Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик университети
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Конференция тўплами Огаҳий 16 12 2021 cover (2)
№
Шеър жанри Сони Мисра 1 Байт 8 16 2 Маснавий 69 1500 3 «Назм» сарлавҳали 1 16 78 4 Номи йўқ шеърлар 2 3 14 5 Рубоий 7 28 6 Таърих 5 3 92 7 Қасида 5 554 8 Қитъа 10 72 9 Ғазал 3 62 Жами 126 та 2416 (1208 та байт) Асарнинг 821/III қўлёзма табдилида 2352 та мисра/ 1176 байт мавжуд 4 . Бу дегани Огаҳий дастхатидан 32 та байт (64 мисра) қисқартирилган. Асарда тахминан 45 мингга яқин сўз ишлатилган, шундан 33 мингдан зиёди насрда, 11,5 мингга яқини назмда келган. Агар буни фоизларга айлан- тирсак, асарнинг тахминан 76,4 фоизи насрда, 25,4 фоизи, яъни тўртдан бири назмда ёзилгани маълум бўлади. Мисол учун, Мунис ва Огаҳий қаламига мансуб «Фирдавс ул-иқбол» асарининг 16 фоизи, яъни олтидан бир қисми назмдан иборат 5 . Огаҳий асарни бунчалик шеърлар билан кўп безашининг иккита сабаби бўлиши мумкин. Биринчидан, асар Раҳимқули- хоннинг 3 йил ва 3 ойлик ҳукмронлигига бағишлангани, яъни давр жиҳатдан жуда қисқа бўлгани учун муаллиф асар ҳажмини ошириш мақса- дида шеърлар сонини кўпайтирган. Иккинчидан, Огаҳий айнан Раҳимқу- лихон томонидан шеърларига икки баробар кўп ҳақ олган 6 , қолаверса, унга меҳри бўлакча эди. Асар қисқа даврни қамраб олишига қарамай, у 1 Бу сарлавҳа остида келган шеърлар қитъа (Зубдат, матн. – Б. 6, 64, 67, 133, 180- 181, 199) ва маснавий (Зубдат, матн. – Б. 12, 13-14, 22, 55, 100, 109, 112, 122-123, 166-167, 199) жанрига хос. Асарда уларнинг «назм» сарлавҳаси остида келиши, уларнинг байтлари камлигидан бўлиши мумкин. Шеърлар жанрини аниқлашда яқиндан ёрдам берган ЎзР ФА ШИ катта илмий ходими Ойсара Мадалиевага миннатдорлик билдираман. 2 Номи йўқ шеърларнинг ҳаммаси маснавий жанрида ёзилган. Зубдат, матн. – Б. 32, 95, 140. 3 Матнда 4 та таърих Муҳаммадризо Огаҳий қаламига мансуб, аммо бир таърих мисраси Муҳаммадназарга тааллуқли. Таърихлар Хива шоирлари томонидан кўпинча форс тилида ёзилган. Масалан, Мунис ва Огаҳийнинг «Фирдавс ул- иқбол»даги 21 таърихидан 16 таси форсчадир. Барча таърихлар Мунис томонидан ёзилган (Мунис-Огаҳий, матн. – P. 35; Мунис-Огаҳий, таржима. – Р.xlix). 4 Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий. Асарлар Зубдату-т-таворих. Нашрга тайёрловчи: Нурбой Жабборов. Тошкент, 2019. – 3-ж. – Б. 16-17. 5 Мунис-Огаҳий, матн. – P. 34 (ношир сўзбошиси). 6 Зубдат, матн. – Б. 23-24, 31. 68 қизиқарли воқеалар тасвирига бой. Ҳозирги Афғонистон ҳудудида яшаган жамшидийларнинг Хоразмга кўчириб келтирилиши, Бухоро амири Насруллоҳ (1827-1860) билан олиб борилган музокаралар, Эрон, Россия, Афғонистон ва Қўқон хонлигидан келган дипломатик миссиялар шулар жумласидандир. Дипломатик ёзишмалар тўғрисида маълумот беришда Огаҳий фақат қўшни давлатлар, яъни Бухоро ва Қўқон хонликлари билан чекланган. Бошқа хорижий мамлакатлар билан ёзишма ва музокаралар, элчиликнинг жўнатилиш муддати ва хатларга оид баъзи қисқа маълумот- ларни ҳисобга олмаганда, солномаларда бу мавзу одатда ёритилмайди. Ҳолат балки хонларнинг бундай фактларни расмий тарихий асар орқали ошкор қилишни истамасликларидан келиб чиққандир. Ёки Огаҳийда махфий ёзишмалардан фойдаланиш имконияти бўлмаган. Асарда бир қанча ижтимоий ва сиёсий воқеалар тасвирини кўришимиз мумкин: 1. Ов, саҳро, флора ва фауна тасвирлари 2. Байрам (ҳайит), ҳашар (қочув) ва арздод йиғинлари 3. Элчилар кутиб олиниши, кузатилиши 4. Ҳарбий юриш, солиқлар 5. Мансабга тайинлаш, бўшатиш 6. Асирларн озод қилиш ва асирликка тушириш 7. Олий табақа инсонларнинг туғилиши, ўлиши 8. Хоннинг зиёратгоҳларга бориши 9. Карвон йўлларига ҳужумлар каби масалалар. Маҳаллий карвон йўлларига ҳужум уюштирилиш ҳолатларини Хива хонлигининг солномалари асосида кузатилса ва глобал иқтисодий нуқтаи назардан ўрганилса, Огаҳий қаламга олган майда «фавж»ларнинг йирик иқтисодий-сиёсий сабаблари очиқланар эди. Воқеалар Раҳимқулихон ҳукмронлиги даврига кўра хронологик тартибда – йиллар бўйича баён қилинади. Муаррих хон ҳукмронлигининг иккинчи йилидан кетма-кетликни бошлайди ва ҳижрий йил муҳаррам ойига (қамарий йилнинг биринчи ойи) мослаб, умумлаштириб келтиради. Битта мустасно ҳолат – хон ҳукмронлигининг биринчи йили зу-л-қаъда ойининг 4-кунидан бошланган. Чунки Аллоҳқулихон вафот этгандан кейин Раҳимқули хон этиб кўтарилади, унинг биринчи йил ҳукмронлиги шу туфайли тўлиқ бўлмаган. Раҳимқулининг хонлик йиллари «Зубдат ут- таворих»да қуйидагича берилган: 1 йили: 1258 йил 4 зу-л-қаъда - 1259 йил 1 муҳаррам / 7 декабрь 1842 - 1 февраль 1843 2 йили: 1259 йил 1 муҳаррам - 1260 йил 1 муҳаррам / 1 февраль 1843 - 22 январь 1844 3 йили: 1260 йил 1 муҳаррам - 1261 йил 1 муҳаррам / 22 январь 1844 - 10 январь 1845 4 йили: 1261 йил 1 муҳаррам - 1262 йил 2 сафар / 10 январь 1845 - 30 январь 1846. 69 Асарда сана берилишининг бир қанча комбинациялари мавжуд: ҳижрий йил 1 (фақат йил; йил ва ой номлари; йил, ой ва ҳафта кунлари), туркий мучал йили 2 , Эрон шамсия буржларининг 3 ой номлари 4 , шунингдек ҳафта кунлари, намоз вақтлари ҳам ишлатилган 5 . Кўп ҳолларда, ой кунларининиг саналари ғурра, авойил (боши), авосит (ўртаси), салх, авохир (охири) каби сўзлар билан ҳам берилган. Асарда турли йил ҳисоб- комбинацияларининг қўлланилишига сабаблардан бири, туркий, арабий ва форсий тарихнавислик усулларининг қоришмаси асосининг мавжуд- лигидир. Огаҳийнинг «Гулшани давлат» асаридан бошлаб хоннинг бошқарув йиллари туркий мучал йил ҳисобидан юритилган. Мунис ва Огаҳийнинг «Фирдавс ал-иқбол» асаридан то Огаҳийнинг «Жоме ул- воқеоти султоний» асаригача, ҳар бир хоннинг ҳукмронлик йилининг сарҳисоби «яхлитланган» ва ҳижрий йил ҳисобининг биринчи ойи муҳаррамдан берилган 6 . Асарда саналарни беришнинг яна бир кўриниши 1 Ҳижрий йил ҳисоби - Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг Макка шаҳридан Мадина шаҳрига ҳижрат (кўчган) қилган йилларидан бошланган. Қамария (ҳижрий-қамарий йил) ва шамсия (ҳижрий-шамсий йил)га бўлинади. Қамария бўйича йил ҳисоби милодий 622 йилнинг 16 июли жума кунидан бошланган. Аммо Хива солномаларида бу ҳисоб бир кунга фарқ қилган: Мунис-Огаҳий, таржима. – Р. xxix-xlv, 21 ҳавола. Ойнинг кетма-кет келган икки бир хил фазаси орасида ўтган вақт — синодик ой (29,530588 кун) даврига асосланган. 12 ойдан иборат бир қамарий йил 354,3671 кундан иборат. Қамарий йилда 1, 3, 5, 7, 9 ва 11- ойлар 30 кундан, қолганлари 29 кундан бутун қилиб олинган. Ойлар тартиби қуйидагича: муҳаррам, сафар, рабиъ ул-аввал, рабиъ ул-охир, жумод ул-аввал, жумод ул-охир, ражаб, шаъбон, рамазон, шаввол, зу-л-қаъда ва зу-л-ҳижжа. 2 Туркий мучал номлари қуйидагича: уд (сигир), барс (йўлбарс), товушқон (қуён), нак (тимсоҳ, ҳозирда балиқ дейилади), йилон (илон), йунд (от), қўй, маймун (бижин), тақағу (товуқ), ит, тўнғиз. Мучал санаси асосида Қуёшнинг йиллик, Муштарий (Юпитер)нинг 12 йиллик, Зуҳал (Сатурн)нинг 60 йиллик (икки цикллик) ва Ойнинг айланма ҳаракатлари ётади. 3 Бурж - Қуёшнинг йиллик кўринма ҳаракати доирасидаги ўн икки юлдуз туркумининг номлари. Буржий тақвим - 365 кунлик қуёш тақвими. Буржий тақвим ойлари юлдуз туркумлари номи билан аталгани учун «буржий» (яъни юлдуз туркумлари — арабча «бурж» ёки ҳозирги тасаввурда астрономик тақвим) деб ном олган ва қуйидагича номланган: далв, ҳут, ҳамал, савр, жавзо, саратон, асад, сунбула, мезон, ақраб, қавс, жадий. 4 Мунис-Огаҳий, таржима. – Р. xxxix. 5 Бундай саналар комбинациясини ишлатиш фақатгина Хива солномаларига хос бўлмасдан, форс тилидаги манбаларда ҳам учрайди. Қаранг: McChesney R. D. A note on Iskandar Beg’s Chronology // Journal of Near Eastern Studies. – Chicago: The University of Chicago Press, 1980. –Vol. 39, No. 1. – P. 53-63. 6 Мунис-Огаҳий, матн. – Р. 17, ҳавола 119; Мунис-Огаҳий, таржима. – Р. xxx, ҳавола 132; Муҳаммадризо Огаҳий. Риёз уд-давла. Россия Фанлар академияси Шарқ қўлёзмалари институти, қўлёзма № D 123. – В. 77 а ; Зубдат, матн. – Р. 95, 158, 194; Agahi, Jami al-vaqi’at-i sultani - Мuhammad Riza Mirab Agahi. Jami‘ al- 70 бор: Муайян йилда содир бўлган ҳар бир воқеа «маълум бўлсунким» ( مولعم کنوسلوب ي م ) сарлавҳаси билан берилади. Айрим асарларида («Шоҳид ул-иқбол» сингари) Огаҳий бу мақсадда «яна улким» ( ي کلوا هن ي م ) иборасини қўллайди. Юқорида таъкидланганидек, Огаҳий бу асари учун ахборотни қаердан олгани, яъни қайси манбалардан фойдаланганини кўрсатмайди. Аммо бу саволга жавобни унинг бошқа асарларидан топиш мумкин. Мунис вафотидан кейин давом эттирган асари – «Фирдавс ул-иқбол»ни ёзишда Огаҳий ҳисобот, турли даражадаги манбалардан, хусусан, хатлардан фойдаланган 1 . «Зубдат ут-таворих»да ҳам хатлардан иқтибосларни учратиш мумкин, жумладан Раҳимқулихоннинг Амир Насруллоҳга юборган номасининг мазмуни қуйидагича берилади: Амир Насруллоҳнинг муддаоси агар мусолаҳа қилиб, боришмоқ ва келишмок бўлса, бизнинг ҳам хоҳишимиз улдур. Ва агар ғарази савош ва талош бўлса, муҳораба майдониға чиқсунким, биз ҳам ул амрга муҳайё ва омодадурмиз. Бу икки ишнинг қайсини ихтиёр қилса, ул ишга бел боғласунким, иккиси бизнинг мақсудимиздур 2 . Асарнинг яна бошқа хусусияти, Огаҳий киноя сўзларини ҳам ишлатганидир. Мироблар ҳарбийлар қаторига кирар эди. Асарда Огаҳий Муҳаммадамин иноқнинг Қарокўлга юришида қатнашиш учун хондан рухсат сўрайди, аммо Раҳимқулихон унга дуолар ила ёрдам беришини айтиб, рад жавобини беради. Огаҳий эса бунга бағишлаб, форс тилида рубоий битади, мазмуни юриш қатнашчилари барчаси мукофотланиб, «дуо тиғини улардан кам урмаган» Муҳаммадризо бўлса ҳам ҳеч нарса олмаганини айтади 3 . Шунингдек, Хоразм мамлакатининг азалий душмани Бухоро амирига нисбатан «хотун» сўзини ишлатади 4 . Шу ўринда таъкидлаш керакки, муаллиф ўзи тасвирлаган барча воқеаларнинг бевосита ёки билвосита иштирокчиси бўлган. Умуман, Огаҳийнинг «Зубдат ут-таворих» асарида воқеаларни баён этишда муаллиф ўзига хос йўлдан борган. Унда Огаҳийнинг ўзи гувоҳ бўлган ва ўзи иштирок этган воқеа ҳамда ҳодисалар жонли тасвирлар ёрдамида келтирилади. Тарихчи асарда қўллаган тил ва услуб бирликлари ҳам ўзига хос. Асарда Огаҳийнинг йўли, тарих битиш услуби сезилиб туради. Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling