Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети доривор ўсимликлар кафедраси


Арслонқуйруқ тиндирмаси – Tinctura Leonure


Download 1.9 Mb.
bet40/64
Sana04.01.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1077792
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   64
Bog'liq
ФИТОТЕХмажмуа (2)

Арслонқуйруқ тиндирмаси – Tinctura Leonure
Тасвирланиши. Яшил – қўнғир рангли, аччиқ маза ва ўзига хос хушбўй хидга эга

бўлган суюқлик.


Чинлиги. 1 мл настойкага 0,5 мл 2% ли ванилиннинг спиртли эритмаси ва 7 томчи концентрланган сульфат кислотадан қўшиб сувли ҳаммомда 30 сек давомида қиздирилади; қизил ранг ҳосил бўлади (иридоидлар):


Пробиркага 1 мл стрептоциднинг сульфат кислотадаги 0,5% ли эритмасига 2 мл 0,2% натрий нитрит эритмасидан қўшиб 2 мин давомида чайқатилади. Сўнгра 1,5 мл настойка ва 1 мл 10% ли натрий гидроксиди эритмасидан қўшилади; зарғалдоқ ранг ҳосил бўлади (флавоноидлар).


Спирт миқдори. 64% дан кам бўлмаслиги керак.


Зичлиги 0,858 дан 0,948 гача бўлиши керак (ДФ ХI, 1қ, 24 б., 1 усул).
Қуруқ қолдиқ. 1,4% дан кам бўлмаслиги керак.
Оғир металлар. 0,001% дан кўп бўлмаслиги керак.

Миқдорий таҳлил. Ҳажми 25 мл бўлган ўлчов колбасига 1 мл 0,5 ли стрептоциднинг сульфат кислотадаги эритмаси, 2 мл 0,2% ли натрий нитрит эритмасидан қўшиб 2 минут давомида чайқатилади. Сўнгра колбага 1,5 мл настойка ва 1 мл 10% ли натрий гидроксид эритмасидан қўшиб, белгисигача сув билан етказилади. 20 минутдан сўнг тайёрланган эритма 2 қават кулсиз фильтр қоғоз (кўк лентали) орқали фильтрланади, фильтратнинг оптик зичлиги 432 нм тўлқин узунлигида қатлам қалинлиги 10 мм бўлган кюветаларда ўлчанади.


Бир вақтнинг ўзида рутин ишчи стандарт намунаси (РИСН) эритмасининг оптик зичлиги ўлчанади: ҳажми 25 мл бўлган колбага 1 мл стрептоциднинг сульфат кислотадаги 0,5% ли эритмасига 2 мл 0,2% ли натрий нитрит эритмасидан солиб 2 минут давомида чайқатилади, 0,15 мл рутин ишчи стандарт намунаси эритмаси ва 1 мл 10% ли натрий гидроксидининг эритмасидан қўшиб белгисигача сув билан етказилади.


Солиштирувчи эритма сифатида 1,5 мл настойканинг 25 мл гача сув билан суюлтирилган эритмаси ишлатилади.




5- AMAЛИЙ МАШҒУЛОТ



Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling