Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet118/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Активлар
Активлар – корхона томонидан ўтган даврлар давомида олинган ва корхона томонидан назорат қилинувчи ресурслар бўлиб, компания улардан келгусида иқтисодий манфааат келишини кутади. Активлар учта муҳим тавсифга эга:
- ўзида бўлғуси иқтисодий манфаатларни сақлайди – пул маблағлари оқими ёки унинг эквивалентига бевосита ёки билвосита киритиладиган салоҳият;

  • корхонанинг ушбу бўлғуси манфаатларни назорат қилиш қобилияти мавжуд;

  • аввалги битимлар ёки бошқа ҳодисаларнинг натижаси ҳисобланади.

Актив қуйидаги ҳолларда қисқа муддатли деб тасниф қилиниши лозим:
(I) актив сотиш ёки сотиш учун ушлаб туриш ё компаниянинг мўътадил операцион цикли шароитларида фойдаланишга мўлжалланади; ёки
(II) актив асосан тижорат мақсадларида ёки қисқа муддат мобайнида ушлаб турилади ва ҳисобот санасидан бошлаб 12 ой ичида реализация қилиш мўлжалланади;
(III) актив фойдаланиши чекланмайдиган пул маблағлари ёки уларнинг эквиваленти кўринишидаги актив ҳисобланади.
Бошқа барча активлар узоқ муддатли деб тасниф қилиниши лозим.


Мажбуриятлар
Мажбуриятлар – корхонанинг ўтган даврлардаги ҳодисалар натижасида юзага келган қарзи бўлиб, уларни қайтариш иқтисодий манфаатни ўз ичига олувчи ресурсларнинг корхонадан оқиб кетишига олиб келади. Мажбурият учта муҳим тавсифга эга:

  • мавжуд (лекин бўлғуси эмас) активларнинг чиқиб кетиши ёки хизматлар тақдим этилиши билан ҳақ тўланишини ортидан эргаштириб келадиган мажбуриятни ўзида мужассам қилади;

  • мажбуриятларнинг бажарилиши корхона учун мажбурий ва деярли муқаррар ҳисобланади:

  • аввалги битимлар ёки ўтган ҳодисаларнинг натижасидир.

Мажбурият қуйидаги ҳолларда қисқа муддатли деб тасниф қилиниши лозим:


(I) у компаниянинг мўътадил операцион цикли шароитида қайтарилиши назарда тутилади; ёки
(II) у ҳисобот санасидан бошлаб 12 ой ичида қайтарилиши лозим.
Бошқа барча мажбуриятлар узоқ муддатли деб тасниф қилиниши лозим.
Молиявий ҳисоботда активлар ва мажбуриятларнинг ўзаро бир бирини қоплашига йўл қўйиб бўлмайди. Актив ва пассивни ўз моҳияти ва мақсади бор.
Шахсий (ўз) капитали. Ўз капитали – корхона активларининг барча мажбуриятлар чегириб ташлангандан кейинги қолган қисмидир, яъни ўз капитали – бу мулк эгасининг корхонадаги эгалик улушидир. У қолдиқ улуши ҳисобланади, чунки корхона активларидан мажбуриятлар чегириб ташлангандан кейинги қолган сумма ҳисобланади. Ўз капитали акциядорлик (киритилган) капитали ва тақсимланмаган фойдани ўз ичига олади.
Қарор қабул қилаётган фойдаланувчиларга ёрдам тариқасида баланс моддалари умумий тавсифларига кўра гуруҳланган. Бундай ажратиш баланснинг ҳар бир элементининг номланиши: активлар, мажбуриятлар ва ўз капиталига мос келади. Ҳар бир элементнинг номланиши остида тегишли моддалар берилади.
Баланс “2012 йил 31 декабрь ҳолатига” каби аниқ бир сана билан белгиланиши лозим. Бунинг аксича, Фойдалар ва зарарлар ҳақидаги ҳисоботга аниқ бир вақт даврини акс эттириш мақсадида сана қўйилади, масалан, “2012 йил 31 декабрда тугалланадиган йилда”.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling