Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети доривор ўсимликлар кафедраси


Новогален препаратларини тозалаш усуллари ва сифат кўрсаткичларини ўрганиш


Download 1.9 Mb.
bet17/64
Sana04.01.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1077792
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   64
Bog'liq
ФИТОТЕХмажмуа (2)

Новогален препаратларини тозалаш усуллари ва сифат кўрсаткичларини ўрганиш. Новогален препаратлари нафақат ичиш учун балки инъекция қилиш учун ҳам тавсия этилганлиги сабабли, уларни тозалаш ва сифатини бахолашга алоҳида эътибор бериш

лозим.



Ишни бажариш тартиби. Плантаглюцид (зубтурум ўсимлиги баргидан олинган полисахаридлар йиғиндиси) 6 соат мобайнида кислотали шароитда гидролиз қилиниб, натрий карбонат эритмаси билан нейтралланади ва чўкмадан ажратиб олинади.


Қуритиш вақтида оғирлиги 10% дан ортиқ камаймаслиги керак.
Оғир металлар 0,001% дан ортиқ бўлмаслиги керак.
Кулнинг умумий миқдори 3-10% бўлиши лозим.


Миқдорини аниқлаш. Қайтарувчи қандлар миқдори кислотали гидролиздан сўнг спектрофотометрик усулда аниқланади.

Препаратда уларнинг миқдори глюкозага нисбатан хисобланганда 9-20%, галактурон кислота 7-13% бўлиши керак.




Тайёр махсулотнинг тавсифи. Плантаглюцид зубтурум ўсимлиги баргидан олинган полисахаридлар йиғиндисини сақловчи препарат бўлиб, у кул ранг, тахир мазали талқон. Сувда шилимшиқсимон эритма хосил қилади, органик эритувчиларда эса эримайди.


Қадоқлаш. Талқон 30-40 кг дан полиэтилен қопларга жойлаштирилиб, гранула холига келтириш учун таблетка цехига юборилади.


Сақланиши. Қуруқ жойда 3 йилгача сақланади. Сақланиш муддати ўтгандан сўнг препарат текширилади. Агар ФМ нинг талабиги тўғри келса сақланиш муддати яна бир йилга узайтирилади.


Ишлатилиши. Ошқозон ичак яллиғланишига қарши ишлатилади. Ошқозон ширасининг ажралишини кучайтиради. Ярим чой қошиқдан кунига 2-3 марта овқатланишдан 20-30 дақиқа олдин берилади. Ичишдан олдин препарат чорак стакан илиқ сувда эритилади.


Адабиётлар:
1. Государственная Фармакопея Х1 изд. вып.1 и 2. - М.; 1987; 1991

  1. Махкамов С.М., Усуббаев М.У., Нуритдинова А.И. Тайёр дорилар техноло-гияси -

Тошкент, 1994.-325б. 3. Технология лекарственных форм / Под.ред.проф. Л.А.Ивановой М.; 1991





  1. Промышленная технология лекарств / Под ред. проф. В.И.Чуешов Том 1-2 - Харьков,

2002.

  1. Миролимов М.М. Йиғинди препаратлар технологияси - Т.,2002, б.


Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling