Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet97/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Горизонтал дифференциация: бу атама маълум бир ишларни бажариш учун махсус билим ва кўникмалар қай даражада талаб қилинишини англатади. Бизнеснинг ишлашини таъминлаш учун қанча кўп кўникма ва кўп ҳамда чуқур билим талаб қилинса, ташкилий тузилма шунча мураккаб ҳисобланади. Бундай корхоналар “саёз” деб аталади, чунки унинг доирасида кўплаб хилма-хил кўникмалар мавжуд бўлади, лекин улар орасида иерархияга асосланган дифференциация амалда бўлмайди.

  • Худудий (географик) дифференциация: бу атама корхона доирасида амалга ошириладиган фаолият турларининг географик тақсимоти даражасини англатади.



    Расмийлаштириш
    Бу атама бажарилиши талаб этилган ишларни стандартлаштириш даражаси ва тартиб ҳамда топшириқларнинг аниқлигини англатади. Корхонада расмиятчилик қанча кам бўлса унда оддий ишчилар томонидан қарорлар қабул қилиниши учун имконият шунча кўп бўлади. Корпоратив маданиятнинг юқори даражада ривожланганлиги ҳамма корпоратив стандартларнинг расмий ифодаланиши заруриятини камайтиради, чунки уларнинг оммалашуви ва мониторинги табиий йўл билан корпоратив маданиятнинг ажралмас қисми сифатида юз беради.
    Марказлаштириш
    Бу анча кенг тушунча, ҳолбуки, бу тушунча доирасида марказлаштириш (ва марказлаштиришдан чиқариш тарафдорлари ўртасида баҳслар бўлиб туради. Марказлаштириш корхонада қарор қабул қилиш эркинлиги ва ваколатларнинг бир жойда жамланганлиги ёки кўпгина жойлар, бўлинмалар ва айрим ходимлар ўртасида қай даражада тақсимланганлигини кўрсатади.
    Кўриб чиқилаётган жараёнлар борасидаги замонавий қарашлар тузилма турлари (марказлашган ёки марказлашишдан чиқарилган)нинг ҳеч бири ўзича яхши ёки ёмон бўла олмайди, деган нуқтаи назардан иборат. Корхона ўзининг эҳтиёжлари ва мақсадларига кўпроқ мос келадиган тузилма турини танлаши керак.
    Замонавий қарашларга мувофиқ ташкилий тузилманинг марказлашув даражаси ҳар бир корхона учун ўзига хос бўлган омилларга боғлиқ:
    тегишли маълумот зарур миқдорда қарор қабул қилувчи шахслар ихтиёрида бўлиши керак. Бу шундай маълумот корхона бош идорасида жамлашган бўлса унда бу корхона марказлашув билан шуғулланмаслиги кераклигини англатади;

    • қарорларни қабул қилишни марказлаштиришдан чиқариш жойларда зарур кўникмаларга эга ва қарор қабул қилишга қодир одамлар мавжуд бўлгандагина амалга ошиши мумкин;

    • қарорлар ўз вақтида қабул қилиниши керак. Кўп ҳолларда жойларда қарорларни ўз вақтида қабул қилиш учун кўпроқ имконият мавжуд бўлади;

    • агар корхона катта ҳажмда ўзаро боғлиқ операцияларнинг бажарадиган бўлса, корхонанинг турли ҳудудларда жойлашган бўлинмалари ўртасида бажариладиган ишлар мувофиқлашувини сақлаб туриш учун талаб қилинадиган даражадан паст бўлмаган даражада марказлаштиришдан чиқаришга ўтиш мумкин;


    • Download 1.71 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   159




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling