Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик университети
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Конференция тўплами Огаҳий 16 12 2021 cover (2)
Ключевые слова: Дворцовые поэты, газели, истории, касида,
«Маджмуай шуарой Ферузшаха». Abstract. This scientific article covers the literary evinings of Khiva khan Muhammad Rahimkhan on the basis of the works of the poet and historian Ogahi. Muhammad Rahimkhan, who wrote poems under the pseudonym Feruz, was taught poetry by the poet Ogahi. Well-known poets of his time, such as Ogahi, Kamil Khorezmi, Tabibi, Roji, took part in Muhammad Rahimkhan’s famous poetry evenings and recited their poems in praise of the khan. Of course, such poetic meetings held by Feruz contributed to the development of our classical literature. Keywords: Palace poets, ghazals, histories, kasida, “Majmuai shuaroi Feruzshahi”. 32 Хива хони Муҳаммад Раҳимхон Феруз (1844-1910) ҳукмронлиги даврида ўз саройига кўплаб олим, шоир, тарихнавис, табиб, таржимон, хаттот, созандаларни тўплаб, фан ва маданият ривожига катта аҳамият берди. Ҳар ҳафтада ғазалхонлик, шеърхонлик кечалари ташкил қилди. Давлат арбоби, мусиқашунос ва ҳукмдорлар шоири Муҳаммад Раҳимхон II ўзбек мумтоз адабиёти ривожига муносиб ҳисса қўшган мутафаккирлардан бири бўлгани барчамизга маълум. Ферузшоҳни Муҳаммад Ризо Огаҳий шундай тасвирлаган: Бўлубон илм касбиға мойил, Қилди барча улумни ҳосил. Сўзидин қадр топти гуҳари илм, Юзидин равшан ўлди ахтари илм... Топти ул навъ ҳар фан ичра камол, Ки, камол аҳлин этти ҳайрону лол... Гарчи ҳар фан аро моҳир, Лек кўб шеър илмида қодир... Маснавийда қилиб дурафшонлиғ, Шуароға етурди ҳайронлиғ. Ҳар ғазалким, дебон маҳарат ила, Лол этиб фазл элин иборат ила. 1 Аниқроқ қилиб айтганда, “Хон ҳазратлари (Феруз) шеърга кўп завқ пайдо қилиб эрдилар. Ўзлари ҳам бурундан Феруз тахаллуси била мутахаллис бўлуб, шеър айтур эрдилар. Сўнгроқ шеърға кўпроқ ҳарис бўлдилар. Ҳар кимнинг шеър айтмоқға саҳл қобилияти бўлса, навъи шеърларни айтиб даргоҳи олийға олиб бора бердилар. Шоирларнинг ададлари кам-беш қирқға ёвуқ борди”. 2 Огаҳий Ферузга устодлик қилди, унга шеърият сирларини ўргатди, тарихдан, таржима илмидан сабоқ берди. Хон Ал-Хоразмий, Беруний, Маҳмуд Замахшарий, Нажмиддин Кубро, Паҳлавон Маҳмуд каби буюк алломалар ҳақида дастлаб Огаҳийдан дарс эшитди. Муҳаммад Раҳим 1863 йилда отаси вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Хива хонлиги тахтига ўтиради. Бу воқеага бағишлаб шуаро ва фузалолар таърих ва қасидалар битдилар, маснавийлар яратдилар. Огаҳий томонидан битилган таърих ва ёзилган қасида алоҳида аҳамият касб этади. 3 Шоир Огаҳий хон ҳузурида ўтказилган адабий мажлисларда қатнашиб, унга бағишланган шеърларини ўқиган. “Андоқким, ул авонда бу бандаи камтарин ҳам ул ҳазратнинг мадҳида бир ғазал тартиб бериб, 1 Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий. Шоҳиду-л-иқбол. Т. Муҳаррир, 2009.- Б.32-33. 2 Муҳаммад Юсуф Баёний. Шажарайи Хоразмшоҳий. Т: Мерос-1991.256-б. 3 Маънавият юлдузлари. Т. “Ўзбекистон Миллий энциклопедияси” ДИН, 2011.- Б.346. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling