Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси
Ҳукумат субсидиялари кўринишида олинган асосий воситалар
Download 1.71 Mb.
|
Ички аудит Дарслик узб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хўжалик усули билан бунёд этилган асосий воситалар.
- Эскиришни ҳисоблаш усуллари .
Ҳукумат субсидиялари кўринишида олинган асосий воситалар.
Ҳукумат субсидиялари – бу ҳукуматнинг корхонага ресурслар топшириш кўринишидаги ёрдами бўлиб, у корхонанинг операцион фаолияти билан боғлиқ маълум бир шартларга ўтмишда ёки келажакда риоя қилиш эвазига берилади. Ҳукумат субсидияларига ҳукумат ёрдамининг асосли равишда баҳолана олмайдиган шакллари, шунингдек, корхонанинг одатдаги савдо операцияларидан фарқ қилмайдиган операциялар кирмайди. Агар ҳукумат қўйган шартлар бажарилмаётган бўлса, корхонадан олинган активнинг қийматини қоплаб беришни талаб қилишлари мумкин. Даромад нуқтаи назаридан ёндошиш учун ҳукумат субсидияларининг тегишли харажатлар билан таққосланиши учун зарур бўлган даврлар мобайнида мунтазам ва тўғри асосда даромад сифатида тан олиниши муҳимдир. Агар субсидияларни ҳисоб даврлари бўйича тақсимлаш учун субсидия олинган базадан бошқа база мавжуд бўлмаса, ҳукумат субсидияларининг олиниш пайтида даромад сифатида тан олиниши мақбул ҳисобланади. Субсидия шартларини таҳлили орқали қандай бухгалтерия тадбирини қўллаш кераклигини билиш мумкин: жорий харажатлар ёки даромадларга кирувчи субсидия даврнинг соф фойдасини аниқлашда ҳисобга олиниши лозим. бўлғуси даврларга тегишли субсидия кечиктирилиши ва у билан боғлиқ харажатлар эса улар юзага келадиган даврга киритилиши лозим. асосий воситаларни сотиб олишга йўналтирилган субсидия: - ёки эскиришни ҳисобдан чиқарган ҳолда (активнинг соф қийматидан) асосий воситанинг бошланғич қийматидан чегириб ташланиши; - ёки уни кечиктириш ва эскираётган асосий воситаларга эскириш ҳисобланадиган қоидалар бўйича амортизация қилиш керак. Кўрсатиб ўтилган ҳар бир қоидалардан фойдаланиш натижаси корхона даромадига бир хилда таъсир кўрсатади. Фарқ бухгалтерия балансида кўринади: кечиктириш усулидан фойдаланганда асосий воситаларнинг ялпи қиймати соф қиймат усулидан фарқли ўлароқ, амортизация қилинмаган субсидиядан ташкил топган товон суммасига камайтирилган ҳолда акс эттирилади. Соф қиймат усули эса узоқ муддатли активнинг соф қийматини ифодалайди. Иккала усул ҳам мақбул усулдир. Хўжалик усули билан бунёд этилган асосий воситалар. Корхонанинг ўзи бунёд этган асосий воситаларнинг қиймати активлар сотиб олинганда қўлланилувчи принциплар асосида белгиланади. Агар корхона ўз фаолияти давомида сотиш учун шунга ўхшаш активларни яратса, бундай активнинг сотиш қиймати уни ишлаб чиқариш қийматига тенг бўлади. Шу тариқа, мана шундай асосий воситаларнинг қийматини ҳисоб-китоб қилишда ҳар қандай ички фойда истисно қилинади. Активни ишлаб чиқаришда норма асосида сарфланган ресурслардан ташқари бирон бир хомашё, меҳнат ва бошқа ресурслар сарфи активнинг таннархига киритилмайди. Хўжалик услубида бунёд этилган активларнинг ҳақиқий қиймати адолатли бозор қиймати билан доим ҳам мос келмайди. Активларни баҳолашга услубларига мувофиқ, активнинг адолатли бозор қиймати унинг максимал баҳоси ҳисобланади. Агар қурилишнинг умумий қиймати (қурилиш давридаги устама харажатлар ва фоизларни ҳам қўшганда) тенг қувват ва сифатдаги шунга ўхшаш активнинг бозор қийматидан ошса, ўртадаги фарқ зарар сифатида эътироф этилади. Мазкур шартнинг бажарилмаслиги консерватизм принципини бузишдан ташқари, келажакда манфаат келтирмайди. Агар хўжалик услуби билан бунёд этилган активнинг қиймати шунга ўхшаш активнинг бозор қийматидан паст бўлса, пайдо бўлган активни суммаси қурилишнинг умумий қиймати бўйича акс этади. Бу ҳолда баҳолаш учун бозор қийматидан фойдаланиш қурилишдан фойда пайдо бўлишига олиб келади. Консерватизм принципи бу вазиятда даромадни тан олишга изн бермайди. Актив таннархларнинг энг пасти ва бозор қиймати бўйича ҳисобга олиниши керак. Асосий воситаларнинг хўжалик усулида бунёд этилиши муносабати билан устама харажатларга боғлиқ саволлар тез-тез пайдо бўлади. Ишчи кучи, материаллар харажатлари ва ўзгарувчан устама харажатлар каби барча бевосита харажатларни капиталлаштириш бухгалтерия оламида аллақачон тадқиқ этилган ва кўпчиликка маълум масала ҳисобланади. Мунтазам устама харажатларни ҳисобга олиш бўйича тегишли ёндошув йўқ. Мунтазам устама харажатларни ҳисобга олишда иккита муқобил ёндошув мавжуд: Мунтазам устама харажатларни адолатли улуш бўйича (масалан, заҳиралар учун мўлжалланган тақсимлаш базасидан фойдаланиб) актив қийматига тақсимлаш; Асосий воситалар счётларига мунтазам устама харажатларнинг фақат тенглаштириладиган ўсиб борувчи суммаларини тақсимлаш. Қурилиш бўйича тўпланган харажатлар одатда “Тугалланмаган қурилиш” счётида акс этади. Қурилиш тугалланмагунча актив асосий восита сифатида ҳисобга олинмайди, чунки у ҳали иш ҳолатида эмас. Қурилиш тугаб, актив ишга туширилиши билан асосий воситалар счётига ўтказилади ва унга эскириш ҳисоблай бошланади. Эскиришни ҳисоблаш усуллари. Бухгалтерия принципларининг энг муҳим ва асосийларидан бири – мувофиқлик принципига мувофиқ, асосий воситаларнинг таннархига эскиришни ҳисоблаш йўли билан корхона ушбу асосий воситалардан фойдаланишдан манфаат оладиган даврларга тақсимланади. Эскиришни ҳисоблашнинг қайси усули танланишидан қатъий назар, активнинг қиймати унинг фойдали хизмат муддати давомида мунтазам ва оқилона равишда (унинг тугатиш қиймати чегириб ташланган ҳолда) тақсимланишига олиб келиши зарур. Фойдали хизмат муддатини белгилашда технологик ўзгаришлар, сифатнинг мўътадил ёмонлашиши, жисман ҳақиқий фойдаланилганлиги, активдан фойдаланиш усулига жорий қилинган юридик ва бошқа чеклашлар каби кўплаб омиллар эътиборга олиниши лозим. Эскиришни ҳисоблаш усули вақт функцияси (масалан, технологик ўзгаришлар, сифатнинг мўътадил ёмонлашиши) ёки жисман ҳақиқий фойдаланганлик функцияси сифатида аниқланади. Эскиришни ҳисоблаш ҳисоби чиқимларни тақсимлаш стратегиясини назарда тутгани учун, у амортизация қилинувчи активнинг қадри ўзгаришини акс эттирган бўлиши шарт эмас. Шу тариқа, барча моддий асосий воситаларга эскириш ҳисобланиши шарт, ҳатто уларнинг номинал ёки реал нархи ошса ҳам (баъзан, айниқса, умумий инфляция даврларида содир бўлганидек). Бир нечта таркибий қисмлардан ташкил топган бинолар каби мураккаб активлар турлича фойдали хизмат муддатига эга бўлиши мумкин. Шунинг учун турлича ўхшаш счётларда ҳисобга олиниши ҳамда ҳар бир таркибий қисмга эскиришни ҳисоблаш усули алоҳида белгиланиши керак. Бир маромда ҳисоблаш усули. Эскириш харажатлари активнинг хизмат қилиш муддати давомида бир маромда тақсимлаб борилади. Эскиришни жадаллашган ҳолда ҳисоблаш усули. Асосий восита фойдаланишнинг дастлабки йилларида корхонага кўпроқ фойда келтиради, кейинги йилларда эса келтирадиган фойдаси камаяди. Демак, эскириш харажатлари активнинг фойдали хизмат муддатини дастлабки йилларида кўпроқ, кейинги йилларида камроқ бўлиши лозим. (а) Йиллар суммаси усули. Бу усул бирон-бир объектнинг хизмат муддати йилларини сумма билан аниқлайди. Бунда ҳисоб-китоб коэффициентида хизмат муддати йиллари суммаси махраж ҳисобланади. Ушбу коэффициентнинг суратида объектнинг хизмат муддати охиригача қолган йиллар сони туради (тескари тартибда). Масалан, юк машинасининг тахмин қилинаётган фойдали хизмат муддати 5 йил. Таннарх - 10.000, тугатиш қиймати - 1.000. Сонлар суммаси, яъни эксплуатация йиллари сони 15 (кумулятив сон): 1 + 2 + 3 + 4 + 5 = 15 Кумулятив сонни топиш учун формула: n х (n+1)/2 Кейин ҳар бир дробни 9.000 (10.000 -1.000) га тенг бўлган эскираётган қийматга кўпайтириш йўли билан йиллик эскириш суммаси аниқланади: 5/15; 4/15; 3/15; 2/15; 1/15 Бу ҳолда эскиришга бериладиган чегирмалар жадвали қуйидаги кўринишда бўлади: Жадвалдан кўриниб турибдики, биринчи йилда энг катта эскириш суммаси ҳисобланади, кейин сумма йилдан-йилга камайиб боради, тўпланган эскириш аҳамиятли бўлмаган даражада ўсади, соф баланс қиймати эса эскириш суммасига ҳар йили, тугатиш қийматига етиб келмагунча камайиб боради. (б) Камайиб борувчи қолдиқ усули. Юқоридаги мисолда юк автомобили 5 йиллик фойдали ишлатиш муддатига эга эди. Демак, тўғри чизиқли усулда эскириш ставкаси ҳар йили 20% (100% / 5) ни ташкил қилади. Икки баробар оширилган эскириш ставкаси билан камайиб борувчи қолдиқ усулида эскириш ставкаси 40% (2 х 20%) га тенг бўлади. Бу қайд этилган 40% лик ставка ҳар бир йилнинг охирида соф баланс қийматига киритилади. Тахмин қилинаётган тугатиш қиймати амортизация ҳисоблаб чиқилаётганда ҳисобга қабул қилинмайди. Эскириш суммаси активнинг соф баланс қийматини тугатиш қийматигача камайтириши учун зарур бўлган миқдор билан чегараланадиган охирги йил бундан мустасно. Қуйида мазкур усулни ифодаловчи жадвал келтирилади:
Жадвалдан кўриниб турибдики, қатъий эскириш ставкаси ҳамиша ўтган йилнинг соф баланс қийматига нисбатан қўлланилган. Эскириш суммаси (биринчи йилда энг катта бўлган сумма) йилдан-йилга камайиб боради. Ва ниҳоят, эскириш суммаси охирги йилга келиб соф баланс қийматини тугатиш қийматигача тушириш учун зарур бўлган сумма билан чекланади. Тугатиш қийматини ҳисобга олувчи камайиб борувчи қолдиқ усули учун эскириш фоизини (R) қуйидаги формула ёрдамида олиш мумкин: Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling