75
24) Қабила, ижтимоий гуруҳ номларини англатувчи қуръоний
лафзлар: ҳаниф, қурайш, миллат, аҳл, ол, бани, ҳизб, ҳаворий ва бошқалар.
Огаҳий тарихий асарларида юқорида келтирилган барча мавзулардаги
қуръоний лафзлар учрайди. Қуйида ана шу мавзуларга оид айрим қуръоний
лафзларнинг Огаҳий тарихий асарларида қўлланиш сабаблари ва уларнинг
генетик таҳлиллари ҳақидаги фикрларимизни келтирамиз.
Адн ўзлашмаси. Ушбу қуръоний лафзни ҳам ўлимдан кейинги ҳаёт
билан боғлиқ тушунчалар қаторида таҳлил қилсак ҳам, топонимлар
қаторида санасак ҳам бўлади. Чунки у жаннатдаги мақомлардан
энг олий
мақом дея таъкидланади. Ўзбек тили изоҳли луғатига ушбу сўз
киритилмаган. Лекин эски ўзбек адабий тилида ҳам, ҳозирги ўзбек адабий
тилида ҳам ушбу сўз кенг истифода этилади. Чунончи, Огаҳий тарихий
асарларида ҳам биз ушбу сўзни бирмунча фаол қўлланганини кузатамиз:
Айлаб тафоъул Огаҳий Мусҳаф очиб қилғач назар,
Топти алар таърихини “жаннати аднин холидин” [23, 101]
.
Қуръони Каримда ушбу сўз асосан ﻥدع تانج –
жаннати адн тарзида
қўлланган. Исломшунос ва тафсир олимларининг фикрича, Адн Қуръони
Каримнинг илк нозил бўлган
сураларида тилга олинмаган, Шуаро
сурасининг 85-оятида ﻥدع تانج бирикмасига синоним тарзда عنلا ةنج
ي
م
–
жаннати наъим бирикмаси қўлланган. Ҳар ҳолда ҳар икки бирикма ҳам
жаннатдаги мақом номи экани шубҳасиз. Адн сўзининг генезиси ҳақида
турли фикрлар мавжуд.
Айрим тилшунослар уни арабий адана –
жойлашмоқ, бирор жойда турмоқ билан боғлайди [9, 150; 14, 274]. Роғиб
эса ﻥدع сўзи رارقتسا – барқарор, жойида турувчи маъносини англатишини
таъкидлайди [12, 328]. Суютий адн сўзини сурёний ёки
юнон тилидан
ўзлашганлигини таъкидаб ўтади [1, 323]. Лекин бу фикрга кўпгина
тилшунослар қарши чиққан [8, 212]. Гўзал Адан боғлари уни ҳозирги
Туркия ҳудудида бўлганлиги ҳақидаги афсоналарни ўқимаган киши
бўлмаса керак. Айримлар уни Адан билан боғлайдилар. Лекин бу халқона
талқин ва унинг негизи христиан дини таълимотига боғланади [5, 7]. Адн
сўзининг негизини ибронийдаги ןדע ןג бирикмасидаги ןדע – ҳайрат, завқ;
юнон тилидаги ήδονη – завқ, роҳат билан боғлаш мумкин. Шу асосдан
қадимги
арман тилидаги
[6, 231; 7, 300], христиандаги
Адан, юнон
тилидаги
‘Eέμ ҳосил
бўлгани ҳақида фикр юритишимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: