Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети доривор ўсимликлар кафедраси


Ўсимлик таркибидаги шарбат миқдорини аниқлаш


Download 1.9 Mb.
bet20/64
Sana04.01.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1077792
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   64
Bog'liq
ФИТОТЕХмажмуа (2)

Ўсимлик таркибидаги шарбат миқдорини аниқлаш
1 – усул.

Бунинг учун ўсимлик майдаланиб, 100°С да қуруқ қолдиғи аниқланади. Шарбат миқдори қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:


бу ерда а-аниқ тортма;





  1. -шарбатнинг қуруқ қолдиғи; W-намлик.

2-усул.

Ўсимлик ўз таркибида эфир мойи, смола ва камфора бирикмаларини сақламай, унинг шарбати 60% дан кам бўлса, улардан эссенция қуйидагича тайёрланади. Майдалаб

27
тортиб олинган ўсимлик миқдорининг ярмича 90% спирт солиб, бўтқа ҳосил бўлгунча аралаштиради. Ўсимликни шарбати аниқлангандан сўнг, тортиб олинган ўсимликда қанча шарбат бўлса, ўшанча 90% ли спирт қўшиб, яхшилаб аралаштириб, 8-14 кунга қолдирилади. Кейин массани сиқиб олиб, оғзи яхши берқитиладиган идишга солиб, 8 кун салқин жойда қолдириб, сўнг фильтрланади. Маҳсулотда таъсир этувчи модда миқдори 1:2 га тенг ва бу ерда тинктурага бирламчи ўнлик шкала тўғри келади.


3-усул.

Ўз таркибида шарбати 60% дан кам бўлган эфир мойи, смола ва камфора бирикмаларини сақловчи ўсимликлардан эссенция тайёрлаш: майдалаб тортиб олинган ўсимлик миқдорининг ярмича 90% ли спирт солиб, бўтқа ҳосил бўлгунича аралаштирилади. Бир йўла ўсимликнинг шарбати аниқлагандан сўнг тортиб олинган ўсимликда қанча шарбат бўлса унга икки баробар миқдордаги 90% ли спирт қўшилади. Сўнг массани яхшилаб аралаштириб 8-14 кунга қолдирилади. Ажратма сиқиб олиниб оғзи яхши беркитиладиган идишга солиб 8 кун салқин жойда қолдирилади, фильтрланади. Тайёр маҳсулотда таъсир этувчи модда миқдори 1:6 га тенг.


Тритуратлар таҳлили

Тритуратларни бир хиллик даражасини аниқлашда лупа ёки микроскоп кўлланилади. Дори мода сут қанди билан бир хилда аралашган бўлиши керак. Рангли, ҳидли ва ўткир таъмли моддалар суюлтирилганда ҳам шу ҳусусиятлари кам бўлсада намоён бўлиши лозим.


Тритуратлар бир хил майдаланган ва аралашган бўлиши лозим. Тайёр тритурат массасининг заррачалари 25 мкм дан кам ва 50 мкм дан кўп бўлмаслиги керак. Тритурат заррачалари ўлчами окуляр-микрометрик микроскопда кўрилади ёки солиштирма юзаси бўйича аниқланади.


Металл ва рангли дори моддалари сақлаган тритуратларнинг бир ҳил аралаштириганлиги 20-25см узоқликда лупа ёрдамида кўрилади. Тритурат таркибидаги таъсир қилувчи модда бир ҳил аралашган бўлиши ва тугунчалар ҳосил қилмаган бўлиши керак.


Тритуратлардан бирламчи, икқиламчи ва учламчи ўнлик суюлтириш билан олинган гомеопатик эритмаларни қуйидаги кўрсаткичлар бўйича баҳоланади: ташқи кўриниши, ҳиди, зичлиги, чинлиги ва миқдорий таҳлили (агар хусусий мақолада кўрсатилган бўлса).


Эритмадаги таъсир қилувчи модда миқдорининг чекланганлиги (агар хусусий мақолада бошқа талаб бўлмаса) 10% ёки 1% модда сақлаган бўлса (бирламчи ёки иккиламчи ўнлик суюлтириш) ±5%


0,1% модда сақлаган бўлса (учламчи ўнлик суюлтириш) ±10% бўлиши лозим. Эҳтиёткорлик билан қўлланиладиган ва алоҳида сақлаш шароитига эга бўлган дори


модда сақловчи тўртламчи суюлтириш билан олинган эритмалар хусусий мақолада келтирилган кўрсатмалар асосида текширилади (симоб бирикмалари, арсен, кумуш нитрат, калий бихромат ва бошқалар).


1/2 ва 1/3 қисм таъсир қилувчи дори модда сақлаган эссенциядан бирламчи ўнликда суюлтириш билан олинган эритмалар таҳлили қуйидагича олиб борилади: ташқи кўриниши (тиниқлиги, ранги), ҳиди, таркибидаги спирт миқдорини аниқлаш ва таъсир қилувчи модда чинлигини аниқлаш хусусий мақолада кўрсатилган усул бўйича бажарилади.


Гомеопатик эритмаларни микробиологик тозалиги фармакопея талабига жавоб бериши керак.


Гомеопатик сувли эритмалар тез ишлатилиши керак. Агар сувли эритма сақланадиган бўлса, уни этикеткасига дори модда номи ва суютирилиши, тайёрланиш вақти ва “сувли эритма” деб ёзилиши керак.


28
Гомеопатик кукунлар таҳлили





  1. Кукунлар микроскоп ёки лупа остида кўрилади (кундузги ёруғликда). Дори моддада сут қанди текис тарқалган бўлиши керак. Рангли, кучли ҳидли ва мазали кукун бўлса уларнинг ранги, мазаси ва ҳиди текширилади.




  1. Кукунлардан тайёрланган эритмаларнинг қайта кристалланиши текширилади. Бунинг учун тўйинган эритма тайёрланади. Аниқ ўлчанган моддани ўлчов қолбасига солинади, устига керакли ҳажмда сув солиб, оғзи ёпилади ва сув ҳаммомида эритилади, ушбу ҳолатда 10-15 дақиқа қолдирилиб, аста секин ҳавода совутилади.

а) Изоморф кристаллар ва тезда кристалланадиган моддаларнинг тўйинган эритмалари билан қуйидагича иш олиб борилади. Тайёрланган эритмалардан бир неча томчи буюм ойначасига томизилади. Сўнгра олдиндан қиздирилиб ва совутилган шпатель билан текширилувчи кукун олинади ва томизилган томчиларнинг бирига қўшилади. Бунда кукунда изоморф кристалл бўлса, томчининг тиниқлиги йўқолади ва кристаллар ҳосил бўлади, кристаллар томчининг юзасини қоплайди. Масалан: ацетат натрий, Сегнет тузи.


б) Изоморф кристалл билан қўшилганда кристали катталашадиган, лекин ўзи кристалланмайдиган моддаларнинг тўйинган эритмалари қуйидагича текширилади:


1-усул. Пипетка ёрдамида бир неча мл тўйинган эритмалардан олиб, эҳтиёткорлик билан четларига тегизмасдан кичкина пробиркага солиб, оғзи шиша тиқин билан ёпилади. Сўнгра устига платина шпатель ёрдамида текширилувчи кукун қўшилади, пробирка ёпилади ва эгилган ҳолатда бир неча соатга қолдирилади. Агар намунада микроскопик кичик изоморф кристаллар бўлса, бир неча соатдан кейин пробиркаларнинг пастки қисмида катта кристалларни ёки турли катталикдаги друзларни кўриш мумкин. Масалан: натрий тетраборат, мис сульфат.


с) Металли ва кўмирли кукунларнинг заррачаларининг катталигини микроскоп остида қуйидагича текширилади:


1-усул: буюм ойначасига 0,02-0,03 г кукун солинади, устига 1-2мл тозаланган сув қўшилади ва аста секин иситилади. 0,02 г сут шакари қўшилиб эритилади ва паст оловда буғлатилади. Қолган ёғсимон қолдиқ шиша ёпқич билан ёпилади ва микроскоп остида 200 марта катталаштирилган ҳолда кўрилади. Тиниқ бўлмаган металл заррачаларининг катталиги микроскопда кўрилади.


2-усул: 0,02-0,03г кукун буюм ойначасида канада бальзами билан яхшилаб аралаштиради. Сўнгра иситилиб ҳаво пуфакчалари йўқотилади ва ойнача билан ёпиб юқорида кўрсатилгандек текширилади.





Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling