Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet113/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Режалаштириш
Корхоналар операцияларни таҳлил қилиш ва хатарларни бошқариш ҳамда назорат жараёнларининг самаралилигини баҳолашда ички аудиторларга суянади. Ички аудиторлар корхона бизнес-операцияларининг умумий кўриниши қандайлигини ҳамда айрим бизнес-функциялар ва уларнинг ўзаро алоқасини яхши тушунишади. Бу эса Ички аудит функциясини тиклаш ишлари режасини ушбу режа тайёрланаётган пайтда баҳолаш учун ниҳоятда қимматли ресурсга айлантиради. Ички аудит функцияси ички бизнес-муҳитни баҳолашда ҳам, ташқи бизнес-муҳитни баҳолашда ҳам ёрдам беришга қодир. Ички аудит томонидан баҳоланиши мумкин бўлган ички омиллар сирасига: бошқарув кадрларининг қўнимсизлиги, ахборот ва назорат тизимларидаги ўзгаришлар, шунингдек, корхона томонидан амалга ошириладиган энг йирик лойиҳалар ва дастурлар киради. Ташқи омиллар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: ташқи бизнес-муҳит ва норматив-ҳуқуқий муҳитдаги ўзгаришлар, бозор шароитлари ва рақобатчиларнинг аҳволида рўй берган ўзгаришлар, халқаро молиявий-иқтисодий вазиятдаги ва технологиялардаги ўзгаришлар. Ички аудиторлар корхона бизнесининг энг муҳим йўналишлари билан боғланган хатарларни аниқлаш ва тиклаш ишлари даврида бажариладиган функциялар ичидаги энг муҳимларини аниқлашда ёрдам беришлари мумкин.
Баҳолаш
Ички аудиторлар таклиф қилинган тиклаш ишлари ва бизнес узлуксизлигини таъминлаш чора-тадбирларига оид режани унинг тузилмаси, тўлиқлиги ва умумий мутаносиблиги жиҳатидан текшираётган пайтда холис иштирокчилар сифатида ўз ҳиссасини қўшиш имкониятига эгадирлар. Аудитор хатарларни ўлчаш жараёнида баҳоланган операциялар ҳақиқатан ҳм ўз аксини топганлигини ва ушбу режа назорат соҳасига тааллуқли етарлича бандлар ва уларнинг ечимларига оид кўрсатмаларни қамраб олганини аниқлаш учун бу режани ўрганиб чиқа оладилар. Бизнес-операциялар ва бизнес-иловалар соҳасида эга бўлган билимларининг мажмуавий тавсифи ички аудиторга бизнеснинг узлуксизлигини таъминлаш чораларига оид режаларни тайёрлаш жараёнида ёрдам бериш имкониятини беради. Бизнеснинг узлуксизлиги режанинг ташкилий жиҳатлари ва комплекслилигини ва режада хатарларни амалий бошқариш ҳамда операцион фаолиятни тиклаш даврида назоратни ушлаб туриш учун тавсия этилаётган ҳаракатларни баҳолаш йўли билан таъминланади.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling