Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик университети


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/66
Sana19.01.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1100725
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   66
Bog'liq
Конференция тўплами Огаҳий 16 12 2021 cover (2)

 
 
 
vaqi‘at-i sultani / Ed. in the original Central Asian Turki with an Introduction and Notes 
by Nouryaghdi Tashev. – Samarqand-Tashkent, 2012. – С. xvii. 
1
Мунис-Огаҳий, матн. – Р. 29-30; Мунис-Огаҳий, таржима. – Р. хxxvii-xxxviii.
2
Зубдат, матн. – Б. 194. 
3
Зубдат, матн. – Б. 189. 
4
Зубдат, матн. – Б. 94, 182.


71 
ОГАҲИЙ ТАРИХИЙ АСАРЛАРИДА УЧРАЙДИГАН АЙРИМ 
ҚУРЪОНИЙ ЛАФЗЛАРНИНГ ГЕНЕТИК ТАҲЛИЛИ 
 
Рауфжон Махмудов, 
Хоразм Маъмун академияси, Ижтимоий-гуманитар бўлими бошлиғи 
Аннотация. Ушбу мақолада Қуръони Карим орқали ўзбек тилига 
кириб келган сўзларнинг мавзуий гуруҳлари ва Огаҳий тарихий асарларида 
учрайдиган айрим қуръоний лафзларнинг генетик талили амалга 
оширилган. 
Калит сўзлар: тарихий асар, генетик таҳлил, ўзлашма, Қуръони 
Карим, ўзлашмаларнинг мавзу гуруҳлари 
Аннотация. В этой статье представлена тематическая группа слов, 
вошедших в узбекский язык через Коран и генетический анализ некоторых 
коранизмов в исторических трудах Огахи. 
Ключевые слова: исторический труд, генетический анализ, 
заимствование, Коран, тематические группы ассимиляции. 
Abstract. This article presents a thematic group of words that entered the 
Uzbek language through the Koran and genetic analysis of some Koranisms in 
the historical works of Ogahi. 
Key words: historical work, genetic analysis, borrowing, the Koran, 
thematic groups of assimilation. 
Қуръоний лафзлар дунё тилшунослигида энг кўп ўрганилган ва 
ўрганилаётган йўналишлардан биридир. Жаҳон тилшунослигида XIX аср 
охири XX аср бошларидаёқ “Quranism”, рус тилшунослигида “Коранизм” 
атамаси пайдо бўлган. Жаҳон тилшунослари шу даврларданоқ Қуръоний 
сўзларнинг маъноси, уни ўзлаштирган тиллардаги талаффуз вариантларини 
ўргана бошладилар. Ислом дини кириб борган ҳар бир давлатда яшовчи 
миллатлар тилида Қуръоний лафзлар мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда 
тилшуносликнинг ушбу йўналишини дунё тилшунослигида энг кўп 
таҳлилларга, баҳсларга сабаб бўлувчи йўналиш дейиш мумкин. Лекин минг 
афсуски ўзбек тилшунослигида бу йўналишда ҳамон тадқиқотлар олиб 
борилмаяпти. Қуръоний лафзларни тил нуқтаи назаридан таҳлил қилиш 
ўзбек тилшунослигининг энг долзарб масалаларидан бири. Бу йўналишдаги 
изланишлар Қуръони Карим суралари, оятлари маъноларини анчайин 
мукаммал ўрганишга, тўғри талқин қилиш ва тўғри англашга боис бўлиб, 
турли оқимларнинг нотўғри талқин ва тафсирларига берилишнинг олдини 
олади. Айни шу сабабдан биз ишимизнинг ушбу қисмида имкон қадар 
Огаҳий тарихий асарларида учрайдиган Қуръоний лафзларга тўхталиб 
ўтиш ниятидамиз. 
Аввало атама изоҳига тўхталсак: жаҳон тилшунослигида “Quranism” 
ёки “Quraniti” атамаси Қуръони Карим таъсирида маълум тилга кириб 


72 
келган қуръоний сўзларга ёхуд ислом динини қабул қилиб, исломий 
сўзларни ўз нутқида кенг қўллашга нисбатан айтилади. 
Рус тили таъсирида XX асрда ушбу атама ўзбек тилида ҳам маълум 
вақт қўлланган. Бугунги замонавий тилшуносликда ушбу атама деярли 
қўлланмайди, чунки, юқорида таъкидланганидек, бу йўналишда ўзбек 
тилшунослигида деярли тадқиқот олиб борилмайди.
Биз “Қуръонизм” атамасини ўз тадқиқотимизда қўллашни лозим 
кўрмадик. Унинг ўрнига “Қуръоний лафзлар” атамасини қўллашни маъқул 
топдик. Эътиқод масаласи нозик ҳамда алоҳида ёндашувни талаб қилиши 
шубҳасиз, қолаверса, биз ўзбек халқида – аждодларимиз ҳамда 
замондошларимизда ислом дини ва Қуръони Каримга бўлган меҳр-
муҳаббат, ҳурмат, эъзоз чексиз. Имом Бухорий, Имом Термизий, Ал-
Марғононий, Аз-Замахшарийларнинг ислом дини тараққиёти ва ривожига 
қўшган ҳиссасини эслашнинг ўзи кифоя. “Қуръоний лафзлар” атамаси шу 
ва бошқа бир қанча омиллар туфайли маъқул топилди. 
Биз ҳар қандай ўзлашмани қуръоний лафз дея олмаймиз. Ўзлашма 
қуръоний лафз саналиши учун маълум талабларга – мезонларга жавоб 
бериши лозим. Демак, қуйидаги мезонларга жавоб бера оладиган 
ўзлашмаларни биз қуръоний лафз деб атаймиз: 
1) энг аввало, ўзлашма араб тили таъсирида эмас, (айниқса, илмий-
маърифий атамалар) Қуръони Карим таъсирида кириб келган бўлиши 
зарур; 
2) сўз Қуръони Каримнинг бирор ўрнида учраши лозим; 
3) Қуръони Каримда учрайдиган ва ўзбек тили луғат қатламидаги ҳар 
қандай сўзни ҳам қуръоний лафз дейиш нотўғри. Бугунгача барча 
тадқиқотчилар, хусусан, рус тадқиқотчилари Коранизм ёки Ғарб 
тадқиқотчилари Quranism деганда Қуръони Каримда учрайдиган ва маълум 
тилга кириб борган барча сўзларни тушунганлар ва шу йиўналишда 
тадқиқот олиб борганлар. Лекин бу усулда таҳлил қилиш нотўғри 
хулосаларга олиб келиши мумкин. Сўз қуръоний лафз бўлиши учун айнан 
Қуръони Каримда ирода қилинган маънода бирор тилга кириб бориши 
зарур. Чунончи, Қуръони Каримда шиа – гуруҳ, тўда сўзи учрайди. Лекин 
бугун ақидавий мазҳаб маъносидаги шиа сўзини биз қуръоний лафз дея 
олмаймиз. Чунки Қуръони Карим нозил бўлган даврда мусулмонларни шиа 
ва сунний деб фирқага бўлиш, алоҳида мазҳабларга ажратиш бўлмаган. 
Бундан хулоса чиқадики, Қуръони Каримда шиа гуруҳ маъносида 
қўлланган. Бугунги кунда кенг қўлланувчи шиа сўзи эса Қуръони Каримда 
ирода қилинган маънода истифода этилмайди.
4) сўз Қуръони Карим таъсирида туркий тилга (ўзбек тилига) кириб 
келган бўлиши зарур; 
5) ўзлашма Қуръони Каримдан аввалги туркий тил луғат таркибида 
учрамаслиги керак, агар у Қуръони Карим ва ислом дини ёйилмасидан 
аввал араб тилидан туркий тил лексиконига кириб келган бўлса, демак у 
қуръоний лафз эмас, шунчаки арабий ўзлашма ёки муарраб бўлади. Лекин 


73 
бундай тарзда Қуръони Карим ва исломдан аввал араб тилидан туркий 
тилга сўз ўзлашиши нисбатан кам.
6) Қуръони Каримда учрамай, ҳадислар орқали туркий тилларга кириб 
келган сўзлар ҳам қуръоний лафз ҳисобланмайди. 
Демак, Қуръоний лафзлар – бу, қадимги тил даврида сўнгра эски 
туркий тил даврида (ўзбек тилига) Қуръони Карим таъсирида кириб келган 
сўзлардир. Табиийки, уларнинг барчаси ўзлашма. Лекин генетик нуқтаи 
назардан уларнинг барчаси ҳам соф арабий сўз эмас. Айримларининг 
генезиси қадимги араб тилига бориб тақалса, айримлари араб тилига бошқа 
тиллардан ўзлашган. Бундан шундай хулоса чиқадики, Қуръоний 
лафзларнинг айримлари соф арабий сўзлардир, айримлари эса муарраб, 
яъни араб тили орқали ўзбек тилига кириб келган сўзлардир. Улар сўзсиз 
араб тили ва Қуръони Карим орқали ўзбек тилига ўзлашган. Қуръоний 
лафзлар мавзу кўлами жуда кенг. Шу сабабдан уларни мавзуий-семантик 
гуруҳларга бўлиб тадқиқ қилган афзалдир: 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling