Тузилма ва стратегия
Корхона танлайдиган органик тузилма корхона асосий стратегиясининг функцияси ҳисобланади. Агар корхонанинг асосий стратегияси инновациялар ва янги маҳсулотлар яратишдан иборат бўлса, бу стратегияга кўпроқ органик тузилма мос келади.
Агар стратегия харажатларни минималлаштиришга қаратилган бўлса, бу стратегия учун механистик тузилма тури кўпроқ даражада мос бўлади.
Агар корхона стратегияси бошқа ишлаб чиқарувчиларга ўхшашга (бошқача айтганда, имитация қилишга) қаратилган бўлса ва у бозорларга шаклланиб бўлганидан кейин чиқишни режалаштирган бўлса, бундай корхона учун органик ва механистик тузилмалар бирикмаси энг яхши вариант бўлиб хизмат қилади.
Корхона тузилмаси шунингдек қуйидагиларга боғлиқ бўлади:
корхонанинг ҳажми: корхона катта ёки кичиклиги ва корхонадаги ташкилий тузилма ўртасида бевосита боғлиқлик бўлмаса-да, жараёнлар ва тартибларни расмийлатириш зарурияти катта бўлгани боис йирик корхоналарда механистик тузилма туридан фойдаланиш тенденцияси мавжуд;
технологиялар: органик муҳит расмийлаштириш даражаси пастроқ бўлган ностандарт технологиялар шароитида яхшироқ ишлайди;
атрофдаги муҳит: умуман олганда, атрофдаги муҳит қанчалик барқарор бўлса, корхона тузилмаси шунча механистик бўлади. Механистик тузилма ўсиш имконияти кам бўлган корхонага кўпроқ мос келади. Органик бизнес-муҳитлар кўпроқ ривожланувчанлиги ва мураккаблиги билан тавсифланади. Бундай бизнес-муҳитлар корхонадан мослашувчанлик ва тез кўникиш қобилиятини талаб қилади, буни эса айнан органик тузилма таъминлай олади.
Корхонанинг таркибий қисмлари
Генри Минцбергнинг (Henry Mintzberg) ҳар қандай корхона бешта таркибий қисмдан иборат, дея таъкидлайди. Ушбу бешта таркибий қисмнинг қайси бири устун бўлишига қараб ташкилий тузилмаларнинг бешта тегишли турини (вариантини) ажратадилар.
Қуйидагиларни ушбу бешта таркибий қисм сифатида кўрсатиш мумкин:
Операцион ўзак
|
Асосий ишлаб чиқариш вазифаларини бажарувчи ёлланма ходимлар
|
Стратегик чўққи
|
Топ-менежерлар
|
Ўрта бўғин
|
Стратегик чўққини операцион ўзак билан боғлайдиган менежерлар
|
Технологик тузилма
|
Корхонада маълум бир стандартлаштириш даражасини таъминлайдиган таҳлилчилар
|
Ёрдамчи ходимлар
|
Кўмакчи ишлар ва хизматларни бажариш
|
Do'stlaringiz bilan baham: |