Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Қимматли қоғозларга алмаштириб олинган асосий воситалар


Download 1.71 Mb.
bet122/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Қимматли қоғозларга алмаштириб олинган асосий воситалар. Акциялар асосий воситалар сотиб олиш мақсадида чиқарилган бўлса, акциялар ҳисобига олинган активлар активнинг адолатли қиймати бўйича, ёки чиқарилган акцияларнинг адолатли қиймати бўйича (икковидан қайси бири холис ва тўғрилигига қараб) акс эттирилади.
Ўзаро тенг бўлмаган топшириш (ҳадя сифатида олинган асосий воситалар). Шундай ҳоллар бўладики, давлат бошқаруви органлари у ёки бу туманда ишлаб чиқаришнинг жойлашувини рағбатлантириш сифатида бирон-бир корхонага асосий воситаларни ҳадя сифатида топширадилар. Маҳаллий органлар шу билан туманда солиқ базасини яхшилаш ва аҳоли бандлигини оширишни умид қиладилар. Баъзи ҳолларда асосий воситалар корхонага маълум бир шартлар, масалан, белгиланган муддат ичида маълум бир миқдордаги одамларни ишга қабул қилиш шарти асосида ҳадя қилинади.
Баъзан асосий воситаларни акциядорлар корхонага молиявий қийинчиликлар даврида ёрдам сифатида ҳадя қиладилар.
Асосий воситаларнинг ҳадя қилиниши – бу ўзаро бир бирига топшириш, алмаштириш эмас, балки ресурсларни битта йўналишда топширилишидир. Бир томонлама топшириш натижасида олинган, пулга чақилмаган (номонетар) актив эксперт йўли билан ёки топшириш ҳужжатлари асосида аниқланган адолатли қиймат бўйича баҳоланади ва балансга қабул қилинади.
Активлар ва ўз капитали счётлари ҳадя сифатида активнинг адолатли қийматини тўғри баҳолаш асосида кўпайиши лозим (агар топшириш пайтида бошқа бирон-бир шартлар қўйилмаган бўлса). Агар активлар бирон-бир шартлар билан топширилаётган бўлса, мазкур бажарилган шартларнинг қиймати капитал қийматидан чегириб ташланиши зарур.
Ўз капитали счётининг кўпайишига ҳадя этилган актив сабаб ҳисобланади ва актив суммаси корхона капиталини оширади. Ҳадяга олинган активлар соф фойдага таъсир кўрсатмайди, чунки корхона бу ресурсларни ишлаб топган эмас. Актив суммаси фойда солиғи базасига киритилиши мумкин. Шу билан биргаликда корхонанинг бўлғуси даромади ушбу ресурслардан фойдаланиш натижасида кўпайиши мумкин.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling