Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик университети


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/66
Sana19.01.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1100725
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   66
Bog'liq
Конференция тўплами Огаҳий 16 12 2021 cover (2)

Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Муҳаммад Ризо Огаҳий. “Шоҳиду-л-иқбол” Т. “Муҳаррир”-2009. 
2. Маънавият юлдузлари. Т. Ўзбекистон Миллий энциклопедияси 
ДИН, 2011. 
3. Муҳаммад Юсуф Баёний. Шажарайи Хоразмшоҳий. Т: Мерос-1991.. 
4. Эркинов А. Полвонов Н. Аминов Ҳ. Муҳаммад Раҳимхон II-Феруз 
кутубхонаси феҳристи. Тошкент-2009. 
5. Эркинов А. Муҳаммад Раҳимхон II ва унинг саройи адабий муҳити. // 
Антик давр цивилизацияси тараққиётида Хоразмнинг ўрни. Республика илмий 
анжумани материаллари (2011 йил 20 май, Урганч –Хазорасп). Хива, 2011. 
6. Эркинов А. Анъанавий ва модерн муҳитлар қиёси: Комил 
Хоразмийнинг Тошкентга бағишланган қасидаси// Тошкент шаҳрининг 
2200 йиллик юбилейига бағишланган халқаро конференция материаллари. 
Т: Фан, 2009. 
 
 
 
БОҚИЙ ҒАЗАЛ, БАРҲАЁТ НАВО 
 
Отабек Исмоилов, 
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий 
уюшмаси аъзоси, “Ичан-Қалъа” давлат музей-қўриқхонаси матбуот 
котиби 
 
Аннотация. Мақолада Огаҳийнинг “Устина” радифли ғазали ғоя 
ва мазмуни, шоирнинг маҳоратини акс эттирувчи бадиий ифода 
услублари ҳамда ғазалга басталанган “Феруз-1” куйи ҳақида сўз 
юритилади. 
Таянч сўзлар: Мушкин, устина, нас, Фарҳод, Сулаймон, “Феруз-1”. 
Аннотация. В статье рассматриваются идея и содержание 
газели Агахи «Устина», стиль художественного выражения, 
отражающий мастерство поэта, а также мелодия «Феруз-1» на 
основе газели. 
Abstract. The article discusses the idea and content of Agahi's gazal 
"Ustina" the style of artistic expression that reflects the skill of the poet, as 
well as the melody "Feruz -I"based on the gazal
Key words: Mushkin, Ustina, Nas, Farhod, Sulaymon, "Feruz -I". 
 
Огаҳий шеъриятда Навоий, Фузулий, Мунис ва бошқа устоз 
қаламкашларнинг анъаналарини изчил давом эттирди. Шарқ шеъриятидаги 
санъаткорлик, бадиий ифода усулларини маҳорат билан эгаллаган ҳолда 
бетакрор асарлар яратди. 


38 
Огаҳий шеъриятнинг барча жанрларида баракали ижод эта олган шоир. 
Устози Навоий сингари ҳар икки тилда — туркий тилда ҳам, форс-тожик 
тилида ҳам бирдек гўзал ва етук шеърлар ярата олган ижодкордир. 
Унинг “Таъвиз ул-ошиқин” (“Ошиқлар тумори”) девонига жамланган 
ғазаллар, рубоийлар, мухаммас, қитъа ва қасидалар мумтоз шеъриятимизнинг 
гўзал намуналаридир. 
Огаҳий шеъриятининг мавзу доираси кенг ва ранг-баранг. Уларда инсон 
ҳаётининг мураккаб масалалари ҳам, ижтимоий муаммолар ҳам, муқаддас 
туйғу− ишқ-муҳаббат кечинмалари ҳам олмос қирраларидаги нур каби 
мафтункор кўринишларда ва таъсирчан тарзда акс этади. Бир сўз билан 
айтганда устоз адабиётшунослар таъкидлаганларидек, Огаҳий шеърияти 
инсон руҳиятининг бадиий таржимонидир. 
“Феруз” куйи билан айтиладиган “Устина” радифли ғазал Огаҳий 
девонидаги шоҳ ғазаллардан бири.
Маълумки, ғазалнинг биринчи байти яъни дастлабки икки мисраси матлаъ 
деб аталади. Ғазал матласиданоқ шоир сизни чексиз бир ҳайрат оламига 
бошлаб киради ва фавқулодда гўзал бир ташбеҳлардан лол қоласиз. 
 
Мушкин қошининг ҳайати ул чашми жаллод устина, 
Қатлим учун нас келтурур нун элтибон сод устина. 
 
Мумтоз адабиётда маҳбуба кўзини чашми фаттон, чашми жаллод 
деб яъни фитна қилувчи, мафтун этувчи, жодуловчи, ҳалок этувчи 
сифатида таърифлаш мавжуд. 
Бу байтда эса шоир маъшуқанинг чашми яъни кўзи шундоқ ҳам 
жон олувчи, ҳалок этувчи, бу ҳам етмагандек, унинг тепасидаги қоп-қора 
тусли қошининг кўриниши “сод”нинг устига “нун” элтган янглиғ нас 
келтиряпти демоқчи. 
Араб алифбосида “НУН” ҳарфини шоир айтганидек “СОД” устига 
элтиб хат қилсак яъни уларни қўшиб ёзсак “НАС” сўзи ҳосил бўлади ва 
бу арабчада ҳукм деган маънони беради. 
ﺹن= ﺹ + ﻥ 
Ҳукмни яъни қатл учун қарорни эса жаллод кўз устидаги “мушкин 
қошининг ҳайъати” чиқаряпти. 
Ҳайъат сўзи кўриниш маъносини, бундан ташқари ҳайъат яъни 
бирон масалани ҳал этиш, ҳукм чиқариш билан шуғулланувчи гуруҳ 
(масалан суд ҳайъати, ҳакамлар ҳайъати дегандек) ҳам тушунилади. 
Ҳақиқатдан ҳам эътибор қилиб қарасангиз, кўз устидаги икки 
қошнинг бир-бирига эгилиб туриши гўё ҳайъат аъзоларининг бирон 
тўхтамга, ҳукмга келиш олдидан кенгашиб турганига ўхшайди. 
Шу ўринда “Таъвиз ул – ошиқин”даги яна бир байтни эсланг: 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling