Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


-мавзу. Корхонадаги ахборот алмашинуви


Download 1.71 Mb.
bet107/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

4-мавзу. Корхонадаги ахборот алмашинуви
4.1. Ахборот алмашинуви (жараёнлар, ташкилий динамика, компьютерлаштириш, электрон тўловлар тизими).
4.2. Корхонани манфаатдор томонларининг ўзаро муносабатлари (акциядорлар умумий йиғилиши, кузатув кенгаши, ижроия органи, ички аудит хизмати, назорат органлари, корхона ишчилари ва ҳ.к.з.).
4.1. Ахборот алмашинуви (жараёнлар, ташкилий динамика, компьютерлаштириш, электрон тўловлар тизими)
Самарали менежерга хос бўлган хусусиятларни ўрганиш натижалари таҳлил қилинганда иккита хусусият аниқланган – бу мулоқот қилиш ва ахборот билан алмашиш ҳамда ваколатларни топшириш қобилиятидир. Мақсадларга эришиш учун ахборот оқимларини натижалар ҳосил қилишга кўмак берадиган ўзанга йўналтира олиш жуда муҳимдир.
Менежер функцияларининг ҳеч бирисини яхши йўлга қўйилган ахборот алмашинуви тизимисиз самарали бажариб бўлмайди. Масалан, менежер бирон-бир стратегик йўналишни белгилаб ўз жамоасини узоққа олиб боролмайди. Менежер ҳар бир ходимга белгиланган курс йўналишини маълум қилиши ҳамда ким билан ва ким орқали ўз ишини бажариши кераклигини маълум қилиши лозим.
Менежерлар нафақат ахборотни шахсан етказиб билиши, балки ходимлар иш учун фойдали равишда мулоқот қиладиган каналларни аниқ белгилаши зарур. Улар ахборот манбалари ва ўз ҳаракатларида унга таянадиганлар ахборот манбаларининг иштироқи муҳимлигини англаб етишлари учун ахборот оқимлари харакатини таъминлашлари лозим.
Ахборот алмашинувининг энг оддий жараёни олтита элементдан иборат: жўнатувчи, хабар, ахборот алмашиш канали, олувчи, тескари алоқа ва муҳит. Мураккаблашган ахборот алмашиш тизимлари кўплаб жўнатувчилар, хабарлар, каналлар ва олувчилардан иборат бўлиши мумкин, лекин асосий тамойил ўзгаришсиз қолади. Ахборот алмашиш жараёнида ахборотларни узатишда узилишлар содир бўлиши мумкин, чунки хабар ноаниқ ёзилган, ноқулай вақтда жўнатилган бўлиши ёки нотўғри кўринишда етказилиши; олувчи томонидан нотўғри талқин қилиниши ёки унгача умуман етиб келмаслиги мумкин.
Корхона ахборот оқимларининг таҳлили корхона ишининг механизмини тушунишга ёрдам беради. Ахборот алоқалари ва ахборот оқимларини ўрганиш жараёнида ахборот пайдо бўлиши, ахборотнинг ҳаракати ва қайта ишланиши ҳамда корхонадаги ҳужжатлар айланмаси йўналиши ва жадаллиги тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш мумкин. Корхонадаги ахборот оқимлари таҳлилининг мақсади – ахборотнинг такрорланиш, ортиқчалиги ёки етишмовчилигини, унинг тўхтаб қолиши ва кечикиш жойларини аниқлашдир. Ахборот оқимлари таҳлилининг энг тарқалган ва энг амалий усулларидан бири – ахборот оқимлари графигини тузишдир. Ахборот оқимларини батафсил аниқлаштириш иккита даражада амалга оширилиши мумкин:
- бутун корхона даражасида, бунда аниқлаштириш цех (бўлинма) даражасигача амалга оширилади, яъни корхона цехлари ва хизматлари ўртасида ахборот оқими ва ахборотнинг узатилиши,
- цех (бўлинма) даражасида, бунда аниқлаштириш иш ўрнигача амалга оширилади, яъни ахборот бўлинма ва у билан боғлиқ хизматлар ишчилари ўртасида узатилади.
Ягона қоидаларга риоя қилиш ички аудит хизматига ахборот оқимлари таҳлилида иштирок этувчиларнинг ҳаммаси (корхонанинг турли бўлинмалари) билан бир тилда гаплашиш, улар билан битта маълумотлар форматида ишлаш имкониятини беради. Корхона даражасида ахборот оқимлари графикларини алоҳида муаммолар бўйича тузиш мақсадга мувофиқдир. Чунки ахборот оқимлари миқдори жуда катта бўлиб, уларнинг алгоритмини аниқлаш қийин. Айрим бўлинмалар даражасида эса ахборот оқимларининг умумий графигини ҳамма муаммолар бўйича тузиш мумкин, чунки бу ерда оқимлар миқдори унчалик катта эмас. Замонавий шароитда бўлимлар ўртасида турғун алоқаларни ифодалувчи графиклар эмас, балки маълум иш вазифасини бажаришга қаратилган ҳужжатлар оқими кенгроқ тарқалган.
Тегишли ахборот уни қабул қилувчи одамларга ўз мажбуриятларини бажаришга ёрдам берадиган тарзда аниқланиши, йиғилиши ва узатилиши керак. Бу фикр, хусусан, ҳисоботлар раҳбарларга талаб қилинадиган маълумотни ўз ичига олиши ва бу маълумот ўз вақтида етказилиши кераклигини англатади.

  1. ахборот алмашинуви жараёни ташкилий иерархиянинг турли даражаларида ҳам, битта даражасида ҳам узлуксиз бўлиши керак. Барча ходимлар ўзларининг ички назорат тизимидаги ролини англаши ва муҳим ахборотни “юқорига” узатиш учун воситаларга эга бўлиши зарур.

  2. операцион ва молиявий маълумотларни, шунингдек, корхонага нисбатан қўлланилувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига оладиган ҳисоботлар мавжуд бўлиши керак. Бундай ҳисоботлар хабардор қарорларни қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Бундай ҳисоботларни тузиш учун ички ва ташқи ахборот манбалари бўлиши лозим.

  1. кураторлар (юқори мансабдор шахслар) ўз қўл остидаги ходимларни уларнинг мажбуриятлари ва вазифалари ҳақида хабардор қилиши зарур; ўз навбатида, оддий ходимлар яширин муаммолар тўғрисида менежерларни хабардор қилиш имкониятига эга бўлиши зарур.

  2. ахборот корхона ташқарисидаги манфаатдор томонларига, масалан сотувчиларга (етказиб берувчиларга) етказилиши, шунингдек, ташқи манбалардан олиниши мумкин бўлиши керак.

  3. ички назорат тизимлари ахборотларни, зарурият туғилганида, бошқарувнинг энг юқори даражаларига узатишни таъминлаши керак.




Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling