашма 5000 айл/мин тезликда 30 мин центрифугаланади.


Чўкма устидаги суюқлик 13 – 16 кПа босимли вакуум остида диаметри 40 мм бўлган доимий оғирликкага қуритилган шиша фильтр орқали фильтрланади.


Сўнгра чўкма яна ўша фильтрга ўтказилиб 15 мл 3:1 нисбатдаги 95% спиртнинг сув билан аралашмаси билан ювилади. Фильтр чўкма билан аввал ҳавода, кейинчалик 100 - 105°С ҳароратда доимий оғирликгача қуритилади.


Мутлоқ қуруқ хомашёга нисбатан полисахаридларнинг фоиз миқдори (Х) қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:


Бунда: m 1 – фильтр оғирлиги, г;


m2 – фильтрнинг чўкма билан биргаликдаги оғирлиги, г;

  1. – хомашё оғирлиги;




  1. – хомашёнинг намлиги, %.



Қончўпнинг (чистотель) ер устки қисми-Herba Chelidoni Сон кўрсаткичлари:

Хелидонинга нисбатан алкалоидлар йиғиндиси 0,2% дан кам; намлиги 14% дан кўп; умумий кули 15% дан кўп; 10% ли хлорид кислотасида эримайдиган кули 2% дан кўп; қорайган ва қўнғир рангли ўсимликнинг қисмлари 3% дан кўп; органик ёт моддалр 1





  • дан кўп; минерал ёт моддалар 0,5% дан кўп бўлмаслиги керак. Миқдорини аниқлаш:

Диаметри 1 мм бўлган элакдан ўтказилган 4 г майдаланган хомашё ҳажми 100 мл бўлган колбага жойлаштирилади, 7 мл 1% аммиак эритмасидан солиб, тиқин билан ёпилади ва 15 минутга қолдирилади.


Сўнгра 80 мл хлороформ қўшиб аралаштирилади ва хона ҳароратида 16 – 17 соатга қолдирилади. Ажратма пахта орқали фильтрланади. 50 мл фильтрат ажратувчи воронкага ўтказилади ва 5% сульфат кислота эритмаси билан ишланади (алкалоидлар сульфат кислота эритмасига ўтади). Кислота эритмасига алкалоидларнинг тўла ўтиши кремнийвольфрам кислота эритмаси билан текширилади.


Йиғилган сульфат кислотали ажратмага 8 мл 25% аммиак эритмасидан қўшилади ва алкалоидлар хлороформ билан ажратиб олинади. Тўпланган хлороформли ажратма таги думалоқ колбага ўтказилади ва қуруқ қолдиқгача ротацион буғлатгичда қуритилади.


Қуруқ қолдиқ 5 мл хлороформ ёрдамида титрлаш учун мўлжалланган колбага ўтказилади устига 5 мл хлороформ, 10 мл муз холидаги сирка кислотаси, 10 мл ацетонитрил қўшиб перхлорат кислотаси (0,05 моль/л) билан потенциометрик усулда титрланади.


Назорат тажрибаси ҳам ўтказилади.


44
Хелидонинга нисбатан мутлоқ қуруқ хомашёдаги алкалоидлар йиғиндисининг фоиз миқдори (Х) қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:


Бунда: 0,01765 – 1 мл 0,05 м/л перхлорат кислотасига тўғри келадиган хелидонинга нисбатан алкалоидлар йиғиндисининг миқдори, г;


V – алкалоидлар йиғиндисини титрлаш учун сарф бўлган перхлорат кислотасининг ҳажми, мл;


V1 – назорат тажрибага сарф бўлган перхлорат кислотасининг ҳажми, мл;



  1. – хомашё оғирлиги, г;

  1. – хомашёнинг намлиги, %.

“Б” рўйхати бўйича сақланади. Ташқи яллиғланишга қарши восита.



Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling