Ташкилий динамика корхонанинг алоҳида ҳуқуқлари қай тарзда ишлаётгани ва ўзаро муносабатда бўлишини белгилайди. Ташкилий динамика стратегия ва тактика ўртасида оралиқ ўринни эгаллайди. У бир турдаги операциялар корхона ва бизнес-бўлинмалари миқёсида қай тарзда бажарилаётгани ва такомилланаётгани, иш жойларида, бизнес-бўлинмаларда ва бутун корхона миқёсида билим ва тажрибанинг бирлашуви қай тарзда амалга ошаётгани, иш жойлардаги ижрочиларнинг ижодкорлиги айрим операцияларнинг ўзгаришига қай даражада олиб келишини ифода қилади.
Замонавий шароитда корхонада ахборот технологияси ва коммуникацияларининг турли кўринишлари кенг қўлланилмоқда. Бошқарув тартибларининг автоматлашишига, раҳбариятни ахборот билан таъминлашга ва маълумотнинг электрон ташувчиларига ўтишга қаратилган жараёнлар ривожланиб бормоқда.
Ҳамма жойда, айниқса, йирик корхоналарда, бухгалтерия ҳисобини юритиш, технологик ва ишлаб чиқариш жараёнини кузатиб боришга оид махсус компьютер дастурларидан фойдаланиш бунга мисол бўла олади. Бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш бухгалтерлар меҳнатини анча енгиллаштиради, ҳисобнинг ойдин ва равшан бўлишини оширади.
Ишлаб чиқариш ва технологик жараёнларни автоматлаштириш ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифатини оширишга, ресурсларни тежашга ва ишлаб чиқариш хавфсизлигини таъминлашга имкон беради.
Корхона ва хизмат кўрсатувчи банк ўртасидаги ўзаро муносабатлар ҳам “банк-мижоз” банк хизматларидан фойдаланиш воситасида электрон ўзанга ўтмоқда. Корхона банк муассасига келмасдан тўловларни амалга ошириш имкониятига эга.
Корхоналарнинг солиқ идоралари билан ўзаро муносабатлари ҳам, айниқса, солиқ ҳисоботини топшириш борасидаги алоқалари автоматлаштирилган. Энди солиқ ва чорак ҳисоботларини интернет орқали топшириш мумкин.
Ички аудитор ўз фаолияти бошида корхонада фойдаланиладиган турли компьютер дастурларининг хусусиятларини ўрганиши, улардан фойдаланишга оид асосий қоидаларни билиб олиши, дастурий таъминотнинг қонунийлигини текшириши ва тизимнинг узлуксиз ишлай олишини текшириши зарур.
Аудитор олинган билимлардан аудит текширувларини ўтказишда фойдаланади. Хусусиятларини, яъни корхонадаги мавжуд ахборот тизимидан қандай маълумотларни олиш мумкинлиги билса, аудитор ўз мехнатини анча енгиллаштиради ва турли аудиторлик далилларини олиш имкониятини қўлга киритади.
4.2. Корхонани манфаатдор томонларининг ўзаро муносабатлари (акциядорлар умумий йиғилиши, кузатув кенгаши, ижроия органи, ички аудит хизмати, назорат органлари, корхона ишчилари ва ҳ.к.з.)
Корхона манфаатдор томонларининг ўзаро муносабатлари қонун ҳужжатлари ва ички норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади. Амалиётда акциядорлар, умумий йиғилиш ва кузатув кенгашининг корхона фаолияти ҳақида маълумот ва материаллар олишга доир ҳуқуқлари тартибга солинган бўлиб, амалдаги қонунчилик нормалари, масалан, Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлар жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” Қонуни билан бошқарилади.
Назорат органлари тўғрисида ҳам худди шундай дейиш мумкин. Корхона ходимлари маъмурият билан ўзаро муносабатларни йўлга қўйиш масаласини ҳал этиш учун республика норматив ҳужжатлари ва корхонанинг маҳаллий актларидан фойдаланадилар. Ижроия органи ва ички аудит хизмати кузатув кенгашинеинг ўзи ёки акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган ички низомларга мувофиқ кузатув кенгашига бўйсунади ва унга ҳисоб беради.
Ҳар қандай ҳолда ўзаро муносабатлар тартиби, мурожаатларни кўриб чиқиш ва улар бўйича қарорлар қабул қилиш тартиби амалдаги қонунчилик нормалари, корхона ички норматив ҳужжатлари, шунингдек, акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорларига мувофиқ келиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |