Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Хавфсизлик аудитининг асосий босқичлари


Download 1.71 Mb.
bet110/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Хавфсизлик аудитининг асосий босқичлари
АТ хавфсизлиги аудитига оид ишлар қатор изчил босқичларни ўз ичига олади, бу босқичлар автоматлаштирилган тизимни комплекс АТ-аудитидан ўтказиш босқичларига мос келади. У қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • аудит тадбирларини бошлаш;

  • аудит ахборотларини йиғиш;

  • аудит маълумотларини таҳлил қилиш;

  • тавсияларни ишлаб чиқиш;

  • аудиторлик ҳисоботини тайёрлаш.



Аудит тадбирларини бошлаш босқичида текширув ўтказиш чегаралари аниқланиши лозим. Аудит ўтказиш режаси ва чегаралари аудиторлар, корхона раҳбарияти ва ташкилий бўлинмалар раҳбарлари иштирокида ўтказиладиган ишчи йиғилишида муҳокама қилинади.
Аудит ахборотларини йиғиш босқичи энг мураккаб ва узоқ давом этадиган босқич ҳисобланади. Бу асосан ахборот тизимига доир зарур ҳужжатларнинг йўқлиги ва аудиторнинг корхонадаги кўпгина мансабдор шахслари билан яқиндан ўзаро алоқада бўлиш зарурияти билан боғлиқ.
Аудитор таҳлил учун зарур барча дастлабки маълумотлар мавжуд бўлсагина корхонадаги ахборот хавфсизлиги ҳақида асосли хулосалар чиқариши мумкин. Аудиторлик текширувининг биринчи банди АТ фойдаланувчилари ҳамда АТга хизмат кўрсатувчи бўлинмаларнинг ташкилий тузилмасида тўғрисида маълумотлар олишдан бошланади. АТнинг мақсади ва ишлаш тамойиллари кўпинча мавжуд хавф-хатарлар ва тизимга қўйиладиган хавфсизлик талаблари билан белгиланади. Қолаверса, аудиторга АТ тузилмаси тўғрисида батафсилроқ маълумот керак бўлади. Бу хавфсизлик механизмлари АТнинг ишлаш даражалари ва тузилмавий элементлари бўйича қай тарзда тақсимланганлигини таниқлаб олишга имкон беради.
Аудиторлар томонидан қўлланиладиган маълумотларни таҳлил қилиш усуллари аудит ўтказиш борасида танланган ёндошувлар билан белгиланади, бу ёндошувлар бир-биридан анча фарқ қилиши мумкин.
Биринчи ёндошув энг мураккаби бўлиб, хатарлар таҳлилига асосланади. Хатарларни таҳлил қилиш усулларига таянар экан, аудитор текширилаётган АТ учун ушбу АТнинг хусусиятларини, АТ ишлаётган муҳитни ва ушбу муҳитдаги хавфсизлик учун мавжуд хатарларни кўпроқ эътиборга оладиган индивидуал хавфсизлик талаблари мажмуасини аниқлайди.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling