Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети доривор ўсимликлар кафедраси
Download 1.9 Mb.
|
ФИТОТЕХмажмуа (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Keракли жиҳозлар: мавзуга оид адабиётлар (
- Aмалий машғулотнинг технологик харитаси
- Амалий машғулотнинг ташкилий тузилиши ва хронометражи
- Мустақил тайёрлаш учун саволлар Тиндирмалар (настойкалар) – Tincturae Тиндирмалар
4- AMAЛИЙ МАШҒУЛОТ
Спиртли ажратмалар номенклатураси ва олиш усуллари. Тиндирмалар назорат қилиш усуллари. Maвзунинг мақсади: Tалабаларга Спиртли ажратмалар, тиндирмаларни назорат қилиш асосий усуллари тўғрисида тавсиф берилади. Keракли жиҳозлар: мавзуга оид адабиётлар (дарслик, X вa XI Давлат фармакопеялари доривор ўсимликлари турларининг гербарий наъмуналари Maвзунинг қисқача мазмуни: Спиртли ажратмалар, тиндирмаларни назорат қилиш
Амалий машғулотнинг ташкилий тузилиши ва хронометражи: -Талабаларнинг давомати ва дарсга таёрланиш даражасини аниқлаш - 20 дақиқа Ўқитувчи томонидан мавзу бўйича бажариладиган ишларни тушунтириш - 10 дақиқа Машғулотда талабаларнинг мустақил шуғулланиши - 30 дақиқа натижаларни умумлаш ва уларни баённама дафтарига тўгри расмийлаштириш назорати - дарс давомида Мазкур мавзу бўйича талабаларнинг ўзлаштириш даражасини якуний назоратдан ўтказиш - 5 дақиқа Кейинги амалий машғулоти учун уйга - 5 дақиқа Мустақил тайёрлаш учун саволлар Тиндирмалар (настойкалар) – Tincturae Тиндирмалар – бу доривор ўсимликлардан иссиқлик таъсир эттирмай ва экстрагентни йўқотмай тайёрланадиган сувли–спиртли ёки спиртли рангли ажратмалардир. Тиндирмаларни олишда турли усуллардан фойдаланилади: мацерация, касрли мацерация, перколяция ва б. Тиндирмалар қуйидаги кўрсаткичлар бўйича таҳлил қилинади: спирт миқдори ёки зичлиги; қуруқ қолдиқ; оғир металлар; таъсир этувчи моддалар (хусусий мақолада кўрсатилган бўлади). Қуруқ қолдиқни аниқлаш 5 мл настойка (тиндирма) оғирлиги олдиндан ўлчанган бюксга солинади, сувли ҳаммомда қуруқ қолдиқгача буғлатилади, 102,5±2,5 °С ҳароратда икки соат давомида қуритилади. Эксикаторда 30 мин совутилади ва оғирлиги ўлчанади. Оғир металларни аниқлаш 50 5 мл настойка қуруқ қолдиқгача қуритилади, 1 мл концентрланган сульфат кислота қўшиб аста-секин ёндирилади, куйдирилади. Қолдиқ қайнаб турган 5 мл тўйинган аммоний ацетат эритмаси билан ишланади, кулсиз фильтр қоғоз орқали фильтрланади, 5 мл сув билан ювилади ва фильтратнинг ҳажми 100 мл гача етказилади; 10 мл ҳосил бўлган эритма оғир металларга синовдан ўтказилади. Оғир металлар миқдори 0,001% дан ошмаслиги керак. Бунинг учун 10 мл таркибида оғир металлар сақловчи эталон эритма ва 10 мл текширилувчи эритмаларга 1 мл дан суюлтирилган сирка кислотаси, 1–2 томчидан натрий сульфиди эритмасидан солинади, 1 минутдан кейин эритмалар бир – бири билан солиштирилади. Солиштириш оқ фонда вертикал холда олиб борилади. Текширилаётган эритмада ҳосил бўлган ранг эталон эритма рангидан ошмаслиги керак. Download 1.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling