Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet103/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Бошқариш меъёри – бу бир нафар менежер самарали бошқариши мумкин бўлган ходимлар сонининг юқори меъёридир. Классик нуқтаи назарга мувофиқ бу 5-6 кишини ташкил қилади. Замонавий ёндошув шундан иборатки, қўл остидаги ходимлар сони бир қатор омиллардан келиб чиққан ҳолда аниқланиши керак, булар ичида: менежер (юқори мансабдор шахс)нинг тайёргарлик даражаси, унинг қобилияти, қўл остидаги ходимлар иши устидан назорат қилишга вақтнинг мавжудлиги, оддий ходимларнинг назорат даражаси камроқ бўлган ишга қизиқиши, ходимларнинг ўз ишига фидойилиги, уларнинг тайёргарлик даражаси, меҳнатга бўлган умумий муносабати. Бундан ташқари, иш мазмуни ва корхонадаги умумий иқлим ҳам битта менежер бошқаруви остида ишлаши мумкин бўлган ходимларнинг оптимал сонига таъсир кўрсатади.
Бошқариш меъёри корхонадаги мавжуд бошқарув поғоналари сонига таъсир қилади. Бошқариш меъёри кам бўлган корхонага самарали ишлаётган корхонани мисол қилиб келтириш мумкин, чунки унда ҳар бир менежерга камроқ ходимлар тўғри келади. Бундай корхонада ходимларнинг юқорироқ мансабга кўтарилиши учун кўпроқ имконият мавжуд, чунки унда бошқарув иерархияси даражалари кўпроқ. Лекин бундай корхонада бошқарув даражаларининг сони кўп бўлгани учун ахборот алмашинуви секинроқ рўй беради. Агар корхона юқорироқ бошқариш меъёрига эга бўлса, унда бошқарув иерархия даражалари камроқ бўлиб бундай корхона горизонтал бошқарув мавжуд бўлган корхоналар қаторига киради. Бундай бошқарув тизимини ташкил қилиш корхона бевосита қатъий назорат талаб қилинмайдиган ишларни бажарганда ўринлидир. Чунки уларда оддий ходимлар топширилган вазифаларни қатъий назорат ўрнатилмаганда нотўғри бажариши хатари катта эмас.



Савол 22. Қуйида келтирилган омилларнинг қайси бири менежернинг бошқариш меъёрига энг кам даражада таъсир қила олади?

  1. раҳбар ва қўл остидаги ходимлар ўртасида мулоқот такрорланиш тезлиги;

  2. менежернинг ўз қўл остидаги ходимларга ваколатлар юклаш истаги;

  3. менежернинг профессионал тайёрлик даражаси ва шахслараро мулоқот кўникмалари;

  4. корхонадаги ходимлар сони.





Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling