Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши


Download 1.71 Mb.
bet125/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши. Асосий воситалар қуйидаги ҳолларда балансдан чиқиб кетади:
а) тугатилганда;
б) реализацияда;
в) бошқа корхонанинг устав капиталига топширилганда;
г) узоқ муддатли ижарага берилганда;
д) беминнат берилганда.
Агар чиқиб кетиши керак бўлган у ёки бу объектга эскириш ҳисоблаб ёзилса, у ҳолда ҳисобланган эскириш суммасини чиқиб кетиш санасига қараб тўғрилаш ва объектнинг дастлабки қийматига тегишли ўзгартишлар киритиш керак бўлади. Активнинг чиқиб кетиш пайтида унинг дастлабки қиймати ва унинг хизмат қилиш муддати ичида ҳисобланган эскириш тегишли бухгалтерия счётларидан ўчирилади.
Асосий воситаларнинг тугатилиши. Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан кўрилган баланс қийматига тенг зарар (агар корхона на актив, на унинг қисмларидан бошқа фойдаланмаса), ускунанинг балансдан чиқариш пайтида ҳисобда акс этиши лозим.
Асосий воситанинг чиқиб кетиши натижасида юзага келувчи фойдалар ва зарарлар молиявий натижалар (фойдалар ва зарарлар) ҳақидаги ҳисоботда асосий бўлмаган фаолиятдан олинган даромад (зарар) сифатида акс этади.
Ишлаб чиқаришдан чиқиб кетган асосий воситаларни қайта таснифлаш. Корхона фаолиятидан хизмат муддатидан илгари чиқиб кетган асосий воситалар тегишли бухгалтерия счётларидан ўчириб юборилади. Эскириш активларнинг қайта таснифлаш пайтида ҳисобга олинади, кейин тўпланган эскириш ва активлар активлар счётидан “бошқа активлар счёти”га ёзиб юборилади.
Бундан ташқари, агар активларнинг бозор қиймати уларнинг баланс қийматидан паст бўлса, қадрсизланишдан кўрилган зарар ҳисобга олинади ва “Бошқа активлар” бозор қийматигача кредитланади.
Асосий воситалар ҳақидаги ахборотни очиш. Молиявий ҳисоботда узоқ муддатли активларнинг ҳар бир турига нисбатан қуйидагиларни очиш тақозо этилади:
(а) таннархни баҳолаш усуллари. Агар корхонада биттадан кўп усулдан фойдаланилаётган бўлса, ушбу усулга биноан асосий воситанинг ҳар бир тури учун таннарх очиб берилиши лозим;
(б) фойдаланилаётган эскиришни ҳисоблаш усуллари;
(в) қўлланилаётган фойдали хизмат муддатлари ва эскириш ставкалари;
(г) ялпи баланс қиймати ва ҳисобот даврининг бошига ва охирига ҳисоблаб ёзилган эскириш;
(д) асосий воситаларнинг давр бошидаги ва давр охиридаги, қуйидагиларни акс эттирувчи баланс қийматини солиштириб текшириш:

  1. келиш;

  2. чиқиб кетиш;

  3. корхоналарнинг бирлашуви орқали қўлга кириш;

  4. қайта баҳолаш натижасида юзага келувчи қиймат ошиши ёки камайиши;

  5. баланс қийматининг қоплаб берилувчи суммагача қисман ўчирилиши ва бундай ўчиришни тиклаш;

  6. эскириш:

  7. хорижий фаолиятнинг молиявий ҳисоботини миллий валютага ўтказганда юзага келадиган валюта курсларининг соф фарқи;

  8. бошқа ўзгаришлар.

Молиявий ҳисобот шунингдек, қуйидагиларни очиб бериши керак:

  1. мажбуриятлар таъминоти сифатида гаровда турган асосий воситаларга нисбатан мулк ҳуқуқининг ва қийматининг чекланганлиги;

  2. асосий воситалар эксплуатацияси билан боғлиқ табиий ресурсларни тиклаш чиқимларига нисбатан ҳисоб сиёсати;

  3. асосий воситалар қурилишига кетган чиқимлар катталиги;

  4. асосий воситалар сотиб олиш бўйича мажбуриятлар суммаси.

Агар активлар ҳисобот даври мобайнида қайта баҳоланган бўлса, қуйидаги ахборотлар очиб берилиши зарур:

  1. активларни қайта баҳолаш усули;

  2. қайта баҳолаш ўтказилган сана;

  3. мустақил баҳоловчи жалб этилганми;

  4. қайта баҳолашда фойдаланилган индекслар таснифи;

(е) активлар қайта баҳоланмаганда молиявий ҳисоботга киритилиши мумкин бўлган асосий воситаларнинг ҳар бирини баланс қиймати;

  1. давр мобайнида қайта баҳоланиш натижаси, шунингдек, мазкур сумманинг ўзгариши, ва ушбу резерв қолдиғининг акциядорлар ўртасида тақсимланишига қўйилган чеклашлар.

Молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар учун қуйидаги ахборотлар зарур бўлиши мумкин:

  • вақтинча консервация бўлган асосий воситаларнинг баланс қиймати;

  • ҳали ҳам ишлатилаётган тўла эскирган активларнинг қиймати;

  • фойдаланишдан олинган ва чиқариб юбориш учун сақланаётган активларнинг баланс қиймати.




  1. Молиявий воситалар. Ахборотни тақдим қилиш. Инвестициялар таърифи. Инвестициялар таснифи. Инвестицияларнинг қарз қимматли қоғозлари сифатида ҳисобга олиниши. Инвестицияларнинг улушли қимматли қоғозларида ҳисобга олиниши. Инвестицияларнинг қайта баҳоланиши. Инвестицияларнинг чиқиб кетиши.

Ахборотни тақдим қилиш. Таърифлар.
Халқаро молия бозорларининг жўшқин ҳолати турли-туман, облигациялар каби анъанавий бошланғич воситалардан тортиб, то фоиз свопи каби турли шаклдаги молиявий воситаларидан кенг фойдаланишни қамраб олади.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling