Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet128/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Заҳиралар, асосий воситалар, ижарага олинган активлар каби табиий активлар, шунингдек, молиявий актив ҳисобланмайдиган патентлар ва савдо белгилари каби номоддий активлар. Бу каби табиий ва номоддий активлар назорати пул маблағлари ва бошқа активларнинг келишини таъминлаш имконини беради, лекин у пул маблағлари ёки бошқа молиявий активлар олиш учун ҳақиқий ҳуқуқ юзага келишига олиб келмайди.
Активлар бўлғуси иқтисодий фойдаси товар ёки хизмат олишдан иборат бўлган аванс сифатида сарфланган харажатларга ўхшаб, қолаверса, пул маблағлари ёки бошқа молиявий актив олиш ҳуқуқидан фарқли ўлароқ, молиявий актив ҳисобланмайди. Шунингдек, бўлғуси даврлар даромадлари каби моддалар ва кўпчилик кафолат мажбуриятлари ҳам молиявий мажбурият ҳисобланмайди. Чунки улар билан боғлиқ иқтисодий фойданинг четга оқиб кетиши пул маблағлари ёки бошқа молиявий воситалар билан эмас, балки товарлар ёки хизматлар тақдим қилиниши билан боғлиқ бўлади.


Инвестициялар таърифи. Баъзан йил давомида компания ўз кассасида жорий мажбуриятларга тўлаш учун зарур бўлган пул маблағларидан ортиқ миқдорда пул маблағига эга бўлиши мумкин. Чунки ушбу пул маблағларини айланмага ташлаш фойдалироқ кўринади, бу юқори фоиз ставкалари амал қилган даврларда, айниқса, манфаатли кўринади, корхона ўзининг ортиқча пулларини муддатли депозитларга ёки депозит сертификатларига, давлат томонидан чиқарилган ва бошқа корхоналар чиқарган қимматли қоғозларга қўйиши мумкин. Бундай қўйилмалар қисқа муддатли инвестициялар (shortterm investments), ёки бозорда айланувчи қимматли қоғозлар (marketable securities) деб аталади. Булар айланма маблағлар бўлиб, зарур ҳолларда улардан жорий мажбуриятларни қоплаш учун фойдаланиш мумкин.
Инвестициялар, бу бирон-бир вақт (давр) мобайнида иқтисодий фойда олиш мақсадида капитал киритишдир.
Корхоналар турли сабабларга кўра инвестицияларни амалга оширадилар. Баъзи корхоналар учун инвестиция фаолияти улар юритадиган фаолиятнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Корхона фаолияти натижаларини баҳолаш кўп жиҳатдан ёки тўлалигича инвестиция фаолияти натижаларига боғлиқ. Баъзи корхоналар қимматли қоғозларни нормативдан ташқари маблағлар заҳираси сифатида сақлайдилар, бошқа корхоналар эса тижорат муносабатларини мустаҳкамлаш ёки тижорат мулкини яратиш учун савдо инвестицияларини ушлаб турадилар.
Корхона тасарруфидаги қимматли қоғозлар жамланмаси инвестиция портфели ҳисобланади.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling