Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


В) Ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархи ҳақида ҳисобот


Download 1.71 Mb.
bet135/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

В) Ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархи ҳақида ҳисобот
Ишлаб чиқариш харажатлари (асосий меҳнат, асосий материаллар ва ишлаб чиқариш устама харажатлари) жамланади ва ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳақида ҳисобот ва сотилган маҳсулот таннархи ҳақида ҳисоботлар кўринишида кўрсатилади. Бу ҳисоботлар алоҳида тузилиши ёки ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулот таннархи ҳақидаги ҳисоботга бирлаштирилиши мумкин.
Ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархи маълум бир даврда ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулот таннархига киритилган ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олади. Ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархини ҳисоблаб чиқариш учун давр мобайнида қилинган ишлаб чиқариш харажатлари тугалланмаган ишлаб чиқаришдаги соф ўзгариш миқдорига кўпайтирилади ёки камайтирилади (тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг бошланғич қолдиғидан тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг якуний қолдиғи айирилади).
Сотилган маҳсулот таннархи даромад билан таққосланадиган харажатларни кўрсатади. Сотилган маҳсулотнинг таннархини ҳисоблаб чиқариш учун ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг таннархи тайёр маҳсулот заҳираларидаги соф ўзгариш миқдорига кўпайтирилади ёки камайтирилади (тайёр маҳсулотнинг бошланғич қолдиғидан тайёр маҳсулотнинг якуний қолдиғи айирилади).


Харажатларни қарорлар қабул қилиш учун таснифлаш
А) Умумий ва ўртача харажатлар
Умумий харажатлар – умуман маҳсулот бўйича ёки корхона бўйича харажатлар ҳақидаги ахборот.
Ўртача харажатлар – бу маҳсулот бирлигига кетган харажатлардир.
Б) Харажатларнинг “ўзгариши”
Харажатларнинг ўзгариши” деганда фаолият даражаси ўзгарган пайтда харажатларнинг мутаносиб ўзгариши тушунилади.


Ўзгарувчан ва ўзгармас харажатлар.
Ўзгарувчан харажатлар ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқ. Ҳажмнинг ўзгариши пропорционал равишда харажатларнинг ўзгаришига олиб келади. Хомашё, асосий ишчиларнинг меҳнати, комиссион харажатлар ўзгарувчан харажатларга мисол бўла олади.
Ўзгармас харажатлар иш фаоллиги даражаси ўзгарганда сумма жиҳатидан ўзгармайди. Улар нисбатан ўзгармас ҳисобланади. Лекин маҳсулот бирлигига ҳисобланган ўзгармас харажатлар ишлаб чиқариш даражаси ўзгарганда ўзгаради. Ўзгармас харажатларга амортизация, активлар ижараси ва суғуртаси, маъмурий харажатлар мисол бўлади.
Барча бевосита харажатлар ўзгарувчан харажатлардир, умум ишлаб чиқариш, тижорат ва маъмурий харажатлар таркибида ўзгарувчан харажатлар ҳам, ўзгармас харажатлар ҳам бор.
Баъзи харажатларни ўзгарувчан деб ҳам, ўзгармас деб ҳам таснифлаб бўлмайди.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling