Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик университети
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Конференция тўплами Огаҳий 16 12 2021 cover (2)
Ҳар нуктаи фасиҳи такаллум қилур чоғи,
Фазлу камол баҳрида дурри ятим эрур... Кўнгли нишотин айлагали дамбадам зиёд, Иқболи бахт базмида икки надим эрур... Исми шарифи хотами давлат нигинида, Шаҳзодаи ягона Муҳаммад Раҳим эрур... Йўл, Огаҳий, чу топти онинг остониға, Эмди анга фалак ситамидин на бийм эрур. 1 Хоразмлик ижод аҳли йиғилган шеърият кечаларида Ферузшоҳ ўз ғазалларини ўқиган ва Огаҳий каби шоирларни ҳам мушоирага чорлаган. Адабий базмларда санъаткорлар томонидан ҳукмдорлар шоири ғазаллари билан айтиладиган қўшиқлар куйланган: “Ва гоҳо мулукона тараб базмин тузар эрди ва Жамшидона ишрат соғарин давраға киргузар эрди. Ва ул базмда шавқу нишот “ифроти” била ва завқу инбисот ҳангомаси қизиғон ҳангомда гул юзлиғ суманбарлар ҳусни қуёшининг анвори мусаффо хотири гулшаниға оройиш ва сарвқоматлиғ пари пайкарлар ишқи ўтининг осори мужаллозамири саро бўстониға тош еткуриб, пок табъи баҳридин латиф маъоний жавоҳири ва соф зеҳни дарёсидин зариф мазомин “завоҳири” мавж уруб, ҳасби ҳоли ошиқона байтлару шўхона ғазаллар хаёл этиб, рангин иборатлар била ширин мазмунлар шоҳидларин зуҳури мунассасида жилвагар қилиб, маъно арбобининг кўнгулларин ҳамул шоҳидлар ҳусниға волау шайдо этар эрди. Ва дилафрўз ғазаллар мақтаъин “Феруз” тахаллуси била музайяну машҳун этиб, рўзгор саҳойифиға иштиҳор қалами била битар эрди. Андоқким, “бу дилкаш” ғазал ул ҳазратнинг гўҳарбор таъи натойижидиндурким, камоли фазилати изҳори учун бу маҳаллда мастур ва марқум бўлур. Тараҳҳум айлагил, эй шўхким, ишқ ичра зорингман, Гирифтори каманди тори зулфи мушкборингман. Кўнгулда қолмайин бир зарра чоқлиғ тоб ила тоқат, Юзинг хуршиди ҳажрида туну кун беқарорингман... Манго айлаб лаболаб дам-бадам соғар тут, эй соқий, Қўлунгдин бода ичмай муддатедурким, хуморингман. Агарчи бахти Феруз ила даврон шоҳиман, лекин Санинг, эй ҳусн амири, бандаи эътиборингман. 1 1 Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий. Шоҳиду-л-иқбол. Т. Муҳаррир, 2009.- Б.34-35. 34 Юқоридаги ғазални ҳам шоир Феруз адабий кечалардан бирида ўқиган, дейиш мумкин. Маълумотларга қараганда, адабий анжуманларда ашула ҳам куйлаб юборадиган “Муҳаммад Раҳим ёшлигидан адабиётга ҳавас қўйди. Алишер Навоий, Мунис, Огаҳий, Комил сингари шоирларнинг асарларини қунт билан ўрганиб, уларга эргашиб шеърлар ёзди, ёзган шеърларига “Феруз” (Ғолиб, бахтли, саодатли) деб тахаллус қўйди. Айниқса, ўзига қадар ўтган Шарқ адабиёти вакилларини устод деб билди. Огаҳий билан Феруз ўртасида шогирд ва устодлик муносабатлари мустаҳкам эди. Ҳатто Огаҳий ўз шогирди Ферузга ота-ўғилдек муносабатда бўладики, бу албатта, Феруз фаолиятига таъсир этмай қўймайди.” 2 Шоир ҳукмдор шогирдидан ўз маслаҳатларини аямаган. У Ферузга бағишлаб, “Қасидаи насиҳат” каби шеърлар яратган. Ферузнинг шеърият кечалари мамлакатда жуда машҳур бўлган. Узоқ- яқиндан келган шоирлар хон мажлисларини безай бошлаганлар. Муҳаммад Ризо Огаҳий “Шоҳиду-л-иқбол”да бу ҳақда шундай ёзган: “Ва ул ҳазрат (Муҳаммад Раҳимхон) аксар авқот (вақтини) уламойи фазилатшиор ва фузалойи фатонатосорга камоли диндорлиғдин беҳиштнамудор мажлиси- ға йўл бериб, ул жамоа била ҳамсуҳбат бўлуб, масойили динийя ва мабоҳиси “яқиния” мукомаласи адосидин сўнг таворих ва ғазалиёт китоб- Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling