Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети доривор ўсимликлар кафедраси


Бодрезакнинг суюқ экстракти – Extractum Viburni fluidum


Download 1.9 Mb.
bet42/64
Sana04.01.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1077792
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   64
Bog'liq
ФИТОТЕХмажмуа (2)

Бодрезакнинг суюқ экстракти – Extractum Viburni fluidum












Майдаланган бодрезак пўстлоғи

- 1000 г

70% ли спирт

- 1 л экстракт ҳосил бўлгунча

Тасвирланиши. Қизил – қўнғир рангдаги суюқлик, аччиқ мазага ва ўзига хос хидга


эга.

Чинлиги. Препарат сув билан 1:10 нисбатда суюлтирилса зарғалдоқ рангдаги чўкма тушади, чўкма фильтрланади. Фильтратнинг бир қисмига 1 томчи темир хлорид(111) эритмасидан (FeCl3) қўшилади; яшил ранг ҳосил бўлади; бошқа қисмига 1 томчи аммиак эритмасидан қўшилади; қизил ранг ҳосил бўлади.


Қуритилганда оғирлигининг камайишии ва оғир металлар. Бу кўрсаткичлар “Экстрактлар” мақоласида келтирилган услублар ёрдамида аниқланади.


Қуруқ қолдиқ 13% дан кам бўлмаслиги керак.


Спирт 45% дан кам бўлмаслиги керак.

Миқдорий таҳлил. 5 мл препарат ҳажми 50 мл бўлган ўлчов колбасига солинади ва белгисигача 50% ли спирт билан етказилади. 5 мл тайёрланган эритма ҳажми 1 л бўлган колбага солинади, пипетка ёрдамида 10 мл индигокармин эритмаси ва 750 мл сув қўшилади, аралаштирилади ва 0,1 н ли калий перманганат эритмаси билан кўк рангдан сариқ ранггача титрланади.


Бир вақтнинг ўзида назорат тажрибаси ўтказилади.


1 мл 0,1 н калий перманганат эритмаси 0,004157 г ошловчи моддаларга тўғри келади. Ошловчи моддалар миқдори 4% дан кам бўлмаслиги керак.


Ровочнинг қуруқ экстракти – Extractum Rhei siccum Ровоч илдизлари, кукун.

Аралашма: спирт 36 қ, сув 64 қ – керакли миқдорда.


Тасвирланиши. Сариқ – қўнғир рангдаги кукун ўзига хос хидга ва аччиқроқ мазага эга. Сув билан (1:100) кислотали муҳитга эга бўлган лойқа ҳосил қилади. 1:100 нисбатдаги препарат эритмаси тенг миқдордаги спирт солингандан тиниқлашади.


Чинлиги. 0,1 г препарат 1 мл спирт ва 10 мл 1% ли натрий гидроксиди эритмаси билан намланади ва 1 минут қайнатилади. 5 мл фильтратга кучсиз кислотали муҳитгача суюлтирилган хлорид кислотаси қўшилади ва 10 мл эфир билан чайқатилади. Эфир қатлами сариқ рангга бўялади. Ажралган эфир қатлами 5 мл аммиак эритмаси билан


53
чайқатилганда сувли қатлам қизил рангга бўялади. Эфир қатламининг ранги эса ўзгармайди.


Намлиги ва оғир металлар. “Экстрактлар” умумий мақоласида кўрсатилган


услубларда аниқланади.
Миқдорий таҳлил

0,05 г препарат (аниқ тортма) ҳажми 200 мл бўлган колбага солинади, устига 7,5 мл музлатилган сирка кислотаси қўшиб 15 минут давомида тескари совутгич улаб қайнатилади. Аралашма тингандан сўнг совутгич орқали 30 мл эфир қўшилади ва 15 минут давомида сувли ҳаммомда қайнатилади. Сўнгра аралашма ажратиш воронкасига (V=300 мл) пахта орқали фильтрланади, 20 мл эфир билан ювилади. Пахта яна колбага солинади, 30 мл эфир қўшиб 10 минут қайнатилади. Совутилган эфирли аралашма яна ўша пахта орқали ажратиш воронкасига фильтрланади. Колба 2 марта (10 мл дан) эфир билан чайилади ва пахта орқали фильтрланади. Бирлаштирилган эфирли аралашмага аста-секинлик билан 100 мл 2% аммиак сақловчи 5% ли натрий гидроксид эритмасидан қўшилади, 5 – 7 минут чайқатилади, воронка тажриба давомида совутиб турилиши керак.


Қатламлар ажралгандан сўнг тиниқ қизил пастки қатлам фильтрланмасдан ҳажми 250 мл бўлган ўлчов колбасига қуйилади, эфир қатлами эса суюқлик рангсизлангунига қадар ишқор – аммиакли эритма билан (20 мл дан) ишланади ва белгисигача ишқор – аммиакли эритма билан етказилади. Ҳосил бўлган эритмадан 25 мл ли колбага солинади ва сувли ҳаммомда тескари совитгич билан 15 минут қайнатилади. Эритма совитилади, сўнг фотоэлектроколориметрда, яшил светофильтрда қатлам қалинлиги 1 см бўлган кюветаларда оптик зичлиги ўлчанади. Солиштирилувчи эритма сифатида тозаланган сувдан фойдаланилади Агар эритманинг ранги тўқ бўлиб, оптик зичлиги юқори бўлса ишқор – аммиакли эритма билан суюлтирилади.


Истизин ҳисобида антрацен унумларининг миқдори кобальт хлорид асосида тузилган калибрланган график бўйича ҳисобланади. Бунда концентрацияси 0,2 дан то 0,3% гача бўлган кобальт хлориднинг 10 –12 та эритмасининг оптик зичлиги ўлчанади. Калибрланган графикнинг ордината ўқига оптик зичлик қийматлари, абсцисса ўқига эса 100 мл даги антрацен унумларининг мг миқдори жойлаштирилади.


1% кобальт хлорид эритмасининг оптик зичлиги 100 мл ишқор – аммиакли эритмадаги 0,36 мг истизинга тўғри келади.


Эритмаларни тайёрлаш ва оптик зичликни ўлчаш камида 3 марта бажарилади. Антрацен унумларининг фоиз миқдори (Х) мутлоқ қуруқ хомашёга нисбатан


қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:


Бу ерда: C – калибрланган график бўйича топилган 100 мл эритмадаги антрацен унумларининг миллиграмм миқдори;


V – ишқорий ажратманинг бошланғич ҳажми;





  • – хомашёнинг аниқ оғирлиги, г; h – экстрактнинг намлиги, %;

К – суюлтириш коэффициенти.


Антрацен унумларининг миқдори 4,5% дан кам бўлмаслиги керак.



Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling