Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси
Фойдалар ва зарарлар ҳақида ҳисобот топширишнинг икки усули
Download 1.71 Mb.
|
Ички аудит Дарслик узб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Харажатлар тавсифи усули
- Харажатлар функциялари усули (“сотувлар таннархи”)
- Асосий воситалар
Фойдалар ва зарарлар ҳақида ҳисобот топширишнинг икки усули
Даромадлар ва харажатларни таҳлил қилишда иккита ёндошув мавжуд: харажат элементлари бўйича. харажатлар функциялари бўйича (сотувлар таннархи). Харажатлар тавсифи усули Харажатлар фойдалар ва зарарлар ҳақидаги ҳисоботда ўзларининг тавсифига мувофиқ бирлаштирилади (масалан, амортизация, материаллар хариди, транспорт харажатлари, иш ҳақи ва бошқалар), ва корхона ичида турли функционал йўналишлар бўйича қайта тақсимланмайди. Бу усулни кўпгина кичик, операцион харажатларни функционал ажратишларга кўра тақсимлаш талаб этилмайдиган корхоналарда қўллаш осон. Харажатлар функциялари усули (“сотувлар таннархи”) Бу усул харажатларни уларнинг функцияларига қараб сотувлар таннархининг бир қисми, тақсимлаш ёки маъмурий фаолият қисмига ажратади. Бу фойдаланувчиларга харажатларни тавсифига қараб хилларга ажратишдан кўра ўринлироқ ахборот беради, лекин харажатларни функцияларга қараб тақсимлаш баҳсли иш бўлиши ва сезиларли даражада холис бўлмаслиги мумкин. Маълумот учун: корхоналаримиз томонидан тузилаётган “Молиявий фаолият ҳақида ҳисобот” харажатлар функцияси усулига мувофиқ қурилган. Фойдалар ва зарарлар ҳақида ҳисобот маълум бир вақт ичида тан олинган барча даромадлар, фойдалар, харажатлар ва зарарларни ўз ичига олади. Асосий воситалар. Таърифлар. Асосий воситаларнинг белгилари. Асосий воситаларнинг дастлабки баҳоси. Асосий воситаларнинг сотиб олиниши. Ўз кучлари билан бунёд этилган асосий воситалар. Эскиришни ҳисоблаш усуллари. Кейинги чиқимлар. Асосий воситаларнинг кейинги баҳолаш. Асосий воситаларнинг ҳисобдан чиқиб кетиши. Асосий воситалар ҳақидаги ахборотларнинг очилиши. Асосий воситалар – моддий активлар бўлиб, улар: (а) корхона томонидан товарлар ёки хизматлар ишлаб чиқариш ё етказиб бериш, бошқа корхоналарга ижара бериш ёхуд маъмурий мақсадларда фойдаланилади ва (б) битта даврдан ортиқ вақт мобайнида фойдаланишни назарда тутади. Баланс қиймати – активнинг таннархи бўлиб, бухгалтерия балансида актив мана шу сумма бўйича (ёки бошқа мақбул асосда, масалан, адолатли қиймат) тўпланиб қолган эскириш ёки фойдалиликнинг камайиши боис тўпланиб қолган зарар чиқариб ташланган ҳолда кўрсатилади. Таннарх – актив учун тўланган пул маблағлари суммаси ёки уларнинг эквиваленти ёки актив сотиб олинаётганда ёки бунёд этилаётганда берилган бошқа товоннинг адолатли қиймати. Чиқиб кетиш қиймати – активнинг чиқиб кетиши билан тўғридан-тўғри боғланган қўшимча чиқимлар бўлиб, уларга молиялаштириш харажатлари ёки тегишли солиқ таъсири киритилмайди. Эскирувчи қиймат – активнинг таннархи ёки таннарх ўрнига ўтадиган, тугатиш қиймати чегириб ташланган сумма. Эскириш – активнинг эскираётган қийматини унинг иқтисодий умри давомида тизимли равишда ва оқилона тақсимланиши. Алмашув – корхоналар ўртасида активлар ёки хизматларни сотиб олиш ё бошқа активларни, хизматларни ёхуд бошқа мажбуриятларни топшириш орқали мажбуриятларни қондириш билан ифодаланувчи ўзаро етказиш, алмашишдир. Адолатли қиймат – бу бир-биридан мустақил, яхши хабардор ва иккала томон худди шундай операция ўтказиш истагидаги бўлганда операциялар ўтказиш пайтида активга алмаштириш мумкин бўлган сумма. Фойдалиликни йўқотишдан кўрилган зарар – бу активнинг баланс қиймати активнинг кутилаётган товон суммасидан ошиб кетишидир. Активнинг кутилаётган товон суммаси – актив реализацияси соф қиймати ва ундан фойдаланиш қийматининг катта қисмидир. Соф реализация қиймати – манфаатдор ва мустақил томонлар ўртасидаги битимда активлар реализациясидан олиш мумкин бўлган сумма бўлиб, ундан активнинг чиқиб кетиш харажатлари чегириб ташланади. Ўзаро боғлиқ бўлмаган топшириш – активлар ёки хизматларнинг битта йўналишда топширилиши бўлиб, бунда активлар ё хизматлар корхонадан унинг эгаларига ёхуд бошқа корхонадан мазкур корхонага топширилади. Пуллик бўлмаган операциялар – алмашув ёки ўзаро бўлмаган топшириш бўлиб, унда ёки пул активларининг кичик суммаси ё мажбуриятлар қатнашади, ёхуд умуман қатнашмайди. Активдан фойдаланиш қадри (активдан фойдаланиш қиймати) – баҳоланган бўлғуси пул оқимларининг ҳақиқий қиймати бўлиб, ушбу пул оқимлари активдан узлуксиз фойдаланиш ёки унинг фойдали ишлатилиш муддатининг охирига келиб тугатилиши натижасида олиниши кутилади. Кўчмас мулк, қурилмалар ва ускуналар – тахмин қилинаётган фойдали хизмат муддати бир йилдан ортиқ бўлган моддий активлар бўлиб, улар товар ёки хизмат ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш, бошқа корхоналарга ижарага бериш ёки маъмурий мақсадларда ишлатиш учун сотиб олинади. Улар кўпинча асосий воситалар деб ҳам аталади. Тугатилиш қиймати – активнинг фойдали хизмат муддати тугагандан кейин узил-кесил чиқиб кетишидан кутилаётган соф сумма бўлиб, ундан активнинг чиқиб кетиш харажатлари чегириб ташланади. Фойдали хизмат муддати – активнинг корхона томонидан фойдаланилиши кутилаётган давр. Фойдали хизмат муддати ёки активдан фойдаланиш кутилаётган вақт даври билан ёки корхона активдан фойдаланишдан олишни тахмин қилаётган ишлаб чиқарилган бирликлар миқдори билан ўлчанади. Асосий воситаларга нисбатан тўртта муҳим масала мавжуд: Активлар дастлаб сотиб олинаётганда уларнинг балансда қайд этилувчи суммаси. Актив қийматини бўлғуси даврларга тақсимланиши керак бўлган эскириш ставкаси. Активлар сотиб олингандан кейин улар қийматининг ўзгариши, шу жумладан, қийматини ошиши, қийматини пасайиши оқибатида юз бериши мумкин бўлган камайиш счётларда қандай акс этиши лозим? Активларнинг кейинчалик балансдан чиқиб кетишини қайд этиш. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling