Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик университети


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/66
Sana19.01.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1100725
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   66
Bog'liq
Конференция тўплами Огаҳий 16 12 2021 cover (2)

Миллат ўзлашмаси. Қуръони Каримда асосан мазҳаб, дин маъносида 
(Иброҳим миллати) қўлланган. Қуръон орқали бошқа халқлар тилларига 
ўзлашиб, халқ, кишиларнинг ягона тилда сўзлашиши, яхлит ҳудудда 
истиқомат қилиши, муштарак иқтисодий ҳаёт кечириши, умумий маданият 
ва руҳиятга эга бўлиши асосида тарихан ташкил топган барқарор бирлик 
маъносини ифодалай бошлаган. Хусусан, ўзбек тилида ҳам бугунги кунда 
ушбу қуръоний лафз айни маънода кўп қўлланади.


76 
Огаҳий тарихий асарларида ушбу ўзлашма дин маъносида ҳам, халқ 
маъносида ҳам истифода этилганини кузатдик. Хусусан, “Шоҳиду-л-
иқбол”да ўқиймиз: Ва жонимизни миллати Муҳаммадий ва шариати 
Аҳмадийнинг тарвиж ва тақвияси учун фидо қилурмиз [24, 199]. Ушбу 
ўринда миллати Муҳаммадийдан мақсад Муҳаммад (с.а.в) дини ва 
шариати Аҳмадийдан мурод Муҳаммад (с.а.в.) шариати демакдир. Қиёслаш 
учун ушбу парчага эътибор берайлик: ҳазрати мағфури мазкур атрофу 
акнофдағи ашрори шароратшиор ва куффори иртидодосорким, аъдойи 
дину давлат ва душмани мулку миллат эрдилар... [22, 31] Кўриниб 
турганидек, ишбу ўринда мулку миллат жуфт сўзида қўлланиб турган 
миллат ўзлашмаси халқ маъносини ифодаламоқда. 
Ушбу қуръоний лафз ҳам аслида муарраблардан биридир. Қуръони 
Каримнинг бир неча сураларида такрорланган ушбу сўзнинг генезиси 
оромийдаги אלמсўз, сўнгги давр ибронийдаги הלמсўз, калом билан 
боғланади [4, 44; 15, 48]. Чунки оромий ва ибронийдаги ушбу сўзлар 
кишининг эътиқоди маъносида ҳам қўллана олади. Кейинчалик ушбу сўз 
сурёнийга ҳам ўзлашган. Шпренгернинг таъкидлашича, Ҳижоздаги 
ибронийлар ушбу сўзнинг араб тилига кириб келишига сабабчи бўлган [13, 
276]. Сурёнийдаги 
ва 
ни биз юнон тилидаги λόγος ҳамда ρημα 
сўзларининг изоҳи сифатида қўлланиши ҳолатларига ҳам дуч келамизки, 
юнон тилидаги ушбу икки сўз айни калом, эътиқод маъноларини 
ифодалайди [10, 25; 11, 293]. Таъкидлаш лозимки, ушбу ўзлашма исломдан 
олдинги араб тилида учрамайди. Илк бора ُ ةّلِم – миллат шаклида айни 
Қуръони Каримда учрайди. Шу сабабдан бўлса керак, дастлаб айрим 
тилшунослар ушбу сўзни соф арабий сўз дея талқин қилганлар [8, 268]. 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling