Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик университети
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Конференция тўплами Огаҳий 16 12 2021 cover (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ВОҚЕАЛАРНИ БАЁН ЭТИШ УСЛУБИ Ҳилола Назирова
References: 1. "Stars of Spirituality" (Abdulla Qodiri National Heritage Publishing House, Tashkent, 1999) taken from his book. 2. Haqqulov I. Agahi's personality and poetry. In: Life, Literature, and Eternity. Tashkent: Tafakkur, 2019. 3. New history of Uzbekistan. - T: Sharq, 2017. 4. Erkin Samandar. Traces of a hurricane or Ogahiy. -Tashkent, Mumtoz soz, 2019. 5. Ogahi's translation of “Yusuf and Zuhaykho” is kept at the Institute of Oriental Studies named after Abu Rayhan Beruni of the Academy of Sciences of Uzbekistan under inventory number №7787. 6. Ogahi's translation of “Yusuf and Zuhaykho” is kept at the Institute of Oriental Studies named after Abu Rayhan Beruni of the Academy of Sciences of Uzbekistan with inventory number №6728. 65 ОГАҲИЙНИНГ ТАРЖИМОНЛИК, ТАРИХНАВИСЛИК ФАОЛИЯТИ, АДАБИЙ АНЪАНАЛАР ВА АДИБ АСАРЛАРИНИ ЎҚИТИШ МАСАЛАЛАРИ ОГАҲИЙНИНГ «ЗУБДАТ УТ-ТАВОРИХ» АСАРИДА ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАРНИ БАЁН ЭТИШ УСЛУБИ Ҳилола Назирова, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институти кичик илмий ходими Ҳар бир муаллиф тарихий асар ёзишдан олдин албатта ўз олдига маълум мақсад қўяди. Атрофдаги тарихий мухит, сиёсий ҳолат, ўзининг шахсий лавозими ва шунга ўхшаш шарт-шароитларга қараб асарида асосий ғоясини тақдим этади ва мақсадини ифодалайди. Муҳаммадризо Огаҳий (1809-1874) ҳам бу каби умумий кузатувлардан чеккада қолмаган ва «Зубдат ут-таворих»га («Тарихларнинг сараси») у ёки бу даражада тажрибали тарихчи сифатида киришган эди. Марказий Осиёда ўрта асрларда битилган тарихий асарлардан ҳабардор мутахассисларга яхши маълумки, муаллифлар ўз мақсадларини у ё бу ҳолатда стандарт шаклларда тақдим этган. Бу жараёнда ҳукмдорни сулола тарихининг бир қисми сифатида «хайрли ишлар» ила мозий зарварақларида стандарт муҳрланиш истагини ҳам кўришимиз мумкин. Бошқа асарларидан фарқли ўлароқ, Огаҳий бу асарида нафақат ҳукмдор хонни, балки ўзининг ҳомийсини кўкларга кўтариб тавсифлашни мақсад қилган эди. Муаллифнинг тарихчи сифатидаги мақсади «Зубдат ут-таворих»нинг кириш қисмида кўрсатиб ўтилган. Хонликда шаклланган расмий тарих анъанасига кўра, бу ўткинчи дунёда инсон насл қолдириш ёки бинолар қуриши билан номини муҳрлаши мумкин, аммо сўз орқалигина ўз исмини абадий қолдириши Раҳимқулихон (1842-1846) номидан баён этилган. 1 Асар яратилишини шу тариқа асослаш Шермуҳаммад Мунис ва Огаҳийнинг бошқа асарларида, жумладан, «Фирдавс ул-иқбол»да («Бахт-иқбол боғи») ҳам кўзга ташланади, бу Элтузархон тилидан сўйланган 2 . 1 Muhammad Riza Mirab Agahi. Zubdat Al-Tavarikh / Edited in the original Central Asian Türkī with an Introduction and Notes by Khilola Nazirova. – Tashkent- Samarkand, 2016. – Б. 12. Бундан кейин: Зубдат, матн. 2 Mūnis Shīr Muḥammad Mīrāb and Āgahī Muḥammad Riżā Mīrāb, Firdaws al-iqbāl: History of Khorezm/ ed. by Yu. Bregel. – Leiden, 1988. – P. 12-13 (ношир сўзбошиси). Бундан кейин. Мунис-Огаҳий, матн; Munis Shir Muhammad Mirab and Agahi Muhammad Riza Mirab, Firdaws al-iqbāl: History of Khorezm/ Transl. from 66 Огаҳий анъанага асосланиб, асарини «Зубдат ут-таворих» деб номлаганини, яратганга мурожаат қилиб, асарини ўқувчиларга, айниқса, ҳукмрон хонга маъқул қилишни сўрайди, маснавийсида эса анъанавий ҳамду санолар қилиб, асари олимлар мажлисида катта ўринга эга бўлишини ҳамда шоҳ ва халқ эътиборида бўлишини тилаб қолади 1 . Афтидан, «Зубдат ут-таворих» бошқа тарихий асарлар қаторида ҳақиқатан ҳам «олимлар мажлиси» ёки шоир ва сарой айёнларининг йиғинларида ўқилган. Тузилиш нуқтаи назаридан «Зубдат ут-таворих» Огаҳийнинг аввалги икки асари – «Фирдавс ул-иқбол» ва «Риёз уд-давла» асарларига жуда ўхшаш. Асар 3 қисм: хон туғилишидан то унинг ҳокимият тепасига келиши, сиёсатга кириб келиши (иноқлик), ҳукмдорликдан то вафотига қадар (хонлик) босқичларини қамраб 2 , муқаддима, икки мақола ва 32 та қисмга (воқеа зикри) бўлинади. Биринчи мақола тўртта қисмдан, иккинчи мақола эса 28 та воқеадан иборат. Муқаддимада наът, асарнинг ёзилиш тарихи, номи ва 2 мақолага бўлингани ёзилган. Хоннинг туғилган йили (1229/1814), ёшлигидан дин, тарих ва шеъ- риятга қизиқиши ва бу соҳаларда илми юқори эканлиги, Огаҳийнинг шеърла- рига кўпроқ туҳфалар берилгани қайд этилади. Отасига муносиб ворис сифати- да, ҳарбий юришларда фаол иштирок этиши, Ҳазораспга иноқликка тайинлан- гандан кейин, шаҳар гуллаб-яшнагани қасида орқали баён қилинган. Огаҳий Раҳимқулихон тарихига оид ҳамма воқеани қаламга олса, «юз йилда мингдан бирини» айтилмаслигини таъкидлаган. Шундан сўнг, биринчи мақола бошла- нади. Мақоланинг 1 воқеаси Афғонистондаги жамшидийлар қабиласининг Хоразмга кўчиртириб келиш тарихига бағишланган 3 . Кейинги воқеа Бухорога тегишли Чаҳоржўй ва Чолтут қалъаларига қилинган юришлар ҳақида. Шундан сўнг, Раҳимқулининг хонлик даврига бағишланган иккинчи мақола бошланган. Огаҳийнинг барча тарихий асарлари ичида «Зубдат ут-таворих» ҳажман энг кичиги бўлиб, тарихан унчалик катта бўлмаган вақт оралиғида кечган воқеаларни ўз ичига олади. Раҳимқулининг иноқлиги даври бор- йўғи бир ярим йил (1257 йил 28 рабиъ ус-сонийдан то 1258 йил 3 зу-л-қаъда / 1841 йил 18 июндан то 1842 йил 5 декабргача), хонлиги эса уч йилу уч ой (1258 йил 4 зу-л-қаъдадан то 1262 йил 2 сафар/1842 йил 7 декабрдан то 1846 йил 1 мартгача) давом этган. Асар бошида деярли барча воқелик шеърлар билан безатилган. Аммо асар сўнгида шеърлар кам кузатилади, фақат Раҳимқулихон вафоти туфайли яна шеърга мурожаат қилинади. Буни нима билан изоҳлаш мумкин? Муаллифнинг бошқа тарихий асарларидан фарқли ўлароқ, «Зубдат ут-таворих» асарида ниҳоятда кўп назм берилган. Асарда 126 та шеър келтирилган бўлиб, уларнинг жанри деярли тўлиқ матнда кўрсатиб кетилган: Chaghatay and annotated by Yu. Bregel. – Leiden, 1999. – Р. xxv, 6-7. (Мунис- Огаҳий, таржима). 1 Зубдат, матн. – Б. 13-14, 6. 2 Мунис-Огаҳий, матн. – P. 17 (ношир сўзбошиси). 3 Жамшидийлар ҳақида қ.: Christine Noelle-Karimi. JAMSHIDI TRIBE– Encyclopaedia Iranica//Url: http://www.iranicaonline.org/articles/jamshidi-tribe 67 «Зубдат ут-таворих» асарининг - ТНС 22 қўлёзмасида назм жадвали Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling