Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик университети
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Конференция тўплами Огаҳий 16 12 2021 cover (2)
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Огаҳий. VI жилдлик танланган асарлар тўплами Ғ.Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, Тошкент 1971 й. 42 2. “Огаҳий асарларини тавсифи” (католог) 1986 й. Тошкент. Ҳ.С. Сулаймонов номидаги қўлёзмалар институти. 3. Анвар Ҳожиматов “Огаҳий даҳосининг олмос қирралари” А.Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти. Тошкент . 1999 й. 4. “Огаҳий абадияти”. “Ўзбекистон” нашриёти, Тошкент 1999 й. ОГАҲИЙНИНГ ТАРИХНАВИСЛИК ФАОЛИЯТИ Гўзалой Юсупова, “Ичан-Қалъа” давлат музей-қўриқхонаси Огаҳий уй-музейи илмий ходими Ўзбек адабиёти тарихида Огаҳий тахаллуси билан қалам тебратган Муҳаммад Ризо Мироб Эрниёзбек ўғли кўп асрлик адабиётимиз ва бой маданиятимизнинг энг ёрқин намояндаларидан биридир. Ўз даврида Муҳаммад Ризо улуғ устоз Низомиддин Мир Алишер Навоий аньанларини давом қилдириб, Шарқ шеъриятининг амалиётдаги барча шакл ва турларида баракали ижод қилган соҳиби девон шоир, Саъдий, Низомий, Ҳилолий, Жомий каби йирик форсийзабон ижодкорларнинг йигирмага яқин насрий ва назмий асарларини она тилимизга маҳорат билан ўгирган буюк таржимон ҳамда “Риёз уд-давла”, “Зубдат ут-таворих”, “Жомеь ул-воқеоти султоний”, “Гулшани давлат”, “Шоҳиди иқбол” номли беш улкан тарихий асар яратган олим сифатида миллий адабиёт ва ижтимоий онг тараққиётида фахрли ўрин эгаллайди. XVIII асрда Туркистон ўлкасида рўй берган ўзаро тўқнашувлар, тожу тахт учун юз берган курашлар натижасида бу ерда 3 та мустақил хонлик вужудга келди. Қўқонда ўзбекларнинг минглар, Бухорода манғитлар, Хивада қўнғиротлар сулоласи давлат тепасига келди ва ҳукмронлик қила бошлайдилар. Ҳар учала давлат ҳам ўзбеклар қўл остида бўлишига қарамасдан, тарихнавислик Бухоро ва Қўқон хонликларида эски анъанага мувофиқ, форс-тожик тилида олиб борилади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, фақатгина Хива хонлигида бу соҳа ўзбек адабий тилида амалга оширилади. Ўзбекча ажойиб тарихий асарлар яратиладики, уларнинг ҳар бири нафақат Хива хонлиги, балки бутун Туркистоннинг воқеалари бой ўтмиши саҳифаларини ҳаққоний ва ҳаётий фактик маълумотлар асосида ёритишда беқиёс аҳамиятга эгадир. XVIII аср охирига келиб, Хоразмдаги сиёсий аҳвол изга тушади, тахтни эгаллаган қўнғиротлар сулоласи ўлкада маданий ҳаётни ривожлантириш, ҳусусан, тарихнависликни ривожлантиришга катта эътибор қаратадилар. 43 Бу масъулиятли ва хайрли ишларни бажариш XIX аср ўзбек маданияти тарихининг ёрқин юлдузларидан бири Муҳаммад Ризо Огаҳий зиммасига тушади. Огаҳий ўз даврининг забардаст шоири бўлиш билан бирга, бадиий адабиётимиз хазинасини ўлмас таржима асарлари билан бойитган табаррук зотдир. У ўнлаб бадиий ва тарихий асарларни юксак маҳорат билан ўзбек тилига таржима қилади. Таржима асарлари орасида “Равзат-ус-сафо”, “Зафарнома”, “Нодирнома”, “Табақоти Акбаршоҳий”, “Тазкираи Муқимхо- ний” каби нодир тарихий китоблар мавжуд. Огаҳий ўзининг бу тарихий асарлари билан Хоразмнинг ярим асрдан ортиқроқ даврини ёритиб берувчи қиммали тарихий хроникасини яратади ва Ўрта Осиёдаги тарихнавислик фани тараққиётига қимматли ҳисса қўшди. Унинг тарихий асарлари йирик шарқшунос тарихчи олимлар В.В.Бартолъд, С.П. Иванов, А.Ю.Яқубовский, С.П.Толстов, Я.Ғ.Ғуломов, М.Йўлдошев ва Қ.Мунировлар томонидан юксак баҳоланди. Огаҳий ҳаёти ва ижодини ўрганиш, тадқиқ қилиш борасида муаян ишлар қилинди. Р.Мажидий, С.Долимов, Н.Камилов, А.Қаюмов, Қ.Муниров, А.Абдуғафуров, Ф.Ғанихўжаев, И.Ҳаққулов, Н.Жабборов, Н.Шодмонов, А.Ўразбоев, Н.Жумаев, Н.Тошев, Ҳ.Назирова ҳамда ёш тадқиқотчилар, адабиётшунослар мақолалари, монографиялари, шунингдек таниқли ёзувчи ва шоирлар Айёмий, Э.Самандар, О.Исмоилов ва бошқаларнинг асарлари тахсинга моликдир. Истиқлол туфайли бу хайрли ишлар кўлами янада кенгайди. Огаҳий ҳаётига, ижодига бағишланган достонлар, романлар бор, у ҳақда ёзилган “Огаҳий” номли мусиқий драмалар Огаҳий номидаги мусиқали драма театрида саҳналаштирилган. Мавлоно таваллудининг 150 йиллигидан то ҳозиргача ҳамма саналари кенг нишонланиб келинмоқда. Огаҳий номидаги мукофот совриндорлари бор. Мактабларда, ўрта махсус таълим муассасаларида, олий ўқув даргоҳларида мунтазам равишда шоирлар, ёзувчилар, санъаткорлар, олимлар билан ижодий учрашувлар ўтказилиб келинмоқда. Бугун ёш олимлар, адиблар Огаҳий ҳаёти ва ижодини чуқур таҳлил қилишга киришдилар. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 20- мартдаги “Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий таваллудининг 210 йиллигини нишонлаш ҳамда Хива шаҳрида Огаҳий ижод мактабини ташкил этиш тўғрисида”ги 238-сонли қарори асосида қайта ташкил қилинадиган Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий уй-музей экспозицияси ҳам ана шундай тарихий ҳужжатлар сирасига киради. Чунки ушбу қарор ижроси сифатида энг муҳим ишлардан бири Хива шаҳрида Огаҳий ижодий мактабининг очилиши бўлса, бири Огаҳий “Асарлар”и кўпжилдлилиги дунё юзини кўра бошлаганидир. Бугунга қадар Огаҳий “Асарлар”ининг 9 китобдан иборат 8 жилди дунё юзини кўрди. Режага муофиқ лойиҳанинг тўла ижроси 20 жилдига мўлжалланган. Бой адабий меросга эга XIX аср Хоразм адабий муҳитини Огаҳийсиз тасаввур қилиш қийин. 44 Огаҳий тарихнавис олим сифатида беқиёс из қолдирган улкан илм соҳибидир. Билҳақ, у яратган тарихий асарлари билан не қадар юксак иқтидор соҳиби эканини исботлайди. Бизга маълумки, Огаҳий Хива тахтига кетма-кет келиб кетган 8 хон ҳукмронлиги даврида яшади ва фаолият кўрсатди. У хонларнинг ҳарбий юришларида қатнашди, барча воқеа ва ҳодисаларни бевосита ўз кўзи билан кўриб, кейинчалик тарихий асарларида ҳаққоний акс эттирди. Огаҳийнинг тарихий асарлари, ўз навбатида, ўзига хос услубда ёзилган бадиий наср намунаси ҳам ҳисобланади. Уларда ҳар бир тарихий воқеа бадиий тарзда баён қилиб берилади ва баъзи ўринларда шеърий парчалар ҳам ишлатилади. Шеърий парчалар маснавий, қитъа, байт, рубоий, фард тарзида ҳар бир воқеа тасвири ва руҳига мос равишда қўлланилади. Огаҳийнинг деярлик барча тарихий асарларида фақат ўзбек халқигина эмас, балки Хоразм диёрида яшаган қардош халқлар туркманлар, қорақал- поқлар, қозоқлар ва бошқа гуруҳлар ҳақида ҳам қимматли маълумотлар учрайди. Айниқса, туркман ва қорақалпоқ халқлари аҳволи ва уларнинг ижтимоий –маданий вазиятлари, турли хил ҳаракатлари ва қўзғолонлари беғараз тарзда холисона ёритиб берилган. Огаҳийнинг матншунослик нуқтаи назаридан катта илмий аҳамиятга эга бўлган бу қўлёзма тарихий асарлари қарийб юз йилдан буён олимлар, тарихчилар ва шарқшуносларнинг диққатини ўзига тортиб келмоқда. Академик В.В.Бартольд сўз юритилаётган манбаларнинг аҳамиятига баҳо берар экан, “адабий ва тарихий асарлар сифатида Мунис ва Огоҳийнинг ёзганлари қанчалик камчиликларга эга бўлмасин, бу асарлар тасвиротининг тўлалиги ва фактик материалнинг кўплиги жиҳатидан Бухоро ва Қўқон хонликлари тарихи бўйича ёзилган, бизгача етиб келган барча асарлардан анча устун туради” деб тўғри кўрсатади. Бугун эса янги даврга қадам қўйдик. Бу давр барча улуғ аждодларимиз мероси, шу жумладан, Огаҳий тарихий асарларининг асл моҳияти ҳақида илмий фикр юритиш имконияти туғилганлиги билан қадрлидир. Ҳозирги кунга келиб, Муҳаммадризо Огаҳийнинг шоир, таржимон ва муаррихлик маҳсули бўлган асарларининг 78 қўлёзмаси қайд қилинди. Унга нисбат берилган таржималарга аниқлик киритилди ва тарихий асарлари қўлёзмаларининг янги нусхалари тадқиқ этилди. “Фирдавс – ул – Иқбол ” (Бахт-саодат боғи) солномаси Огаҳий асарлари орасида энг кўп нусхада сақланиб қолганидир. Унинг 11 нусхаси бор. Асар 3 марта ўзбек кирилл алифбосига тўлиқ ва Огаҳий қисмигача усмонли турк алифбосига ўгирилиб, чоп қилинган. Ю.Брегелъ асарнинг илмий-танқидий матни ва инглизча таржимасини нашрга тайёрлаган. Асарнинг ёзилиш тарихи ҳақида. Маьлумки, Хоразмда қўнғиротлар сулоласининг ҳукмронлиги Элтузархондан бошланган. Хоразм тарихнавис- лигининг бошланиши ҳам айни мана шу хон номи билан боғлиқ. У Шермуҳаммад Мунисни ўз ҳузурига чорлаб, Хоразм хонлари тарихини 45 ёзиш вазифасини юклайди. “ Фирдавс – ул – Иқбол ” асарининг ёзилиши ана шу тариқа бошланган. Элтузархондан кейин давлат тепасига келган Муҳаммад Раҳим I ҳам Мунисга асарни давом эттиришни буюради. Тарихчи олим Қ. Мунировнинг ёзишича, “Мунис Муҳаммад Раҳим I ҳукм- ронлигининг еттинчи йили воқеаларига келганда, хон унга Мирхонднинг машҳур “Равзат ус - сафо” номли тарихий асарини ўзбек тилига таржима қилишни буюради. Мунис бу асарнинг биринчи жилдини ўзбек тилига таржима қилиб, иккинчи жилдига ўтганда, Муҳаммад Раҳим I вафот этади. Унинг ўрнига ўғли Оллоқули тахтга ўтиради. У ҳам Мунисга китоб таржимасини давом эттиришни топширади. Бироқ Мунис иккинчи китобни охирига етказа олмай, 1244 ҳижрий (мелодий 1829) йили вабо касаллиги туфайли тўсатдан вафот этади. Оллоқулихон ҳижрий 1255 (мелодий 1840) йили Муниснинг шогирди ва ёшликдан тарбиясини олган жияни Муҳаммад Ризо Огаҳийни чақириб, 1813 йил воқеаларини баён этиш билан узилиб қолган “Фирдавс-ул-иқбол” ни давом эттиришни буюради. Огаҳий Мунис бошлаган “Фирдавс-ул-иқбол” даги 1813 йилдан 1825 йилгача бўлган воқеалар қисмини ёзади. Шу тариқа, мазкур тарихий асар авлодлар мулкига айланади. “Фирдавс-ул-иқбол” асари муқаддима, бешта асосий боб ва хотимадан ташкил топган. I боб. Одам сафийуллоҳдан Нуҳ алайҳиссалом авлодларигача бўлган ҳодисалар баёни. II боб. Ёфасдан Қўнғирот шўьбасигача бўлган мўғил ҳукмронлари. III боб. Элтузархоннинг ота-оналари ҳақида. IV ва V боблар Элтузархоннинг туғилишидан бошлаб, унинг хонлик даври, Муҳаммад Раҳимхон ҳукмронлиги ва бу асарнинг ёзилиб якунланишигача содир бўлган воқеалар баёни. Асар бобларининг номланишиёқ унда туркий халқлар тарихига оид қимматли маьлумотлар мавжудлигидан дарак бериб туради. “Риёз – уд – давла” (Давлат боғлари) илм аҳлига асарнинг олтита қўлёзмаси маълум бўлиб, асар бўйича сиёсий воқеалар тадқиқоти, фило- логик таҳлили, қисман ва тўлиқ ўзбек кирилл алифбосига табдили амалга оширилган. “Риёз уд-давла”да Оллоқулихон салтанати даври (1825-1843) воқеалари баён қилинади. Асар (умуман, Огаҳийнинг барча тарихий асарлари ҳам) насри мусажжаъ (ички қофияли наср)да ёзилган. Баъзи муҳим фикрлар эса шеърий йўл билан ҳам бериб борилган. “Риёз уд-давла” да Оллоқулихоннинг таваллуд санасидан то вафотига қадар бўлган воқеалар баён қилинган. Жумладан, Оллоқулихоннинг тахтга келиши билан боғлиқ воқеалар, Хива хонлигининг Эрон, Афғонистон, Россия, Англия каби мамлакатлар билан олиб борган дипломатик муноса- батлари, хоразмшоҳларнинг Эронга қилган юришлари ҳақида қимматли маълумотлар бериган. Бундан ташқари, Оллоқулихоннинг бунёдкорлик фаолияти, хусусан, каналлар қазилиши, масжид-мадрасалар қурилиши, 46 суғориш иншоотлари юзага келишида хоннинг олиб борган сиёсати тўғрисида мулоҳаза юритилган. “Зубдат – ут – таворих” (Тарихлар сараси) асарининг олтита қўлёзма нусҳаси маълум бўлиб, ўзбек кирилл алифбосига танланган ва тўлиқ табдиллари, илмий-танқидий матни нашри мавжуддир. Нусхалар ичида Огаҳий тарихий асарлари орасида ягона оққа кўчирилган дастхати ҳам бор. Бошқа тарихий асарларининг фақат қораланма нусхалари аниқланган. “Зубдат-ут-таворих” ҳижрий 1262, милодий 1846 йилда ёзилган. Асарда 1843 йилдан 1846 йилгача Хоразмда Раҳимқулихон салтанати даврида бўлган воқеалар хронологик тарзда баён этилган. “Зубдат-ут-таворих” икки қисмдан иборат. Муаррих қайд этганидек, асарнинг биринчи қисмида Раҳимқулихоннинг туғилиши, илм ўрганиш ва ҳарбий маҳорат касб этиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари, шунингдек, бўлғуси хоннинг Ҳазорасп ҳокими сифатида олиб борган фаолияти муфассал баён қилинади. Асарнинг иккинчи қисми Раҳимқулихоннинг салтанат тахтига ўтирган кунидан то вафотига қадар содир бўлган воқеалар, ҳодисалар ва футуҳотлар шарҳига бағишланган. Огаҳийнинг фикрича, ҳукмдор уч фазилат-олий насаб, илму маърифат ва ҳарбий маҳорат соҳиби бўлмоғи зарур. Раҳимқулихонда ушбу учала фазилат ҳам мужассам эди. Огаҳий ҳар бир фикрини Қуръони Карим оятлари ва пайғамбар алайҳиссалом ҳадислари билан далиллайди, иймонсизлик, фосиқлик, эътиқодсизликнинг оқибати ҳорлик эканлигини ҳужжатлар воситасида такрор ва такрор таъкидлайди. “Зубдат-ут таворих” тарихий асар бўлсада, юксак бадиий маҳорат билан ёзилган. Асардаги воқеа – ҳодисалар хоҳ насрда баён этилган бўлсин, хоҳ назмда ифодаланган бўлсин, муаллифнинг нуқтадонлиги, юксак фасоҳат соҳиби эканлиги яққол кўзга ташланади. “Зубдат-ут-таворих”да келтирилган шеърлар-байтлар, маснавийлар, қасидалар, аввало, асарнинг бадиий баркамол бўлишини таъминлаган бўлса, иккинчидан, унинг таъсир кучини оширишда муҳим аҳамият касб этган. “Жомиъ-ул-воқеоти султоний” (Султон ҳақидаги воқеалар тўплами) Бу тарихий асарнинг иккита қўлёзма нусхаси бор, илмий-танқидий матни 2012 йилда нашр қилинган. “Жомиъ-ул-воқеоти султоний”да Хоразмда Муҳаммад Аминхон ҳукмронлик қилган давр (1846-1855) да рўй берган воқеалар баён этилади. Огаҳий Раҳимқулихон салтанати даврига бағишланган “Зубдат-ут-таворих” асарини ёзиб тугатгач, уни Муҳаммад Аминхонга тақдим этади. Ўз навбатида, янги ҳукмдор Огаҳийга ўз даври воқеалари тўғрисида асар ёзиш фазифасини юклайди. Бу ҳақда муаррих бундай ёзади: “Сўнгра бу китобим ёзишға бошладим ва уни “Жомиъ-ул-воқеоти султоний” деб атадим. НАЗМ: Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling