Буюртма бўйича калькуляция таснифи
Буюртма бўйича калькуляция хусусий ишлаб чиқаришда такрорланмас ёки жуда кам такрорланувчи маҳсулот ишлаб чиқарилганда қўлланилади. Буюртма бўйича калькуляция полиграфия саноатида, кемасозликда, консалтинг компанияларида қўлланилади. Унинг асосий таснифлари:
Кўпгина буюртмалар давр мобайнида бажарилади;
Ишлаб чиқариш материаллари, ишлаб чиқариш ишчиларининг иш ҳақи харажатлари ва ишлаб чиқариш устама харажатлари ҳар бир буюртма бўйича жамланади;
Буюртмага оид карточка муҳим ҳужжат ҳисобланади;
Харажатлар буюртма битирилишига қараб ўчириб борилади.
Буюртма бўйича калькуляцияга асосий ёндошув
Харажатларни аниқ бир буюртмага киритиш учун қуйидаги босқичларни бажариш лозим:
Буюртманинг харажатлар объекти сифатида белгиланиши.
Буюртма билан боғлиқ бевосита харажатларни (материаллар ва асосий меҳнат) белгилаш.
Буюртмага устама харажатларни тақсимлаш учун база танлаш.
Устама харажатларнинг тақсимлаш базаси билан ўзаро нисбатини аниқлаш.
Устама харажатларни тақсимлаш ставкасини ҳисоблаб чиқариш.
Устама харажатларни тақсимлаш ставкасидан фойдаланиб, устама харажатларни буюртмага киритиш.
Буюртма бўйича умумий харажатларни (материаллар, меҳнат, ишлаб чиқариш устама харажатлари) белгилаш.
Ҳақиқий ва нормал калькуляциялаш
Ҳақиқий калькуляциялашда ҳақиқий харажатлардан фойдаланилади: бевосита материаллар, бевосита меҳнат ва ишлаб чиқариш устама харажатлари.
Нормал калькуляцияашда бевосита материаллар ва бевосита меҳнатга кетган ҳақиқий харажатлардан фойдаланилади, ишлаб чиқариш устама харажатлари эса таянч мезонининг ҳақиқий миқдорига кўпайтирилган устама харажатларни режали тақсимлаш ставкасидан фойдаланилган буюртмаларга киритилади.
Таснифи
Жараён бўйича калькуляция бир турдаги маҳсулот оммавий равишда бир нечта кетма-кет келадиган ишлов босқичларидан ўтиб ишлаб чиқарилганда қўлланилади.
Бунга кимё саноати, шиша, лак-бўёқ ва ун ҳамда ёрма ишлаб чиқариш мисол бўлади. Харажатлар бўлинмалар ва маълум бир вақт даврига қараб жараёнлар бўйича жамланади. Кейин эса солиштирма харажатларни аниқлаш учун умумий харажатларни ишлаб чиқарилган бирликлар сонига бўлишади.
Мазкур усулда харажатлар буюртмани бажариш учун зарур бўлган вақтга эмас, ҳисобот даврига алоҳида бўлинмалар бўйича тўпланади. Маҳсулот бирлиги ишлов бериш тугашидан аввал у бир қанча бўлинмалар ёки жараёнлардан ўтади. Ҳар бир бўлинмада харажатлар маҳсулот таннархига киритиб борилади. Ишлаб чиқариш жараёнининг охирида ушбу харажатлар маҳсулот бирлигига кетган умумий харажатларни аниқлаш учун жамланади.
Жараён бўйича калькуляциялашда қилинган барча ишлаб чиқариш харажатлари ва тайёрланган маҳсулот бирликлари ишлаб чиқариш ҳисоботида жамланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |