Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик университети


) Аллоҳ Таолонинг сифатларини англатувчи Қуръоний лафзлар


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/66
Sana19.01.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1100725
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   66
Bog'liq
Конференция тўплами Огаҳий 16 12 2021 cover (2)

1) Аллоҳ Таолонинг сифатларини англатувчи Қуръоний лафзлар: 
Роҳман, Роҳим, Робб, Ҳай, Ғофур, Раззоқ, Ҳаким, Роъуф, Рашид, Расул, 
Салом, Мусоввир ва бошқалар. Ҳозирги ўзбек адабий тилида улар 
Аллоҳнинг тўқсон тўққиз исми дея олдидан абд – қул компонентини 
қўшган ҳолда фарзандларга ном сифатида танланади, яъни антропоним 
сифатида фаол қўлланади. Ушбу ўринда Қуръоний сифатларининг ўзбек 
тилида атоқли от сифатида қўлланиши кузатилади.
2) Муаккил фаришта номларин англатувчи қуръоний лафзлар: 
Жаброил (Жибрил), Микоил (Мийкол). 
3) Қуръоний антропонимлар. Қуръони Карим таъсирида ўзбек 
тилига ўзлашган шахс номлари. Ушбу антропонимларнинг деярли барчаси 
ҳозирги ўзбек адабий тилида кенг истеъмолда. Чунончи, Иброҳим, Исмоил, 
Исроил, Илёс, Идрис, Исҳоқ, Довуд, Сулаймон, Закариё, Муҳаммад, Мусо, 
Имрон, Юсуф, Юнус, Аюб, Яъқуб, Луқмон каби қуръоний антропонимлар 
бугун ўзбек халқи орасида энг кўп фарзандга ном сифатида танланаётган 
исмлардир. Одам, Нуҳ, Лут, Исо каби қуръоний антропонимлар гарчи 
фарзандга исм сифатида танланмаса-да, нутқимизда алоҳида ҳурмат билан 
кўп тилга олинадиган антропонимлардир. Пайғамбарлар номларидан 
ташқари Марям, Ҳорун, Узайр, Қорун, Озар, Абу Жаҳл, Ҳорут, Морут 
атропонимлари ҳам қуръоний лафзлар сирасига киради. 
4) Қуръоний топонимлар: Макка, Мадина, Масжидил Ҳаром, 
Масжидил Ақсо, Курсий, Арш, Адн, Ҳавия, Аъроф, Машриқ, Мағриб, 
Асфаласофилин, Миср, Мадян (Мидия), Рум, Тур (тоғ номи) ва бошқалар. 
5) Қуръоний макон отлари: қаср, сирот, арз, само ва бошқалар. 
6) Ўлимдан 
кейинги 
ҳаёт 
билан 
боғлиқ 
тушунчаларни 
ифодаловчи қуръоний лафзлар: жаннат, фирдавс, қиёмат, охират, 
жаҳаннам, сирот, Адн, Аъроф, Кавсар, Ҳавия ва бошқалар. 
7) Ислом арконларини ифодаловчи қуръоний лафзлар: имон, 
намоз, закот, ҳаж, (савм ўрнига ўзбек тилида рўза фаол қўлланади). 


74 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling