Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet137/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Муқобил харажатлар ҳаракатларнинг бирон-бир вариантини танлаш ва бунда қолган вариантлардан воз кечишга тўғри келиш оқибатида йўқотилган ёки бой берилган фойда сифатида таърифланади.
Ўсиб борувчи харажатлар (дифференциялашган харажатлар деб ҳам аталади) – бу ҳаракатларнинг бир вариантида мавжуд бўлиб, бошқа вариантда умуман ёки қисман мавжуд бўлмаган ҳар қандай харажатлардир. Ўсиб борувчи харажатлар ўзгармас бўлиши ҳам, ўзгарувчан бўлиши ҳам мумкин.
Маржинал харажатлар (тушумлар) қўшимча чиқарилаётган битта маҳсулот бирлигига тўғри келадиган қўшимча харажатлардир (тушумлар).
Режалаштириш ва назорат учун харажатлар
А) Норматив харажатлар бу маҳсулот бирлигига режалаштирилаётган харажатлардир. Улардан сметалар тузишда ва режалаштирилган натижаларнинг бажарилишини баҳолашда фойдаланишади. Смета даври тугаши билан ҳақиқий харажатлар четга оғишларни аниқлаш учун норматив харажатлар билан солиштирилади.
Б) Бошқарилувчи ва бошқарилмайдиган (назорат қилинувчи ва назорат қилинмайдиган) харажатлар.
Бошқарув жараёнида фойдали бўлиши мумкин бўлган харажатларнинг бошқа бир таснифи харажатларнинг алоҳида моддаларининг алоҳида ижрочи томонидан назорат қилинишини кўзда тутади. Агар ижрочи харажатларни бошқара олса ёки харажатлар даражасига сезиларли тарзда таъсир кўрсата олса, у ҳолда бу харажатлар ушбу ижрочи томонидан бошқариладиган харажатлар деб таърифланади. Ходим сезиларли таъсир кўрсата олмайдиган даражадаги харажатлар ушбу ходим томонидан бошқарилмайдиган харажатлар деб таърифланади. Кўпгина харажатлар алоҳида ижрочининг тўла назорати остида бўлмайди. Харажатларни бошқарилувчи ёки бошқарилмайдиган дея таъриф бериб, бошқарув ҳисоби ходимнинг ушбу харажатлар даражасига таъсир кўрсатиш имкониятига урғу беради.
Назорат қилинувчи харажатлар жавобгарлиги ушбу харажатлар билан боғлиқ бўлган менежернинг бошқарув предмети ҳисобланади. Қоидага кўра, менежерлар чиқимларни харажатлар маркази орқали назорат қиладилар. Харажатлар маркази менежерининг мақсади – харажатларни минималлаштириш ҳамда режалаштирилаётган харажатлар ва ҳақиқий харажатлар асосида баҳолашдир.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling