Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик университети


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/66
Sana19.01.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1100725
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   66
Bog'liq
Конференция тўплами Огаҳий 16 12 2021 cover (2)

Аҳл ўзлашмаси. Халқ, аҳоли, халойиқ каби ижтимоий гугуҳга оид 
маъноларни ифодаловчи арабий ўзлашма. Кўплиги لاها – аҳал-ин, ةنولها – 
аҳл-уна. Эски ўзбек адабий тилида фаол қўлланган. Хусусан, Алишер 
Навоий асарларида ушбу сўзнинг бир неча маъноларда келганини 
кузатишимиз мумкин: 1) оила, аёл:
 
Етинг аҳлу аёлингизга ёниб, 
Диёру мулку молингизга ёниб [18, 507].
2) аҳоли: Сиёвуш учун Эрон аҳли андоқ мотам туттиларким, ҳаргиз 
ҳеч киши ёд бермас [19, 203-204]
3) кўчма маънода ошиқлар, садоқатли [17, 170-171]: 
 
Кўнгул ишқ аҳлига минг пора ҳуштур, 
Чу маъшуқ аҳл эмастур, чора хуштур [18, 36]
Шунингдек, Навоий аҳл ўзлашмасини аҳли адаб, аҳли аён, аҳли 
азимат, аҳли азо, аҳли азоб, аҳли айш, аҳли алам, аҳли аср, аҳли ақл, аҳли 
базм, аҳли бақо каби ўнлаб изофий бирикмаларда турли маъноларда 
истифода этади.


77 
Огаҳий ҳам Навоий анъанасини давом эттирган ҳолда ушбу сўздан ўз 
асарларида жуда унумли фойдаланган. Биргина “Риёзу-д-давла”нинг ўзида 
аҳл ўзлашмаси беш юзга яқин ўринда қўллангани ҳам фикримизнинг 
далилидир: ...ахлоқи ҳамидасидин аҳли офоқға лаззату хурсандлиғ, алтофи 
писандидасидин аснофи баний Одамға ҳаззу баҳрамандлиғ [22, 19]. Огаҳий 
ушбу ўзлашмани салафи Навоий каби ўнлаб изофий бирикмаларда турли 
маъноларда қўллайди: аҳли офоқ, аҳли қўнғирот, аҳли иймон, аҳли салаф, 
аҳли дониш,аҳли жаҳон ва бошқалар шулар жумласидан. 
Шунингдек, Огаҳий аҳл ўзлашмасини Навоий қўллаган маънолардан 
ташқари уруғ, қабила маъносида ҳам қўллайди:
Топиб аҳли қўнғирот андин мурод 
Ки, келди анинг зоти қўнғиротнажод [22, 19]
Ҳозирги ўзбек адабий тилида ҳам ушбу ўзлашма юқоридаги 
маъноларнинг деярли барчасини ифодалаган ҳолда истифода этилмоқда ва 
у асосан III шахс бирликдаги –и эгалик қўшимчаси билан биргаликда ёки 
изофий бирикма тарзида қўлланади: шаҳар аҳли, маҳалла аҳли, аҳли аёл 
(оила) каби.
Қуръони Каримнинг кўплаб ўринларида бирлик ва кўплик шаклларида 
учрайдиган ушбу қуръоний лафзнинш генезисига тўхталадиган бўлсак, 
таҳлилларимиз давомида уни аккад тилидаги āl – ўчоқ, аҳоли яшайдиган 
жой, шаҳар ва a’l [3, 10-11] – уруғ, оилавий ўчоқ билан боғлиқлигини 
аниқладик. Шу асосда биз араб тилидаги ол – оила (Оли Имрон – Имрон 
оиласи), айни дамда оила сўзининг ўзи ҳам айни аккад тилидаги ўзак билан 
боғланиши ҳақида фикр юритишимиз мумкин. Кейинчалик аккад тилидаги 
ушбу ўзак асосида угаритда ‘ahl – палатка, чодир сўзи ҳосил қилинган. 
Лихён ёзма ёдгорликларида учрайдиган ‘hl – оила, уруғ сўзи ҳам айни 
ўзакдан ҳосил қилинган. Самарит ёдгорлигидаги одамлар маъносини 
ифодаловчи ‘hlyn (аллан) [21, 73], саффон ёдгорлигидаги ‘hly [16, 837] – 
инсоният, оромийдаги mit-ahli-a – соябон, айвон, жанубий араб ёзма 
ёдгорликларида учрайдиган ‘hl – халқ, инсоният, жамоа, диний жамият 
[2, 3] сўзларини ҳам айни ўзак билан боғлашимиз мумкин. Ҳозирги ўзбек 
адабий тилида фаол истеъмолда бўлган оломон сўзининг негизи ҳам аккад 
тилидаги биз таҳлил қилаётган асос билан боғлиқдир. Бугунги кунда 
Қуръони Карим таъсирида ушбу ўзлашма араб тилининг барча 
диалектларида ҳам турли фонетик шаклларда фаол қўлланиб келинмоқда 
[20, 63]. 
Ушбу таҳлилларни янада кенгайтириш мумкин. 
Қуръоний 
лафзларнинг ҳар бир мавзуий-семантик гуруҳида алоҳида илмий тадқиқот 
олиб бориш мумкин. Лекин ишнинг ҳажми бунга йўл қўймайди. 
Юқоридагилардан шуни хулоса қилиш мумкинки, қадимги туркий тилнинг 
сўнгги даврларида, янада аниқ қилиб айтганда, IX-X асрлардан бошлаб 
Қуръони Карим таъсирида туркий тилларга арабий ўзлашмалар кириб кела 


78 
бошлади. Эски туркий тил ва эски ўзбек адабий тили даврида бу жараён 
янада жадаллашиб, ўзининг авж палласига кирди. Натижада туркий тиллар 
ва эски ўзбек адабий тилида Қуръони Карим таъсирида соф арабий 
ўзлашмалар ва муарраблар янада кўпайди. Ушбу ўзлашмалар барча 
соҳаларда кенг қўлланди. Бу тилнинг ифода имкониятларини ҳамда луғат 
таркибини янада бойитди. Навоий асарларида ушбу ўзлашмаларни турли 
маъноларда қўлланганини кузатсак, Огаҳий тарихий асарларида улар янги-
янги маъно қирраларини бизга кўрсатади. Ушбу ўзлашмаларнинг катта 
кўпчилиги бугун ҳам ўзбек тилида айниқса диний, қолаверса, маданий, 
маърифий, ижтимоий, сиёсий ва бошқа соҳаларга оид атамалар орасида 
фаол қўлланиб келмоқда. Уларни тадқиқ қилиш, генезисини аниқлаш, ўзига 
хос маъно тарққиётини очиб бериш, Қуръони Карим ва ҳадиси 
шарифлардаги ҳамда мумтоз адабиётимиз асарларидаги, қолаверса, ҳозирги 
ўзбек адабий тилидаги маъноларини қиёсан ўрганиш жуда муҳим аҳамият 
касб этади. Олинган натижалар этимологик, изоҳли ва бошқа турдаги 
луғатларимизни янги маълумотлар билан бойитиши шубҳасиз. 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling