Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик университети
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Конференция тўплами Огаҳий 16 12 2021 cover (2)
Чунки бу нусхага илик урдум,
Ибтидо қилғали қалам сурдум. 47 От қўяр вақтида дедим они “Жомиъ-ул-воқеоти султоний” Муҳаммад Аминхон 1854 йилда вафот этади. Ундан кейин Хива тахтига ўғли Саййид Абдуллохон ўтиради. Кўп ўтмай, у ҳам туркманлар томонидан ўлдирилади. Умуман, Хива салтанати тарихидаги бу давр ўзаро тожу тахт учун талашувлар, хунрезликлар, фитна-фасоднинг авж олган замони ҳисобланади. Саййид Абдуллодан сўнг Хива тахтига келган Қутлуғ мурод ҳам мамлакатда тинчлик ўрнатишга муваффақ бўла олмади. “Жомиъ-ул-воқеоти султоний” да Муҳаммад Аминхон адолатсиз- ликлари билан бошлаган баъзи тартибсизликлар шу даражадаги хунрезликларга олиб келди. Масаланинг яна бир муҳим жиҳатини таъкидлаш лозимки, Огаҳий тарихчи сифатида доимо ҳалол йўл тутган. Хоразм хонларининг ижобий хусусиятларини айтиш баробарида, салбий жиҳатларини ҳам очиқ баён этган. “Гулшани Давлат” бу асарнинг тўртта нусхаси бор. Асар ўзбек кирилл алифбосига табдил қилинган. Қисқа муддат хонлик қилган Қутлуғ Муродхон ўлдирилгандан кейин Хива тахтига Саййид Муҳаммадхон келади. “Гулшани Давлат” худди шу ҳукмдорнинг салтанат даври (1856-1865) воқеалари ҳақида баён қилади. Тарихнавис олим Қ.Мунировнинг Огаҳий тарихий асарларига бағиш- ланган тадқиқотларида Саййид Муҳаммадхоннинг бунёдкорлик фаолияти, Россия билан олиб борилган дипломатик ва савдо-сотиқ муносабатлари, хоннинг ички сиёсат борасидаги ишлари “Гулшани Давлат” мисолида илмий таҳлил этилган. Умуман, “Гулшани Давлат” асари XIX аср Хива хонлиги тарихи ҳақида бой маълумотларни бера олиши, Туркистон тарихини ўрганишда муҳим манбалардан эканлиги билан қимматлидир. “Шоҳид-ул-Иқбол”, “Иқболи Ферузий” асари якунланмаган, у ягона дастхат нусхада сақланиб қолган, ўзбек кирилл алифбосига табдил қилинган. “Шоҳид-ул-Иқбол”, “Иқболи Ферузий” Огаҳийнинг Хоразм хонлари тарихига бағишланган асарларининг сўнггиси бўлиб, унда Муҳаммад Раҳимхон соний – Феруз ҳукмронлик даври (1865-1910) воқеалари хроноло- гик тартибда баён этилади. Асар 1872 йилгача бўлган воқеаларни ўз ичига олган бўлиб, “Шоҳиди иқболи Ферузий” номи билан ҳам юритилган. Огаҳийнинг Мухаммад Раҳимхон II тахтга ўтирган 1865 йилда ёши 56 да эди. Замоннинг не-не синоатларини бошидан ўтказган донишманд устоз ёш хонга бағишлаб қасида ёзади. Бу асар илм аҳллари орасида “Огоҳнома” номи билан машҳурдир. Муаррихнинг тарихий асарлари 30 қзлёзма нусхада етиб келган, барча тарихий асарлари қоралама нусхалари тўлиқ аниқланмаган. Албатта, келажакда ҳали бошқа нусхалари яна топилар. 48 Муҳаммадризо жамиятда мироб бўлиб яшади. У саккиз нафар Хива хони даврида саройнинг бош тарихнависи вазифасини шараф билан бажарди. Қўнғирот хонлари уни ўткир қалам соҳиби, таржимон, шоир ва муаррих сифатида қадрлашди. Муҳаммадризо Огаҳий истеъдодли шоир ҳам эди. Қўнғиротлар даврида туркий тилда энг кўп битилган назмий ва насрий асарлар муаллифи, туркий тил таржимонлик мактабининг Заҳириддин Муҳаммад Бобур таъбири билан айтганда “энг кўб ва энг хўб” ижодкори ва пешқадами эди. Огаҳийнинг тарихий асарлари ўзбек тарихнавислик фани тараққиётига катта ҳисса қўшди. Улар Ўрта Осиё тарихининг ажралмас таркибий қисми бўлиб, Хоразм тарихини тадқиқ этиш учун муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Муаррихнинг асарлари тарихни севишга, қадрлашга, эъзозлашга даъват этади. Чунки, донишманд алломаларимиз таъкидлаганларидек, тарихсиз келажак йўқ. Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling