Фитинни чинлигини аниқлаш. Препарат кальций ва магний борлиги билан исботланади.
Тозалиги. Тайёр махсулотда фосфатлар, оғир металлар ва мишъяк бўлмаслиги керак.
Намлиги 10% дан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Миқдорини аниқлаш. Фосфор ангидриди бўйича йодометрик усулда аниқланади.
Унинг миқдори 39% дан кам бўлмаслиги керак.
Тайёр махсулотнинг тавсифи. Фитин фосфорнинг мураккаб органик бирикмасидир. Унинг таркибида хар хил инозит - фосфат кислотасининг кальцийли ва магнийли тузлари бўлади. Улардан асосийси инозит гекса фосфор кислотасининг тузидир.
хидсиз, оқ рангли аморф талқон бўлиб, сувда эримайди, хлорид кислотасида 1:10 нисбатда эрийди. Препаратда 39% фосфор (V) ангидриди бўлади.
Қадоқлаш. Фитинни полиэтилен халтачага 1 кг дан, қутичаларга ёки полиэтилен халтачаларга 10,0 г дан солиб, қопларга жойланади. Сақланиши. Зич беркитилган идишларда, қуруқ жойда, чегараланмаган муддатда сақланади.
Ишлатилиши. Асаб касалликларида, камқонликда, тана (организм) озиқланиши сусайганда, сил, рахит ва бошқа касалликларни даволашда ишлатилади. Ичиш учун 0,25-0,5 г дан талқон, таблетка ва хаб дори каби шаклларида кунига 3 мартадан 6-8 хафта берилади.
7- AMAЛИЙ МАШҒУЛОТ
Гомеопатик дори воситалари,дозаланиши ва технологиясининг ўзига хос томони.
Maвзунинг мақсади: Tалабаларга гомеопатик дори воситалари, дозаланиши ва технологиясининг ўзига хос томони тўғрисида тавсиф берилади.
Keракли жиҳозлар: мавзуга оид адабиётлар (дарслик, X вa XI Давлат фармакопеялари доривор ўсимликлари турларининг гербарий наъмуналари .
Maвзунинг қисқача мазмуни: фитопрепаратларни назорат қилиш асосий усуллари ва табиий ҳолда ўсадиган ҳамда ўстирилдиган ўсимликлардан бир қанчасининг сифат тахлили ва кимёвий таркиби чуўур ўрганилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |