Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик университети
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Конференция тўплами Огаҳий 16 12 2021 cover (2)
Кўнгул бўл воқиф ул пайваста қошлар ҳайатидинким,
Иков бир-бирга қатлингда эгиб боши кенгошибдур. 39 Бундан ташқари шоир ёр қошини мушкин деяётганлигининг боиси бор. Мушк қора рангли ва хушбўй ҳидли модда бўлиб биринчи навбатда қошнинг қоралигига ишора. Қолаверса, ҳукм чиқарувчилар кўп ҳолларда қора рангли матодан тикилган кийим кийганлар. Яна бир томони жаллодлар — кўзлар пастда, ҳукм чиқарувчилар тепада. Бу ташбеҳ ҳам чиройли. Тарихий маълумотларга қараганда қадим Шарқда ҳуруфийлик оқими мавжуд бўлган. Бу йўналиш, оқим тарафдорлари Қуръондаги ҳар бир ҳарфда илоҳий ҳикмат мавжудлигига қаттиқ ишонганлар, қолаверса, бу ҳарфларнинг барчаси инсоннинг юзида мужассамлашган, шунинг учун ҳам, одамзод қиёфаси илоҳийдир, деб аҳли башарни юксак бир эътиқод билан ардоқлаганлар. Бу қараш шеъриятимизга, мумтоз адабиётимиз вакилларининг поэтик тафаккурига ҳам кучли таъсир кўрсатган. Огаҳий сўз айтишда, назм айтишда, фикрни ўзига хос ифода этишда бу тарздаги сўз ўйинлари, ҳарф ўйинларидан маҳорат билан фойдаланган. Лекин, бу мазкур байтдаги санъаткорликнинг ҳали ҳаммаси эмас. Энди шоир таърифлаганидек, “нун”ни “сод” устига бошқача тарзда яъни тескари қилиб элтиб кўрамиз. Қарангки, бу ҳолатда кўз шакли ҳосил бўлади ва кутилмаган-да Огаҳий ҳазратларининг имловий мусаввирлигини кўрамиз. Бу санъат олдида лол қолмай ва таҳсин ўқимай иложингиз йўқ. Негаки, ранглар орқали, мўйқалам орқали сувраткашлик бор гап. Лекин, мукаммал маъно уйғунлигида бу тарздаги ҳарфий мусаввирлик жуда ҳам нодир нарса, таъбир жоиз бўлса кашфиёт, мўъжиза! Ғазалнинг кейинги байтида яна бир чиройли ўхшатишга, ташбеҳга дуч келамиз. Қилғил тамошо қомати зебоси бирла оразин, Гар кўрмасанг гул бўлғонин пайванд шамшод устина. Маъшуқанинг келишган қадди қоматини тўби, сарв ва шамшод дарахтига ўхшатиш шеъриятда азалдан расм. Лекин Огаҳий ташбеҳи ўзига хос оригиналликка, оҳорга эга. Тик қадли шамшод дарахти тепасига гул пайванд қилинганлигини кўрмаганмисиз? Ундай бўлса ошиқ тараннум этаётган дилбарнинг зебо қомати ва гулгун чеҳрасига бир назар ташланг. Нозу адоу ғамзаси қасдим қилурлар дам-бадам, Baҳ мунча офатму бўлур бир одамизод устина. Ман хастаға жон асрамоқ эмди эрур душворким, Қотил кўзи бедод этар ҳар лаҳза бедод устина. 40 Ёрнинг нозу карашмалари ошиқ қасдида. Қатлга шайланган кўз эса жабру зулмини тўхтатгани йўқ. Шундай бир вазиятда ишқ туфайли, ҳижрон сабабли хаста ошиққа жонни омон сақламоқ энди қийин. Ахир бир одам устига бунча офат ҳам бўладими?! Лекин, бу бедодлик садоқатда, вафода устувор ошиқнинг иродасини бука олмайди. Худди булбул гул ишқида эртаю кеч наво қилганидек, гул юзлининг шавқи билан шайдо кўнгил фарёд устига минг хил фарёд қилса-да васл умиди сўнган эмас. Ул гул юзи шавқи била шайдо кўнгул шому саҳар, Булбулдек айлар юз наво минг навъи фарёд устина. Бошимға ёққон ғам тоши мингдин бирича бўлмоғой, Гардун агар минг Бесутун ёғдурса Фарҳод устина. Бу фалак, бу осмон ўзи бир вақтлари қазган ўша афсонавий Беситун тоғидан Фарҳод устига мингларча ёздирган чоғда ҳам ошиқ бошига ёғилган ғам тошининг мингдан бирича ҳам бўлолмайди. Шунча офат ва синовларга чинакам ошиқ кўнгилгина дош бера олади. Севгилисининг, ҳусн шоҳининг марҳаматидан ҳали у умидвор ва уни инсофга чақиради. Ғазалнинг навбатдаги икки байтида ғоявий-бадиий тасвир баланд нуқтага кўтарилади ва биз Огаҳий маҳоратининг янги қирраларини кўрамиз. Шарқ шеъриятида, айниқса, ғазалиётида соф ишқий мавзуда бўлсада, тўғридан-тўғри замона иллатларини фош этишга қapaтилган, чарх кажрафторлигини лаънатловчи, ижтимоий-сиёсий танқид руҳи билан суғорилган байтлар учрайди. Адабиётшунослар кўпинча уларни “қистириқ байтлар” деб атайдилар. Қуйидаги икки байтда эса муҳаббат тараннуми билан бирга шоирнинг ижтимоий-сиёсий қарашлари шу қадар уйғунлашиб кетганки, Огаҳий сўз тагида сўз қўйиб фикр ифода этишнинг гўзал намунасини яратган. Эй шаҳ, карам айлар чоғи тенг тут ёмону яхшини – Ким, меҳр нури тенг тушар вайрону обод устина. Бир қарашда ошиқ ҳусн шоҳига мурожаат этяпти. Аслида эса шоир тўғридан тўғри мамлакат шоҳига, ҳукмдорга мурожаат қилмоқда: Ҳиммат чоғида, марҳамат чоғида яхшини ҳам, ёмонни ҳам тенг, баробар тут. Бу жиҳатдан қуёшдан ибрат ол ва унга ўхша. Қуёш ўз шуъласини обод жойга ҳам, йиқиқ вайрона устига ҳам бирдек сочади. Бу мисраларда эл-юрт бошида турган одамларни, турли мансаб эгаларини инсофга, адолат тарозуси билан иш тутишга чақирувчи кучли ва дадил бир даъват бор. Ҳоки танинг барбод ўлур охир жаҳонда неча йил, Сайр эт Сулаймондек агар тахтинг қуруб бод устина. 41 Қўлингда имкон бор экан ҳиммат кўрсат, яхшилик уруғини соч. Йиқилганга суянчиқ бўл. Фақир ва ғарибни хўрлама. Бугунги қудратинг ва давлатингга ишонмагилки, ҳаммаси ўткинчидир. Қўлига сеҳли узук таққан, хизматида юзлаб девлару инсу-жинслар ҳозиру-нозир турган, ҳукми ҳукм, ройи рой бўлган, тахти шамол устига қурилган, дунёнинг у бурчагидан бу бурчагига истаган пайтда бориб келиш қудратига эга Сулаймон пайғамбар қани? Худди унинг каби сен ҳам бу дунёда омонат. Танинг ҳоки барибир бир куни барбод бўлади. Кишининг эзгу ишларигина боқийдур. Бу сатрлар файласуф шоирнинг нафақат бадиий санъаткорлигидан балки дунёвий ва диний илмлар билимдони эканлигидан ҳам далолат беради. Не журъат ила Огаҳий очғай оғиз сўз дергаким, Юз хайли ғам қилмиш ҳужум ул зору ношод устина. Ишқ-муҳаббат ҳақида, унинг изтироблари тўғрисида, ҳаёт ҳақида, яшашдан мақсад ҳақида шу даражада кўп ва хўб, ҳам юксак бадиий маҳорат билан куйлаган шоир ғазалнинг охирги байтида “мен ҳали ҳеч нарса айтолмадим, сўз айтишга менда журъат қани” демоқчи. Аслида бу улуғ шоирнинг улуғ камтарлигидир. Икки буюк истеъдод соҳибининг ижод маҳсули “Феруз” халқ севган ашулалардан. Тарихий маълумотлар ва ҳикояларга қараганда у давлат арбоби, шоир ва мусиқанавис адабиёт ва санъат аҳлининг ҳомийси Муҳаммад Раҳимхон — Феруз томонидан басталанган куй бўлиб унга мос чиройли ғазал ҳам ижод этган эканлар. Лекин, шеърларининг бадиий юксаклигига тан берган Муҳаммад Раҳимхон ўз устозига ҳурмат тарзида “Феруз”ни Огаҳий ғазали билан ижро этилишини маъқул топган, ўз даврида унинг сўзини ҳам созини ҳам ҳеч ким, ҳеч қачон бузмасдан ижро этиши лозимлиги тўғрисида фармойиш берган. Айтишларига қараганда бу ашулага аҳли уламо иштирокида оқ фотиҳа ҳам берилган экан. “Феруз” айни пайтда ижрочи ҳофиз иқтидорини, овозини, маҳоратини имтиҳон этувчи ўзига хос мезон, андозага айланган. Ҳозирда ҳам хонандаларга “Феруз”ни ижро эта олиш қобилиятига қараб баҳо бериш одати йўқ эмас. Кези келганида айтиш керакки, “Феруз”ни ижро этишнинг масъулияти ашуланинг сўзи ва ўзи каби катта ва улуғвор. Афсуски, баъзида ижрочилар, ёш хонандалар томонидан ғазалдаги сўзлар, жумлаларни бузиб ёки ўзгартириб айтиш ҳоллари учраяпти. Масалан “Мушкин қошининг” деган сўзларни “Мушкул қошининг”, “Сайр эт Сулаймондек агар” ни “Сайр эт Сулаймондек кезиб” тарзида, шунингдек, “Юз хайли ғам”ни “Юз хили ғам” тарзида айтиш маъни бузилишига олиб келади ва бу ачинарлидир. Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling