Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet133/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Харажатлар тушунчаси ва мақсади
Ҳар қандай тижорат корхонаси ўзига максимал даражада фойда олиш имконини берадиган қарорлар қабул қилишга ҳаракат қилади. Фойда олинишининг муҳим таркибий қисмларидан бири маҳсулотга кетадиган харажатлардир.
Харажатлар – маълум бир мақсадларда фойдаланилган ресурсларнинг пул ўлчовида ифодаланган катталигидир.
Харажатларнинг мақсади – харажатлар йўналтирилган ва алоҳида ўлчанадиган фаолият туридир. Бунга маҳсулот, цех, сотувлар ҳудуди ёки таърифга тушадиган бошқа бир фаолият мисол бўла олади.


Заҳираларни баҳолаш учун харажатларни таснифлаш
А) Маҳсулот харажатлари ва давр харажатлари
Маҳсулот харажатлари тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ. Бу харажатлар заҳиралар қийматига киритилади (заҳираталаб харажатлар). Маҳсулот харажатларига асосий материаллар, асосий меҳнат ва ишлаб чиқариш устама харажатлари киради.
Асосий материаллартайёр маҳсулотнинг узвий қисмига айланувчи хомашё ва материаллар бўлиб, уларнинг қиймати бевосита ва тежамкорлик билан ҳамда қўшимча чиқимларсиз маълум бир буюмга киритилади. Бевосита моддий харажатларнинг суммасини катталиги аниқ бир буюмга киритилиши мумкин бўлган материаллар миқдорини материаллар бирлигига кўпайтириш йўли билан ҳисоблаб чиқилади.
Асосий меҳнатўз ичига ишчи кучи харажатларини олади, бу харажатлар бевосита ва тежамкорлик билан алоҳида чиқимларсиз маълум бир буюмга киритилиши мумкин.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling