Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси
Download 1.71 Mb.
|
Ички аудит Дарслик узб
Инвестициялар таснифи. Хўжалик субъектлари ўзларининг балансларида инвестицияларни жорий ва узоқ муддатли турларга бўладилар. Жорий инвестицияларни сотиб олиш зарурияти учта сабабдан бири мавжуд бўлганда юзага келиши мумкин:
Мавсумий ва циклли ишлар. Мавсумий ишлар билан банд корхоналар йилнинг маълум бир қисмида ортиқча пул маблағларига эга бўладилар, бошқа ойларда эса пул маблағлари етишмайди. Бундай корхоналар пуллари ортиқча бўлган даврда биржада айланувчи қимматли қоғозларни сотиб олишлари, пул танқислиги пайдо бўлганда уларни сотишлари мумкин. Бошқа корхоналар, айниқса, ишлаб чиқариш воситалари чиқарувчи саноат корхоналарида талаб кучли даражада ўзгариб туради. Бундай корхоналар ускуналарга бўлган талаб тушган пайтда талабнинг пасайиши тўхтаганда ишлаб чиқаришни кенгайтириш ишларини молиялаштиришга тайёр бўлиб туриш учун пул маблағлари ёки ликвид қимматли қоғозларни жамғариб олишга ҳаракат қиладилар. Молиявий эҳтиёжларнинг қондирилиши. Агар корхонанинг бош қурилиш дастури яқин келажакка мўлжаллаб режалаштирилаётган бўлса ёки облигацияларнинг чиқарилиши уларнинг пуллари қайтарилиш вақтига яқин бўлса, корхона ўзининг қимматли қоғозлар портфелини яратиши мумкин. Бу қимматли қоғозлар биржада айланиб, керакли маблағларни таъминлаб беради. Узоқ муддатли қимматли қоғозлар савдоси. Кенгайиб бораётган корхона вақт-вақти билан узоқ муддатли қимматли қоғозларини (акциялар ёки облигациялар) эмиссия қилиб сотишга тўғри келади. Бундай сотувлардан тушган маблағлар бозордаги қисқа муддатли қимматли қоғозларга киритилиши мумкин. Бу қимматли қоғозларни ўз навбатида зарурият туғилганда ишлаётган капиталга мунтазам инвестициялар киритилишини таъминлаш учун сотиб юбориш мумкин. Бошланғич жорий инвестициялар ҳисобда харид қиймати бўйича тан олинади. Харид қийматига брокерлик хизматлари, бож, банк хизматлари учун тақдирлов каби харид чиқимлари киради. Кейинчалик жорий инвестициялар қуйидагилар бўйича ҳисобга олиниши мумкин: жорий (бозор) қиймати; қийматларнинг энг пасти: харид қиймати ёки адолатли (бозор) қиймати. Жорий қиймат — актив яхши хабардор ва бир-биридан мустақил бўлиб, битим тузишга тайёр бўлган томонлар ўртасида алмаштириладиган суммадир. Бозор қиймати – бу қимматли қоғозлар фаол бозорида акциялар сотиладиган ва сотиб олинадиган қийматдир. Агар корхона инвестицияларни адолатли (бозор) қиймати бўйича ҳисобга олаётган бўлса, вақт-вақти билан унинг ўзгаришини ҳисобга олиб туриш зарур. Бу ҳолда ҳисоб сиёсатида инвестициялар ҳисоби усули ва қайта баҳолашлар мароми белгилаб қўйилади. Агар қисқа муддатли инвестициялар баҳоларнинг энг пасти, харид ёки бозор қиймати бўйича ҳисобга олинаётган бўлса, баланс қиймати умумий инвестиция портфели қиймати асосида ёки инвестициялар тоифалари бўйича ёки алоҳида инвестициялар асосида аниқланиши мумкин. Қийматнинг ошиши қайта баҳолашдан олинган даромад сифатида ўз капиталига киритилади, қийматнинг пасайиши эса молиявий натижалар ҳақидаги ҳисоботда харажат деб ҳисобланади. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling