Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик университети
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Конференция тўплами Огаҳий 16 12 2021 cover (2)
ларин ароға солиб, китобхонлиғ ва маънодонлиғ саҳбойи фараҳафзоси била
базми олийсин қиздуруб, айшу тараб додин берур эрди. Ва шуаройи замон ул ҳазратнинг муборак отиға ғарро қасидалару шавқафзо ғазаллар ва дилкушо таърихлар ибораторо маснавийлар назм силкига чекиб, инъоми вофир ва эҳсони мутакосиридин маҳзузу баҳраманд бўлуб, дуойи давлатин вирди забон ва рутбу-л лисон қилур эрдилар”. 3 Хон ҳузурида ташкил этилган мушоираларнинг шуҳрати етти иқлимга ёйилади. “Муҳаммад Раҳимхон II ўз саройи муҳитида давлат ишлари билан шуғулланувчи мансабдорларни ҳам бадиий ижод қилишларини, маърифатли бўлишларини истаган. Сабаби у ўз саройи муҳитини темурийлар даврига, аниқроғи, уларнинг маданий уйғониш замони –Ҳусайн Бойқаро (1469-1506) ҳукмронлиги давридаги Ҳирот муҳитига ўхшаш бўлишини ҳохлаган”. 4 Шу боис Комил Хоразмий қуйидаги шеърида ўз замонида шуҳрат қозонган Ҳусайн Бойқаро мажлислари каби уни ҳам Ферузшоҳ шеърият кечалари “сархуш” қилганини ёзган: 1 Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий. Шоҳиду-л-иқбол. Т. Муҳаррир, 2009.- Б.33-35. 2 Маънавият юлдузлари. Т. “Ўзбекистон Миллий энциклопедияси” ДИН, 2011.- Б.346. 3 Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий. “Шоҳиду-л-иқбол” Т: “Муҳаррир”- 2009.33-34-б. 4 Эркинов А. Муҳаммад Раҳимхон II ва унинг саройи адабий муҳити. // Антик давр цивилизацияси тараққиётида Хоразмнинг ўрни. Республика илмий анжумани материаллари (2011 йил 20 май, Урганч –Хазорасп). Хива, 2011, 104-106-б. 35 Не тонг Комил Навоий янглиғ ўлса сўз аро сармаст, Бу сархушлиқға жоми суҳбати султон эрур боис. Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг доимий хон адабий мажлисларида иштирок этиб келгани шоир таржима қилган “Қобуснома” дебочасидан маълум бўлади: “Бу бандаи фақир Муҳаммад Ризо мироб Огаҳий, бир куни ул жаноб(нинг) (Саййид Муҳаммад Раҳим Баҳодирхон) мажлисига бориб, дуо шароитин тақдимиға еткурдум ва ул жанобнинг лозимул башорати била ҳам ул мажлиснинг бир гўшасида ўтирдим. Дарҳол менга неча турлик меҳрибонликлар кўргузиб, мазкур “Насиҳатномаи” (“Қобуснома”)ни илкимга бериб дедики: “Бу нусхани туркий тили била таржима қил, токи турк тавойифи (гуруҳлари)нинг авоми (халойиқ) ҳам бу пандлардан баҳра олғай ва бизнинг отимиз, сенинг сўзинг олам инқирозиғача замон авроқида боқий ва ёдгор қолғай.” Фақирким, ул жанобдин бундоғ марҳаматларни кўрдим. Қуллуқ қилиб, таъзим русумин бажо келтурдим. Хушҳоллик била ул беҳиштнишон мажлисдан чиқиб, ўзимнинг вайрона кулбамға келиб, бир гўшада ўлтурдим ва ихлос қаламин эътиқод авроқиға сурдим ва қудратим борича саъю - кўшиш умурин зуҳурға еткурдим.” 1 Асар таржима қилиб бўлингач эса, Огаҳий яна адабий мажлисга бориб, “Туркий Қобуснома”ни хонга тўҳфа этади. Низомий Ганжавийнинг “Ҳафт пайкар” 2 ва Муслиҳиддин Саъдийнинг “Гулистон” 3 каби асарларини ўзбекчага ўгиришни ҳам Ферузшоҳ адабий мажлисларда устози Огаҳийдан илтимос қилган. Феруз мажлисларда сарой шоирларига ўзининг 101 ғазалига эргашиб жавоб ёзишни сўрайди ва 30 нафар шоирнинг жавоб ғазаллари 2998 донани ташкил этади. “Мажмуаи шуарои Ферузшоҳий” баёзидаги шеърларнинг умумий миқдори 3099 та ғазалдан иборат: “Али маҳрамнинг Аҳмад отлиғ бир ўғли бор эди. Ул ҳам ўзини Табибий тахаллуси билан мутахаллис этиб шеър айтмоқ бошлади. Хон ҳазратлари ўз ғазалларидан юз ғазални шоирларга бериб буюрдилар: “Мунга пайравлик этиб ғазал айтинглар”. Шоирларнинг ҳар бири онга пайравлик этиб, юз ғазал айтдилар. Хон ҳазратлари Табибийга амр этдилар, токим ул ғазалларни маснавий зимнида жамъ қилиб бир китоб этгай. Табибий фармони мужиби била амал қилиб, ул ғазалларни жамъ қилиб ҳар ғазални ёзмоқчи бўлғонда, маснавий била ул ғазални айтғон ким эрканин баён этиб, бу тариқада тамоми ғазалларни жамъ қилиб тамом этиб ул китобга “Мажмуат уш- шуаро” от қўйилди.” 4 1 Кайковус. Қобуснома. Форсчадан Муҳаммад Ризо Огаҳий таржимаси. Т. Мерос, 1992.-Б.6-7. 2 Муҳаммад Ризо Мироб Эрниёзбек ўғли Огаҳий. Асарлар. IV жилд. Т.Ғ.Ғулом номидаги АСН, 1977.-Б.7. 3 Кўрсатилган асар, 1977.-Б.89. 4 Муҳаммад Юсуф Баёний. “Шажараи Хоразмшоҳий”. Т: “Камалак”-1991.256- 257-б. 36 Бу даврда Табибий сингари хоразмлик шоирлар қўллаб қувватланиб, баён ва девонлар тузишга рағбатлантирилгани, бир сўз билан айтганда, бениҳоят қадрлангани Комил Хоразмий томонидан ғазалларда зикр этилган: Ҳар неча айлабон изҳор фасоҳат шуаро, Сочар элга дури дарёи балоғат шуаро. Эмди соч сўз дури Комил садафи табъингдин, Тобти шоҳ ҳазратида қадр ила ҳиммат шуаро. Ферузшоҳ ўттиз олти йил давомида адабий мажлисларга боғланиб қолади. “Аҳвол шу даражага бориб етадики, хон шеър ёзмаган сарой амалдорини жазолаган. Шеърхонлик кечаларида шеърий мусобақалар уюштирилиб, мақомлар ижро этиларди. Бу йиғинларда шоирлардан, айниқса, мусиқа ижрочиларидан куй ижросида юқори даражадаги санъаткорлик маҳорати талаб қилинган.” 1 Ҳам шоир, ҳам амалдор Комил Хоразмий Ферузшоҳнинг бундай адабий кечаларидан илҳомланади ҳамда шоҳ лутфи унинг табъини гулзор қилганини зикр этиб, шеърий йиғинларда ўқилган шеърларни гулга қиёслайди: Кўрмамиш сандек жаҳонда ҳеч бир гулзор, гул, Ким санга бордур бадан гул, жабҳа гул, рухсор, гул. Бўлди мутрибларға базминг ичра ҳангоми суруд, Нохуни мизроб гул, мусиқию адвор гул. Қилди Комил табъини шаҳ лутфи гулзор ўйлаким, Маснавий гул, қитъа гул, абъёт гул, ашъор гул. Бундан ташқари, Муҳаммад Раҳимхон Феруз ҳафтанинг душанба ва жума кунлари уламо билан суҳбат қуриб, китобхонлик кечалари ташкил этган. “Андоғким, Юсуф ҳожи охунд ва Исмоилхўжа охунд ва Худойберган охунд ва олиму улум маъқул ва манқулда Мулло Муҳаммад Расул ва фақири ҳақир (Баёний) мажлиси ҳумоюнлариға ҳафтада икки маротаба ҳозир бўлиб китобхонлиқ этар эрдук. Гоҳо домла Муҳаммад Расул била икковимиз кириб, суҳбати ҳумоюнларида китобхонлиқ бўлур эрди ва сипоҳийлар ва тўраларни ҳам китобхонлиқ этарга тарғиб этар эрдилар”, 2 -деб ёзади Баёний ўзининг “Шажараи Хоразмшоҳий”” китобида. Хулоса қилиб айтганда, Феруз шеърият кечаларини Хоразм адабий мажлислар тарихининг “олтин даври” дейишимиз мумкин. Чунки бу адабий йиғинлар ўзбек мумтоз адабиётининг ривожланишига ҳамда етук шоирларнинг шаклланишига хизмат қилган. 1 Эркинов А. Анъанавий ва модерн муҳитлар қиёси: Комил Хоразмийнинг Тошкентга бағишланган қасидаси// Тошкент шаҳрининг 2200 йиллик юбилейига бағишланган халқаро конференция материаллари. Т: Фан, 2009, 315-319-б. 2 Муҳаммад Юсуф Баёний. “Шажараи Хоразмшоҳий”. Т: “Камалак”-1991.257-б. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling