Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси
Download 1.71 Mb.
|
Ички аудит Дарслик узб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Механистик тузилма
- Органик тузилма
Ваколатларни топшириш
Марказлаштиришдан чиқариш жараёнининг асосий жихатларидан бири ваколатларни бириктириш (топшириш)дир. Бу корхонадаги умумий марказлаштиришдан чиқариш жараёнининг бир қисми бўлишига қарамай, ваколатларни топшириш корхона ёки алоҳида бўлинма доирасида ҳам юз бериши мумкин. Ваколатларни топшириш – бу бошқаришни “юқоридан пастга”, яъни бир ходимдан бошқа, унга бўйсунадиган ходимга топшириш жараёнидир. Ваколатларни топшириш оддий ходимларга ўз кучига ишониш ва ташаббускорлик фазилатларини ривожлантиришга, айниқса бу жараён маълум бир “ҳимоя механизмлари”га эга бўлганда ва назорат тадбирларига мувофиқ амалга оширилганда ёрдам беради. Ваколатларни топшириш оддий ходимнинг менежерга айланиш жараёнининг бир қисмидир. Ваколатларни топшириш муваффақиятли кечиши учун қуйидаги талаблар бажарилиши керак: зарур кўникмалар бўлиши; иш натижаларини баҳолаш имкониятини берадиган тескари алоқа тизими мавжуд бўлиши; ўз қўл остидаги ходимларнинг қобилиятига ишонч бўлиши; ваколатларни топшириш зарурлигини тан олиш; хатарларни қабул қилишга тайёрлик; ўз қўл остидаги ходимларга ўргатиш истаги. Корхона тузилмаси ёки механистик ё органик бўлиши мумкин – бу мумкин бўлган барча ташкилий тузилмалар спектрининг иккита томонидир. Механистик тузилма шароитга тез мослаша олмайдиган, майда-чуйда деталларгача ишлаб чиқилган, қатъий назорат, чуқур меҳнат тақсимоти ва жараёнларнинг юқори даражада расмийлаштирилганлиги билан ажралиб турадиган тузилмадир. Тузилманинг бу тури кўпроқ оммавий ишлаб чиқариш шароити учун, шунингдек, операцияларнинг самарадорлиги хавф остида қолиш эҳтимоли борасида жиддий хавф юзага келганда қўлланилгани маъқул. Органик тузилма учун эса, аксинча, мураккаблик даражаси паст, жараёнларнинг расмийлашуви яққол кўринмаган, оддий ходимларнинг бошқарув ишида ва қарорлар қабул қилиш жараёнида фаол иштирок этиши билан тавсифланади. Органик тузилмалар ўзининг мослашувчанлиги ва ўзгаришларга тез кўникиши билан ажралиб туради. Умуман олганда, улар тез ўзгарувчан ва мураккаб бизнес муҳитида афзалликларга эга. Органик тузилма кўпроқ янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёнига мос келади.
Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling